Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


 Молиявий менежмент тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

1.2. Молиявий менежмент тушунчаси, моҳияти ва аҳамияти 
 
Молиявий менежмент ёки молиявий бошқарув корхонада унинг 
фаолияти учун пул жамғармалари шаклланиши, тақсимланиши ва 
ишлатилиши жараёнларини ташкил этишга ва бошқаришга қаратилган. 
Молиявий бошқарув биринчи навбатда қисқа муддатли ва жорий 
вазифаларни ҳал этишга хизмат қилсада, у корхонанинг стратегик 
ривожланиши йўналишини белгилашда ҳам жуда муҳим ўрин эгаллайди. 
Молиявий бошқарувнинг диққат марказида қуйидаги вазифалар 
туради:
- фойдани кўпайтириш; 
- корхонада пул оқимлари узлуксизлиги ва балансланганлигини 
таъминлаш; 
- корхона капитали таркибини оптималлаштириш


10 
- молиявий барқарорликни таъминлаш;

мулкдорлар(акциядорлар), 
инвесторлар, 
кредиторлар 
учун 
корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволини ойдинлаштириш; 
- инвестиция жозибадорлигига эришиш; 
- молиявий ресурсларни жалб этишда бозор механизмлардан 
фойдаланиш. 
Молиявий бошқарув корхона фаолиятининг стратегик ва тактик 
мақсадларига самарали эришилишини таъминлаши, яъни у мақсадли тус 
олиши учун корхонанинг молиявий сиёсати ишлаб чиқилиши зарур. 
Молиявий сиёсат ишлаб чиқилиши қуйидагиларни ифодалайди:
- корхона молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш; 
- корхонанинг ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва солиқ тўловчи 
сифатидаги фоалиятини режалаштириш;
- айланма маблағларни, кредиторлик ва дебиторлик қарздорлигини 
бошқариш; 
- харажатларни тақсимлаш ва амортизация сиёсатини бошқариш; 
- дивиденд сиёсатини танлаш. 
Молиявий-иқтисодий аҳволни таҳлил қилишда корхона мулкий 
таркиби, молиявий қўйилмалари, ўз капиталини шакллантириш манбалари, 
қарз маблағлари миқдори ва манбалари аниқлаб олинади, корхонага моддий 
ресурслар етказиб берувчилар ва харидорлар билан ўзаро муносабатлар, 
сотишдан тушум ҳажми ва сотиш миқдори баҳоланади.
Таҳлил уч асосий йўналишда амалга оширилади. Горизонтал таҳлил - жорий 
давр кўрсаткичлари аввалги даврлар ёки режа(смета) билан таққосланади. 
Вертикал таҳлилда умумий якуний кўрсаткичдаги алоҳида моддалар 
солиштирма оғирлигини аниқлаш ва кейинчалик натижани ўтган давр 
маълумотлари билан таққослаш амалга оширилади. Тренд таҳлилида қатор 
йиллардаги ҳисоботлар кўрсаткичлари ўзгаришлари аниқланади ва 
тренд(эгри чизиқ) ясалади. Таҳлил жараёнида таққословларни амалга 
оширишда турли даврларда қўлланган режалаштириш усуллари, 
бухгалтерия ҳисоботларида қўлланган ҳисоб сиёсати хусусиятлари, корхона 
фаолияти йўналишлар ўзгариши (диверсификация) ва бошқа омиллар 
эътибордан четда қолмаслиги лозим. 
Молиявий бошқаришда ахборот базаси бўлиб биринчи навбатда 
корхонанинг молиявий ҳисоботлари ва молиявий ҳисобнинг бошқа 
маҳсулотлари хизмат қилади. Айни пайтда молиявий бошқарувни молия ва 
солиқ органларининг, банк тизимининг маълумотларисиз, товар, фонд ва 
валюта биржаларининг ахборотларисиз ҳам тасаввур қилиб бўлмайди.
Молиявий бошқарув мамлакатдаги ҳуқуқий ва норматив базага 
суянган ҳолда амалга оширилади. Уларга қонунлар, Президент фармонлари, 
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар ва идораларнинг ўз 
ваколатлари доирасидаги буйруқлари, кўрсатмалари, нормалари ва 
йўриқномалари, корхонанинг таъсис ҳужжатлари киради. 


