III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
77
4.2-расм. LTE тармоқларида мавжуд бўлган кенг полосали хизматлар ва янги
иловалар
3GPP лойиҳасида кейинги авлод тизимларига қўйиладиган асосий
талаблардан айримлари қуйида келтирилган:
―пастга‖ йўналишда маълумотлар узатиш тезлигининг энг юқори
қиймати - 100 Mbit/sek дан кам бўлмаслиги, радиоуланиш тармоғидаги жавоб
кечикиш вақти эса 10ms дан ошмаслиги керак;
турли элтувчи частота полосаларидан фойдаланиш қулайлиги,
яъни бир элтувчидан бошқа элтувчи частоталар полосасига ўтишнинг
силлиқлиги ва турли элтувчи частоталарни қуллаб қувватлаши - 5MGs ва
ундан паст частоталар полосаларидан 20MGs гача бўлган кўплаб мавжуд ва
янги частота диапазонларида;
частота (FDD) ва вақт (TDD)
асосида дуплекс режимларини
қўллаб қувватлаш;
қўшни таянч станцияларга абонентга хизмат кўрсатишни
оширишнинг янги имкониятлари ва мавжуд мобил тармоқлар билан ўзаро
«роуминг» ни амалга ошириш.
3GPP лойихаси иштирокчилари ва жалб этилган бошқа ишлаб
чиқарувчилар томонидан ўтказилган кўп йиллик илмий-тадқиқот ва тажриба-
конструкторлик ишлари (ИТТКИ) натижасида LTE технологияси 3GPP
талабларига жавоб берадиган, айрим параметрлар бўйича эса улардан
ошадиган универсал тизимга айланди.
LTE стандартида турли хил мултиплекслаш технологиялари ҳамда
модуляция усуллари қўлланилиши кўзда
тутилган, хусусан:
―пастга‖ йўналишда узатиш учун - ортогонал частотали
мултиплекслаш технологияси - OFDM ҳамда QPSK, 16-QAM ва 64-QAM
модуляция усуллари;
―юқорига‖ йўналишда узатиш учун - бир элтувчи частотали
мультиплекслаш технологияси - SC-FDMA ҳамда BPSK, QPSK, 8-PSK, 16-
QAM - модуляция усулларидан фойдаланилган.
E-UTRA технологияси радиоинтерфейси жуда мослашувчан бўлиб,
1,4MGs дан 20MGs гача (UTRAнинг 5MGs ли ўзгармас каналлардан фарқли
равишда) бўлган турли хил ишчи канал
кенгликларидан фойдаланиш
мумкин. Шунингдек, E-UTRA технологиясининг спектрал самарадорлигини
UTRA га нисбатан тўрт маротабага оширишга эришилди. Тармоқ
архитектураси ва сигнализация усулларини такомиллаштириш натижасида
―пастга‖ ҳамда ―юқорига‖ йўналишларда жавоб ушланиши вақтини
камайтиришга эришилди. ―Кўп сонли қабул қилиш/кўп сонли узатиш‖ -
MIMO антенна технологиясини қўллаш натижасида LTE тизимида W-CDMA
технологияси асосидаги 3GPP тизимларига нисбатан бир сотага тўғри
келадиган абонентлар сонини 10 баробарга оширилди.
SAE тизим архитектураси ривожланиш дастурининг бир қисми
сифатида LTE стандартида IP-протоколи асосида қурилган тармоқнинг ―ясси
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
78
архитектураси‖ таклиф этилди. LTE/SAE архитектурасининг вазифаси ҳар
қандай IP-хизматларини тижорий фойдаланиш нуқтаи
назаридан самарали
қўллаб қувватлашдан иборат. Ушбу архитектура мавжуд бўлган GSM/W-
CDMA тизимларининг таянч тармоқлари асосида қурилган ва ривожланган
ва уни қуришдан мақсад тармоқ эксплуатациясини янада соддалаштириш,
хамда кейинги авлод тармоқларини босқичма-босқич ва самарали яратишдир.
LTE/SAE архитектураси тармоқни қуриш ва эксплуатация қилишда
сарфланадиган эксплуатацион ва капитал харажатларни сезиларли равишда
камайтиради. Янги ―ясси архитектура‖
модели трафикни ошиб кетиш
холларида фақатгина икки типдаги тармоқ тугунларининг (таянч станциялар
ва шлюзларни) ўтказувчанлигини оширишни талаб қилади. Бундан ташқари,
тармоқни конфигурация қилишда автоматизация даражаси борган сари ошиб
бораѐтгани хам кузатилмоқда. Натижада, операторлар ишлатаѐтган
тармоқлари, частота спектрлари ва ўзига хос тижорат хусусиятларини
хисобга олган холда кенг полосали ва мультимедия хизматлари тақдим
этувчи LTE технологиясини жуда мослашувчан равишда тадбиқ этишлари
мумкин.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, 3GPP ва 3GPP-2 лойиҳалари
иштирокчилари CDMA-2000 ва LTE тизимларининг ўзаро ишлашини ташкил
қилиш юзасида келишилган. Шундай қилиб, CDMA-2000
операторлари
тармоқларини келажакда LTE стандарти асосидаги тармоқларга ўтказиш
имкониятига эга бўлишди
15
.
4.2-жадвал
LTE тизимлари функционаллигига қўйиладиган талаблар
Do'stlaringiz bilan baham: