III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
75
протоколлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаб
бериш имкониятлари
пайдо бўлади. 3GPP LTE стандартида маълумот олишнинг назарий тезлиги
326,4 Mbit/sek, узатишнинг тезлиги эса, 172,8Mbit/sek гача етиши мумкин.
LTE стандартига 2004 йилда асос солинган. Асосий мақсад UTRA
радиоуланиш (UMTS стандартида фойдаланиладиган)
архитектурасини
оптимизациялаш ҳамда 3GPP лойиҳасидаги учинчи авлод тизимларидан
тўртинчи авлод томон ривожланишни таъминлаб беришга қаратилган эди.
Тадқиқотларнинг бошланғич босқичидаги асосий мақсади маълумотларни
юқори тезликда узатишни таъминлаб бера
оладиган физик даражадаги
технологияни белгилаб олиш эди. Асосий вариант сифатида икки йўналиш
таклиф
этилди:
ѐ
мавжуд
W-CDMA
технологияси
асосидаги
радиоинтерфейсни ривожлантириш, ѐки OFDM технологияси асосида
ишлайдиган бутунлай янги радиоинтерфейсдан фойдаланиш. Олиб борилган
тадқиқотлар натижасида ушбу
масаланинг ягона ечими OFDM
технологиясидан фойдаланиш бўлди. LTE нинг илк спецификациялари
―3GPP еттинчи релизи‖ доирасида яратилган эди (ингл.
3GPP Release 7
).
2008 йилнинг декабрь ойига келиб, LTE тизимларига қўйиладиган
архитектуравий ҳамда функционал талабларни белгилаб берадиган 3GPP
стандартларининг 8-релизи (ингл.
3GPP Release 8
) тасдиқланган эди [26]
(4.1-расм).
4.1-расм. LTE технологияси ривожланишининг асосий босқичлари
3GPP лойихаси архитектура тизими бўйича SA WG2 ишчи гуруҳи
параллел равишда ―Тизим архитектурасининг эволюцияси‖ - SAE (ингл.
System Architecture Evolution
) ни ишлаб чиқиш бўйича ўзининг алоҳида
тадқиқотларини олиб борди. Ушбу гуруҳнинг асосий мақсади - 3GPP
тизимини ривожлантириш ѐки маълумот узатиш тезлигини янада ошириш,
жавоб вақтини камайтириш, маълумотларни
пакетлаб узатиш каби
имкониятларга эга ҳамда турли радиоуланиш технологияларини - RAT (ингл.
Radio Access Technology
) қўллаб қувватлайдиган тизимлар структурасини
ишлаб чиқиш эди. SAE архитектураси устида ишлар ―3GPP
тизимлари
архитектурасини ривожлантириш‖ шиори остида 2004 йилнинг декабрь
ойидан бошланган эди. 2007 йилда ―E-UTRA‖ деб номланган 3-авлод
радиоуланиш технологияларини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли
лойиҳаси техник-иқтисодий асослаш босқичидан, илк маъқулланган
техник
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
76
спецификациялар босқичига ўтди ва 2008 йилнинг охирига келиб, технология
тижорат мақсадларида фойдаланишга тайѐр бўлди.
Шу сабабли мутахассислар 3GPP нинг янги стандарти ва янги
архитектура тизимига нисбатан кўпинча LTE/SAE терминини қўллашади.
2000>
Do'stlaringiz bilan baham: