давлатнинг қамоқхонасини кўрган эди. У қамоқхона бойнинг
итини боғлаб қўядиган жойдан қоронги, ифлос, деворлари қоп-қора
бўлган молхонадан ҳам ёмонроқ эди. У ерда маҳбусларга кийим
кийгизмас, дуруст муомала қилишмас, уст-бошларини ечиб олиб,
қамчи билан савалаб қамаб қўйишарди.
Етим етимхонага бунчалик тез жойлашганидан хурсанд бўлиб
турганида ҳужаранинг эшиги очилиб, бир киши чой, нон, қанд
кўтариб кириб, уларни стол устига қўйди ва Егимга курсини
кўрсатиб:
— Кел, ўтириб чой ич, нон егин,— деди-да, яна эшикни
ёпиб чиқиб кетди.
Етим чойга қанд солиб, нон ейишга киришди... Қорнини
тўйғазиши биланоқ эшик очилиб, яна боягп одам кириб келпб,
стакан ва тарелкаларни йиғиштирлб олди-да, каравотни кўрсатиб:
— Бу сенинг ётадиган жойинг,— деди.
У эшикдан чиқиб кетиш олдида Етимни штепсель 1 олдига
олиб бориб, ўчириб-ёндиришни ўргатди ва:
— Етиш олдидан чироқни ўчириб қўй,— деди.
Етим бошини мағрурона сгшкитди-да, чироқни бир-икки
марта ўчириб-ёндириб:
— Бу ишни мен аллақачон ўрганиб олганман,— деди.
1
Ш т е ч с е л ь — Элгктр асбоб.
196
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Молодец, офарин! — деди ҳалиги киши ва эшикни ёпиб
чиқиб кетди.
Етим кийимларини ечиб, юмшоқ каравот устига чўзилди.
Бу унинг умрида биринчи марта каравотда ва юмшоқ тўшакда
ётиши эди. Шунинг учун ҳам бошини қўйиши билан уйқу элтди.
* * *
Етим ҳужрада уёқ-буёққа юраётган посбоннинг оёқ товушидан
уйғониб кетди. Қуёш деррзалардан мўралаб, ҳужрани иситган,
соат ўн иккиларга бориб қолган эди.
Кийимларини кийгач, уни посбон эшикка чиқарди. У тоза
Do'stlaringiz bilan baham: |