11 
Кўриниб турибдики, молиявий бошқарув олдига қўйилаётган 
вазифалар корхонада унинг молиявий- иқтисодий аҳволини таҳлил этиш 
билан шуғулланадиган хизматни ташкил этишни тақозо қилади. Мазкур 
хизмат муайян давр ичида ишлаб чиқариш харажатлари, корхонанинг пул 
чиқимлари ва даромадларини таҳлил этиши, турлича базавий кўрсаткичлар 
билан таққослаши ҳамда ўзгаришлар(тафовутлар) мазмун-моҳиятини, 
сабабларини ўрганиб чиқиши мақсадга мувофиқдир. Корхонага пул 
тушумлари ва чиқимлари оқимини соғломлаштириш учун, биринчи 
навбатда, дебиторлик ва кредиторлик қарздорлиги айланишини таҳлил 
қилиш. қарзларни вақти-вақти билан инвентаризациялаш, корхонага 
қўлланган жарима чораларининг сабабларини ва айбдорларини аниқлаш, 
зарур ҳолларда даъво ишини олиб бориш лозим бўлади.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодиётни эркинлаштириш 
стратегияси доирасида сўнгги пайтларда корхоналарга амортизация сиёсатини 
танлашда 
муайян 
имкониятлар 
яратиб 
берилмоқда. 
Корхона 
жадаллаштирилган амортизациясини қўллаши ва шу йўл билан харажатларни 
ошириши мумкин. Бу маҳсулот таннархига ва баҳо сиёсатига, мол-мулк 
солиғи ва фойда солиғига таъсир кўрсатади.
Акциядорлик жамияти сифатида фаолият кўрсатувчи корхонада дивиденд 
сиёсати ишлаб чиқилиши зарур бўлади. Бу, бир томондан, мулкдорлар 
манфаатини ҳимоя қилишга қаратилган бўлса, иккинчи томондан корхонанинг 
бўлажак инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадларига хизмат 
қилади. Айни пайтда, корхона эгалари манфаатлари фақат дивидендлар 
олишдан иборатдир деб, тасаввур қилиш тўғри бўлмайди. Фойданинг 
дивидендларга тўла йўналтирилиши корхонадаги жамғариш жараёнига салбий 
таъсир этади. Корхонанинг барқарор истиқболини, рақобатбардошлигини, 
молиявий барқарорлигини таъминлаш учун фойданинг муҳим қисми қайта 
инвестицияланиши лозим. Демак, дивиденд сиёсати корхонанинг умумий 
молиявий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб белгиланади.
Молиявий бошқарув олиб борилишида жуда муҳим жиҳатларидан яна 
бири қарз маблағлардан оқилона фойдаланишдир. Корхона бозорда 
мустаҳкам мавқега эга бўлса, шу асосда унинг маҳсулотлари сотилиши 
етарли даражада фойда ҳажмларини таъминлаётган ва бу фойдани 
оширишнинг реал имкониятлари мавжуд бўлса, ишлаб чиқариш 
ҳажмларини кенгайтириш учун қарз маблағлар, шу жумладан узоқ муддатли 
негизда, жалб этилиши мумкин ва бундай имкониятлардан фойдаланиш 
мутлақо ўринли бўлади. 
Юқорида таъкидланганидек, молиявий бошқарув корхона фойдасини ёки 
корхонанинг иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган. Албатта, 
фойда иқтисодий самарадорликнинг жуда муҳим ифодаси, лекин 
самарадорликнинг бошқа жиҳатлари хам мавжуд. Молиявий менежмент 
самарадорликнинг барча жиҳатларига таъсир этиши лозим.


12 
Бозор иқтисодиёти турли мулкчилик шаклидаги хўжалик 
субъектларининг фаолият юритишини тақозо этгани боис, бугунги кунда
иқтисодиёт тармоқларида давлат корхоналари, акциядорлик жамиятлари, 
қўшма корхоналар, чет эл корхоналари, деҳқон ва фермер хўжаликлари,
хусусий корхоналар ва бошқалар турдаги субъектлар ўзаро рақобат
шароитида фаолият кўрсатмоқда. Бу хўжалик субъектлари ўз молиявий 
ресурслари ва капиталларини бозор иқтисодиёти қонунлари асосида 
бошқариб борадилар. Бундай бошқаришни ташкил этиш учун молиявий
бошқаришнинг услуби ва методологиясини билиш ва уни ишлаб чиқаришга
тадбиқ эта олиш талаб этилади. 
Кичик ва ўрта бизнеснинг молиявий фаолиятини бошқаришни 
юқори малакали ҳисобчи ёки иқтисодчи олиб бориши мумкин. Лекин катта 
ҳажмдаги бизнесда кенг кўламли молиявий операциялар олиб боришга 
тўғри келади. Катта бизнесда миқдордан сифатга ўтиш қонунлари амал 
қилади. Катта ҳажмдаги бизнесни олиб бориш учун кўп миқдордаги
капитал талаб этилади, катта миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарилади, 
сотилади ва истеъмол қилинади. Катта ҳажмдаги бизнес - бу юз миллион 
ва миллиардлаб сўмлар билан ўлчаниб, бу ерда турли-туман мураккаб 
молиявий операциялар амалга оширилади. Улар инвестиция дастурига 
боғлиқ тарзда молиялаштириш, кредитлаш ва капитални ҳаракатларини 
ифода этади. Мувофиқ равишда катта ҳажмдаги бизнесда молиявий 
фаолиятни бошқариш учун юқори малакага ва молиявий билимга эга 
бўлган молиявий менежер (молиявий директор) талаб этилади. 
Молиявий 
менежментда 
бошқарув 
субъектлари 
молиявий 
муносабатларнинг иштирокчиларидир. Булар энг аввало, мулкдорлар, 
инвесторлар, 
кредиторлар, 
молиявий 
воситачилардир. 
Шунингдек

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish