буюрган ва онамни азоб-уқубатларга гирифтор қилган Эшонқул-
бой Мардон ўғли,— деди.
— Мана бу отамнинг кушандаси — Шоқул Субҳон ўғли,—
деди Етим ўрта ёшлардаги асирни кўрсатиб:— Мана буниси эса
хўжайиним Эшонқулбойнинг ўғли Истам,— деб таъкидлади Етим,
соқол-мўйловлари энди сабз урган болани кўрсатиб.
Кемачини кўрсатиб:
— Мана буниси мёнинг сўнгги хўжайиним Ўроз Авазмуродзо-
да. У бутун умрини серпул қочоқларга хизмат қилиш билан
ўтказган,— деди Етим.
Ҳар бир асирнинг таржимаи ҳолини Етимдан эшитган чегара-
чилар ғоятда шодланиб: «Ура!» деб юборишди. Норбибиш эса
шодликдан рақсга тушиб кетди ва оҳиста Етимнинг олдига келиб,
унинг қулоғига:
— Ваъдангнинг муҳлати ҳам битди,— деди пичирлаб.
— Ваъдамга вафо қиламан,— деди Етим Норбибишнинг қўл-
ларини қисаркан...
Чегарачилар шодликка ғарқ бўлиб турганда дарё томондан:
— Манови қочоқни четга чиқазиш учун ёрдам беринглар,—
деган овоз этишилди. Ҳамма дарё томонга қаради: сувда ичида
одам ўтирган бир гупсарнинг тизимчасидан ушлаган ҳолда
Наташа турарди. Сеня ёрдамга югурди ва икковлари гупсарчини
сувдан чиқариб, бандилар қаторига келтнриб қўшдплар.
Унинг кийимлари маҳаллий хотинларнинг уст-бошига ўхша-
ган бўлиб, башарасини рўмол билан ўраб олган. Фақат икки
кўзигина кўринар эди, холос.
— Бу қочоқ ўзини танитмаслик учун яхши ниқоб топибди,—
деди Етим.
— Мен қочоқ эмасман, мен мана бу одамнинг (Эшонқул-
бойни кўрсатиб) қўлидан қочиб, большевиклар паноҳига келдим,—
деди у.
Етим бу овозни эшитиши билан:
— Онам, вой, онажонгинам! Сени кўрадиган кун ҳам бор
экан-ку,— деб югуриб унинг бағрига отилди...
Шу пайт жанубдан учиб келаётган самолётнинг овози эшитил-
Do'stlaringiz bilan baham: |