— Пичоқ кесмаяпти,— деди зўр бериб арқонни кесишга
уринаётган киши.
— Ундай бўлса, арқонни ечиб юборинглар,— деди кемачи.
229
www.ziyouz.com kutubxonasi
Лекин йўғон арқоннинг сувда ивиб янада қотиб, маҳкамланган
кўр тугунини қўрқувдан титраётган бармоқлар еча олмасди...
Кема соҳилга тобора яқинлашарди. Арқоннинг тезда ечилавер-
маганини кўрган кемачи кимнидир, «ифлос», деб қаттиқ койиди
ва эшкакларни кема ичига ирғитиб, ўзи арқонга қараб югурди.
Лекии унинг қўллари эшкак эшишдан жуда чарчаб, увушиб қол-
гани сабабли тугунни ечолмади.
— Ифлослар, ҳаммаларинг ҳам нопокмидинглар, бундай бад-
бахтликка учрадик,— деб кемачи ҳаммани койиди ва милтиқ олиб,
кема деворига қўйди-да, арқон тортилаётган томонга қараб,
кемани тортиб кетувчининг сувдан бош кўтаришини кутиб
турди.
Етим нафас олиш учун бошини сувдан кўтарганди, уни нишон-
га олиб отди. Милтиқ товуши билан Етим яна гойиб бўлди. Шу пайт
Советлар малглакати соҳилидан бирин-кетин ўқ узилаверди. Лекин
чегарачилар кемадагиларни отмай, уларни қўрқитиб саросимага
солмоқчи бўлганлари учун ўқлар зое кетарди.
Кемани тортиб борувчининг бошига зарар етмади шекилли,
кема аввалгидек соҳил томон бораверди.
— Гупсарларга дам беринглар, ифлослар! — деди кемачи саро-
симага тушиб, ўзи кема остига ётиб, арқонни нишонга олиб
Етимнинг бош кўтаришини кутиб турди.
Гунсар дам берилиб, тахт этилгач, кемадагилардан бири
миниб қочиш учун бир гупсарни сувга туширди. Лекин шу пайт
қаршидан келган ўқ гупсарни илма-тешик қилди, унинг дами
чиқиб, пуччайиб қолди.
Ну ҳолатни кўрган кемачи унга қараб:
Do'stlaringiz bilan baham: |