III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
25
мумкин. AMPS стандарти асосидаги биринчи тижорат сотали алоқа тизими
яна Чикаго шаҳрида 1983 йилнинг октябрь ойида ишга туширилди. NMT-450
стандарти асосидаги биринчи тижорат тармоқлари эса Саудия Арабистонида
1981 йилнинг 1 сентябрида ва роппа-роса 1
ойдан кейин Стокгольмда
(Швеция) фаолият кўрсата бошлади.
1989 йилда ETSI институти доирасида ташкил этилган махсус
мобил
алоқа гуруҳи (ингл.
Group Speciаl for Mobile -
GSM
) ташаббуси билан сотали
алоқанинг GSМ номли рақамли стандарти ишлаб чиқилди ва у дастлаб 900
MGs диапазонида ишлаш учун мўлжалланди. GSM стандартида ишлайдиган
биринчи тижорат тармоғи 1992 йилда Германияда ишга туширилди. Бу
стандарт ривожланишни ва такомиллашишни давом эттирди ҳамда жаҳон
миқѐсида ҳам кенг қўлланила бошлади. Натижада GSM қисқартмаси «Global
System for Mobile communications - Глобал мобил алоқа тизими» сифатида
ѐйиладиган бўлди. Ҳозирги кунда GSM стандарти Европада 1800MGs (GSM-
1800) ва 450MGs (GSM-400), АҚШда эса 1900MGs (PCS) қўшимча частота
диапазонларида ишлашга мослашган.
АҚШда рақамли технологиялар ривожланишининг бошланишига «IS-
54» стандарти (тижорат номланиши
D-AMPS
) асос қўйди. У АҚШда
ишлаѐтган аналог AMPS тизимларининг сиғимини ошириш мақсадида ишлаб
чиқилди ва TIA ассоциацияси томонидан 1989 йилда тасдиқланди. D-AMPS
стандартида бир частота каналида (каналнинг кенглиги 30kGs) 3та нутқ
каналини ишлатиш имкониятини берадиган янги техник ечимлар киритилди.
Бу стандарт асосидаги биринчи тармоқлар 1992 йилда ишга туширилди.
АҚШда D-AMPS стандарти (AMPS билан бирга) узоқ вақт
асосий тизим
бўлиб турди. 2000 йилда мамлакатда бу стандартлар абонентлари сони 50
млн. атрофида бўлган. Шу ерда айтиб ўтиш лозимки, D-AMPS стандартининг
тарқалиши фақат Шимолий Америка билан чекланиб қолмай, дунѐнинг
бошка ҳудудларида ҳам, хусусан, Жанубий Америка, Жануби-Шарқий Осиѐ,
Яқин Шарқ мамалакатларига ҳам тарқалди. Чунончи, AMPS/D-AMPS
стандартлари МДҲ давлатларида ҳам, хусусан, бизнинг мамлакатимизда ҳам
кенг оммалашган эди.
Сотали алоқанинг рақамли технологияларини ривожлантиришда
Япония ҳам Европа ва АҚШдан колишмади ва ўзининг PDC (ингл.
Personal
Digital Cellular
- Персонал рақамли сотали алока тизими) деб номланган
рақамли стандартини ишлаб чиқди. Ушбу япон стандарти 1994 йилда
тасдиқланди. PDC стандарти асосидаги тармоқлар асосан мамлакат миқѐсида
фойдаланиш учун ишлатилди ва жаҳон
бозорига сезиларли таъсир
кўрсатмади. Ўша йилларда Японияда PDC тармоғи мамлакат аҳолисининг
деярли 99 фоизи яшайдиган ҳудудини қамраб олган эди
1
.
Ахборотларни рақам асосида узатиш ва қайта ишлаш режимига ўтиш
туфайли стандартларнинг сонини сезиларли камайтиришга эришилди.
Шундай қилиб, 1995 йилга келиб жаҳонда асосан уч рақамли стандарт: GSM,
1
Video and multimedia transmissions over cellular networks : analysis, modelling, and optimization in live 3G
mobile communications / Markus Rupp.2009
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
26
D-AMPS (IS-54, кейинчалик IS-136 - TDMA) ва PDC тармоқлари ишлар эди.
Мобил алоқа тизимларининг ривожланишида 1989 йил ўта мазмунли
бўлди, чунки бу йили Qualcomm (АКШ) компанияси каналларни кодли
ажратиш (CDMA) технологияси асосида янги рақамли тизимни яратди.
CDMA технологияси асосида биринчи тижорат сотали алоқа тармоғини
ишлатиш 1995 йилнинг сентябрида Гонконгда бошланди. Бундан бироз
аввалроқ, XТИ томонидан IS-95 (тижорат номи cdmaOne) стандарти
тасдиқланди ва бу стандарт М.1073 МСЭ-R
спецификациялар таркибига
кирди. cdmaOne тизими Уолш функцияси, яъни 64та кодли псевдо тасодифий
кетма-кетликлар ѐрдамида спектрни тўғридан-тўғри кенгайтирилиши (ингл.
Direct Spread CDMA - DS-CDMA
) усули асосида қурилган эди. Бу тизимда
9,6kbit/sek тезликка эга бўлган, шакллантирилган сигнал бутун полоса
бўйлаб кенгайтирилиб, 1,2288Mchip/sek чип тезлигида узатилар эди.
cdmaOne
стандарти асосида
қурилган, турғун ва ҳаракатдаги алоқа
хизматларини кўрсатадиган сотали тармоқлар сони кескин орта бошлади ва
2000 йилга келиб дунѐдаги сотали алоқа абонентлари умумий сонининг
қарийб 15 фоизини ташкил қилди. cdmaOne тизими асосан нутқни узатиш
сифати ошириш ва катта сиғимли тармоқларни қуриш талаб этилган
ҳолларда қўлланилди.
1990 йилдан бошлаб ҲТИ ҳамда ETSI (Европа), ARIB (Япония), ANSI
(АҚШ) минтақавий стандартлаштириш ташкилотлари
томонидан бутун
дунѐда 3 авлодга (3G) мансуб сотали алоқа стандартини яратиш учун ягона
(умумий) талабларни ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошланди. Бу талаблар 3G
тизимларининг минимал мезонлари тўплами сифатида киритилди ва кўп
ваъдалар берувчи «IMT-2000 Дастури» (ингл.
International Mobile
Telecommunications
–«Халқаро мобил алоқа») номини олди. Аммо учинчи
авлод даражасида ягона алоқа стандартини яратиш мақсадига амалда эришиб
бўлмади ва натижада ―Учинчи авлод мобил алоқа тармоқларини
ривожлантириш бўйича ҳамкорлик дастури‖ (3GPP) томонидан GSM
тармоқларини 3G томонга эволюцион йўл билан ривожлантириш мақсадида
UMTS стандарти ишлаб чиқилди. Параллел равишда бошқа - 3GPP-2
ҳамкорлик дастури томонидан cdmaOne стандартини 3 авлод сари
ривожлантириш мақсадида CDMA-2000 стандарти яратилди ва бу стандарт,
асосан, Америка бозори учун мўлжалланди. UMTS ва CDMAлардан ташқари
3G технологияларига FOMA (Япония) ва TD-SCDMA (Хитой) тизимлари,
шунингдек, UMTS стандартининг вақтли дуплекс (TDD)
асосидаги TD-
CDMA версияси ҳам киритилди.
XXI аср бошларига келиб эса телекоммуникация саноатида янги –
тўртинчи авлод технологияларини яратиш зарурати таъкидланди ва яна
мобил алоқанинг ягона глобал стандартини яратиш ғояси илгари сурилди.
Натижада, мутахассисларнинг фикрича, шу ғояни амалга ошириш учун
етарлича салоҳиятга эга бўлган мобил алоқанинг LTE технологияси пайдо
бўлди.
Бўлим хулосасида шуни қўшимча қилиш лозимки, мобил
тизимларининг ривожланиши макросотали тармоқлардан микросотали ва
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР
27
пикосота/фемтосотали тармоқлар тузилмаларига ўтиш йўлидан ҳам
бормоқда. Бундай тармоқлардан фойдаланиш зич қурилишли ва ѐпиқ зонали
(офислар, ер ости автомобил турар жойларида ва бошқаларда) шаҳар
туманларида абонентларга хизмат кўрсатишга имкон беради. Микросотали
тизимларни қуриш принциплари макросотали тизимларникидан фарқланади:
уларда частотавий режалаштириш мавжуд эмас, ―хэндовер‖ таъминланмайди
ва сигнал сатҳини ўлчаш амалга оширилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: