Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 




БОБ. 
МОЛИЯВИЙ 
МЕНЕЖМЕНТНИНГ 
МОҲИЯТИ 
ВА 
МОЛИЯВИЙ БОШҚАРИШ ШАКЛЛАРИ 
1.1. Бозор муносабатлари шароитида Ўзбекистон Республикасининг 
иқтисодий ривожланиши хусусиятлари 
 
Маълумки, Ўзбекистон 1991 йили ўз мустақиллигини қўлга киритганидан 
сўнг маъмурий-буйруқбозлик, режали-тақсимот тизимидан воз кечиб, 
ижтимоий ривожланишнинг ҳозирда "ўзбек модели" деб ном олган йўлини 
танлаб олди. Юртбошимиз таъкидлаганидек, ушбу моделнинг маъно-
мазмуни — давлат қурилиши ва конституциявий тузумни тубдан ўзгартириш 
ва янгилаш, иқгисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг сиёсатдан 
устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, 
яъни ислоҳотлар ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб 
бориши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, 
ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига 
асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий испоҳотларни амалга 
оширишдан иборатдир
1

Ушбу танланган йўлнинг моҳияти Ўзбекистон Республикасининг 
Президенти И. А. Каримовнинг беш тамойилида таърифлаб берилган. Бу 
қоидалар Ўзбекистонда иқтисодиётни ислоҳ қилиш дастурининг ўзаги 
бўлиб, уларнинг моҳияти қуйидагичадир: 
Биринчидан, иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги, иқтисодиётнинг 
мафкурадан холи қилиниши. 
Иккинчидан, давлат – бош ислоҳотчи. 
Учинчидан, қонунларга риоя қилиш устуворлиги. 
Тўртинчидан, кучли ижтимоий сиёсат ўтказилиши. 
Бешинчидан, бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма-босқич амалга 
оширилиши. 
Биринчи, тамойилнинг маъноси шуки, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч 
қачон ўткинчи сиёсий манфаатлар таъсири остида бўлмаслиги ҳамда бирон-
бир мафкурага бўйсундирилмаслиги керак. Бу эса иқтисод сиёсатдан устун 
турмоғи лозимлигини ифодалайди. На сиёсат, на мафкура иқтисодиётни 
назорат қилиш, унга тазйиқ ўтказиш даражасига кўгарилмаслиги, ҳам ички, 
ҳам гашқи иқтисодий муносабатлар ҳар қандай мафкурадан ҳоли бўлиши 
зарур. Аввал иқтисодиёт, кейин сиёсат, "аввал таом, баъд аз калом" деган 
ҳикматлар бекорга айтилмаган. 
Бутун инсоният тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳар бир ишчи, 
муҳандис, техник ўз иш жойида-корхона, бирлашма, цехларда ўзини 
1
Қаранг: Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик 
жамиятини ривожлантириш Концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик 
палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги кўшма мажлисидаги маъруза. – “Халқ сўзи”, 2010 йил 13 
ноябрь



хўжайин деб ҳис қилиши, ўз меҳнатининг пировард натижасидан моддий 
жиҳатдан манфаатдор бўлиши керак. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ички 
бозорда ва жаҳон бозорида, бозорнинг ўзи белгилаб берилган нархлар 
бўйича, эркин сотилиши керак. Бозор қоидасига кўра кимнинг маҳсулоти 
юқори сифатли, кўриниши яхши бўлса ва нархи арзонроқ бўлса, ўша 
маҳсулотга талаб бошқа маҳсулотларга нисбатаи кўпроқ бўлади. Бундай 
вазиятда бозорга ҳеч қандай снёсат ёки мафкура ўз таъсирини ўтказа 
олмайди. 
Иккинчи, тамойил, яъни бозор муносабатларпга ўтиш даврида давлат 
бош ислоҳотчи бўлиши, иқтисодиёт ва ижтимоий турмушнинг ҳамма 
соҳаларини ўзгартириш режали равишда, изчиллик билан давлат 
бошчилигида амалга оширилиши лозимлигини ифодалайди. Кўпчилик 
мамлакатларда бозор муносабатлари узоқ йиллар ва асрлар мобайнида 
ташкил топган бўлсада, бу иқтисодий жараёнларга давлат зарур бўлган 
пайтларда таъсир ўтказиб келган. Бозор муносабатлари тўла ташкил топган, 
илғор мамлакатларда ҳам давлат иқтисодий жараёнларга бевосита ва 
билвосита таъсир этишидан воз кечмайди. 
Собиқ иттифоқ даврида барча заводлар, фабрикалар, ерлар ва ер ости 
бойликлари давлат мулки ҳисобланар эди. Давлат ўзининг бошқарув 
органлари орқали қайси корхона қандай маҳсулот турини ишлаб чиқариши, 
уни кимга сотишини ва унинг нархини марказлаштирилган режа орқали 
қатъий тарзда белгилаб берарди. Шу пайтда фойда ва зарар кўриб 
ишлайдиган корхоналарга, уларнинг иқтисодий кўрсаткичларидан қатъий 
назар, улар маҳсулоти учун қанча ҳақ тўланиши давлатга боғлиқ эди. Бунда 
давлат зарар кўриб ишлаган корхоналарнинг маҳсулот қиймати учун 
тўланадиган пул миқдорининг катта қисмини ўз ҳисобидан тўлар эди. 
Ана шу иқтисодий механизмни йўқотиб, унинг ўрнига бозор 
механизмини тезда ва бирданига ярата олмаслигимиз тушунарлидир. Бозор 
муносабатларига ўтиш учун ижтимоий ишлаб чиқариш ва тақсимотнинг 
бутун механизмини, бутун давлат ва ижтимоий тузумимиз биносини 
қайтадан тузиш зарур бўлади. Уни шундай қайта қуриш керакки, ундан 
фойдаланиш пайтида деворлари ва устунлари қулаб тушмасин. Бошқача 
қилиб айтганда, иқтисодий ислоҳотларни етти ўлчаб, бир кесган ҳолда, 
пухта ўйлаб, тпупдай ўтказиш керакки, унда жамиятнинг барча 
қатламларидаги фуқаролар мулкнинг ўзларига тегишли бўлган улушини 
олишлари ва бунда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак. Мана 
шунда мулк ўз эгаларинн топган бўлади. Бу босқичда давлат аҳолини 
ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган қатламларини қўллаб қувватлайди. 
Вужудга келган ишбилармонлик тизимларини қарор топтириш ва 
ривожлаширишда кўмаклашади. Мана шундай жуда муҳим ва мураккаб 
вазифаларнн фақат давлатнинг ўзигина ҳал қилади, бу бошқа ҳеч кимнинг 
қўлидан келмайди. Мана шунинг учун ҳам бозор муносабатларига ўтишда 
давлатнинг ўзи бош ислоҳотчи вазифасини бажаради. 



Учинчидан, бозор муносабатларини фақат ҳуқуқий меъёрлар ва 
қонунларга таянган ҳолда шакллантириш мумкин. Уни буйруқбозлик, 
зўравонлик билан шакллантириб бўлмайди. Ислоҳотлар аввало Асосий 
Қонунга - Республика Конституциясига таянади. Қонунларга кўп укладли 
иқтисодиётга асосланган жамиятнинг барча қатламлари ҳам бўйсунишлари 
зарур. Айниқса, бозор муносабатлари энди тикланиб келаётган дастлабки 
пайтларида баъзи бир қаллоб ва юлғич кимсалар қонунларни менсимай 
қўйиб, турли фирибгарлик йўллари билан шахсий бойлик ортиришга 
интиладилар. Бунга мутлақо йўл қўйиш мумкин эмас, акс ҳолда жамиятда 
бошбошдоқлик содир бўлади, муттаҳамлар кучсизнинг молини тортиб 
оладилар ва талончилик қиладилар. Бундай нохуш ҳолларнинг олдини олиш 
учун ва бартараф этиш учун қонун ҳамма нарсадан устун турмоғи ва ҳамма 
учун уни бажариш мажбурий бўлмоғи лозим. Бу борада улуғ бобокалонимиз 
Амир Темурнинг ҳикматли сўзларини эслаш ўринлидир. У қонунларнинг 
устуворлиги ҳақида: "Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, шу ерда эркинлик 
бўлади" деб айтган. Улуғ бобокалонимизнинг бу шиори, бизнннг ёш 
давлатимиз ҳаётида ўз ифодасини топмоқда. 
Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан бошлаб ўтган давр 
мобайнида иқтисодиётга оид, солиқ бўйича, молиявий ва бошқа кўплаб 
қонунлар ишлаб чиқилди. Ҳар бир ватанпарвар, ўз ватанининг 
мустақиллигини муқаддас билган, уни ривожланган ва гуллаб яшнаган 
ўлкага айлантиришни истаган хар бир инсон бу қонунларни оғишмай, ҳеч 
сўзсиз бажариши лозим. Шундагина биз ҳуқуқий давлат қуришга ўз 
ҳиссамизни қўшган бўламиз, қонун устуворлигини таъминлаш амалда 
мумкин бўлади. 
Тўртинчи тамойил - кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш ҳам аҳамиятли. 
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг ҳамма босқичларида 
кучли ижтимоий-сиёсат ўтказиш кўзда тутилган. Барча иқтисодий 
демократик ва сиёсий ислоҳотларнинг асл мақсади инсонинг меҳнат, 
ижтимоий 
ва 
маьнавий 
имкониятларини 
рўёбга 
чиқарилишини 
таъминлайдиган муносиб турмуш шароитини яратишдан иборатдир. Кучли 
ижтимоий сиёсат юритиш зарурлиги, Ўзбекистонда унинг аҳамияти 
халқнинг турмуши, демографик вазият билан боғлиқ бўлиб: 
Биринчидан, Ўзбекистонда аҳоли деярли тўртдан уч қисми шўролар 
ҳокимияти даврида ҳам ўзларининг энг кам эҳтиёжларини қондиришга 
қодир бўлмай, улар давлатнинг мададига муҳтож эдилар. 
Иккинчидан, аҳоли таркибида давлат ва жамият ўз ҳимоясига олиши 
зарур бўлган меҳнатга лаёқатсиз ёшлар, кўп болали оналардан салмоғи катта 
эди. 
Учинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида дастлаб аҳоли 
ижтимоий жиҳатдан табақалашади ва ҳимояга муҳтож бўлганлар қатлами 
кенгаяди. Шу боисдан давлат энг аввало аҳолининг ижтимоий мададга 
муҳтож бўлган табақаларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. 



Ўзбекистонда аҳолининг ярмига яқини ўн олти ёшгача бўлган болалар ва 
ўсмирлардир. Уларга меҳр-муҳаббат, улар тўғрисида ғамхўрлик қилиш 
халқимизнинг ажойиб фазилатларидан бирига айланган. Давлат ёш авлодни 
ҳимоялаш, боқиш, тарбиялаш ва жисмоний бақувват, ўқимишли маънавий 
жиҳатдан етук кишилар бўлиб етишиши учун зарур шароитларни яратиб 
бермоқда. 
Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш бу иқтисодий ислоҳотлар 
йўлининг асосий негизидир. Бозор иқтисодиёти бир қанча босқичларни ўз 
ичига олган бўлиб, уни амалга ошириш учун маълум вақт талаб қилади. Бу 
жиҳат бешинчи тамойилнинг мазмунини ташкил этади. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш – қуруқ мақсад эмас, балки биринчи 
навбатда халқ учун муносиб ва фаровон ҳаётни таъминлаш воситасидир. 
Шунинг учун асосий вазифа ҳеч қандай ижтимоий ларзаларсиз, очлик - 
қашшоқликка йўл қўймасдан, кишиларга зиён-захмат етказмасдан 
ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг янги босқичига чиқиб олишдир. 
Шу маънода Ўзбекистон ўз йўлини танлаб олган ва шу йўлдан дадил 
қадамлар билан бормокда. Мамлакатимизда янги ижтимоий-сиёсий тузум ва 
давлат моделини яратилмокда. 
Мустақил Ўзбекистон ўз халқи танлаб олган йўл очиқ, эркин 
иқтисодиётга асосланган одил жамият, кучли демократик ҳуқуқий давлат 
қуриш йўлидан босқичма-босқич олға бормоқда. 
Республикамизда жамиятнинг янгиланишида ва ижтимоии иқтисодий 
тараққиётдаги танланган йўл – бу жаҳон тажрибасини, халқимизнинг 
турмуш шароитини, анъаналарини, урф-одатларини, турмуш тарзини ҳар 
томонлама ҳисобга олган йўлдир. Унинг мазмуни қуйидаги босқичларда 
ифодаланиши мумкин. 
I. 1991-1994 йиллар бозор ўзгаришларини юзага келтириш учун шарт-
шароит яратиш: 

иқтисодий 
ислоҳотлар 
йўналишлари 
ва 
стратегиясининг 
шаклланиши; 
- иқтисодий ислоҳотлар ҳуқуқий базасининг яратилиши; 
- давлат мулкини хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодиёт 
асосларининг шакллантирилиши; 
- ислоҳ этишнинг бошланиши, қишлоқ хўжалиги, аграр муносабатлар 
янги турининг шаклланиши; 
- институционал ислоҳотлар, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг 
барҳам топиши; 

нархларни 
эркинлаштириш 
ва 
бозор 
инфратузилмасини 
шакллантириш; 
- ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва республиканинг 
дунё ҳамжамиятига интеграцняланиши; 
- халқнинг маърифий ва маънавий жиҳатдан қайта туғилиши;



- аҳоли кенг қатламларининг ишончли ижтимоий кафолатлар билан 
таъминланиши. 
II. 1995-1999 йиллар макроиқтисодий барқарорликка эришиш, 
хусусийлаштириш жараёнинг чуқурлашуви ва рақобат муҳитнинг 
шаклланиши. 
- миллий валютанинг мустаҳкамланиши; 
- тузилмавий ўзгаришлар дастурининг амалга оширилиши; 
- кўп укладли ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётнинг шаклланиши 
ва ижтимоий ишлаб чиқаришда нодавлат секторлар улушининг ортиши; 
- аҳолини ижтимоий ҳимоялашда мақсадлиликнпнг кучайтирилиши. 
III. 2000-2005 йиллар. Бозор механизмларининг ишлаши асосида 
барқарор иқтисодий ўсишга ўтиш: 
- сиёсий ва иқтисодий соҳада, давлат қурилишида эркинлаштириш;
- бундан кейинги маънавий янгиланиш;
- моддий фаровонликнинг ўсиши;
- иқтисодиётда тузилмавий ислоҳотлар; 
- барқарорлик, тинчлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликнн 
таъминлаш. 
IV. 2006-2010 йиллар. Иқтисодиётни модернизациялаш ва банк, молия 
тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, ташқи савдода ижобий
мувозанатни шакллантирилиши ва аҳолининг реал даромадларини ошишига 
эришилиши: 
- ҳудудлар иқтисодиётининг ривожланиши; 
- ташқи савдо балансида барқарор ижобий сальдонинг шаклланиши;
- маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштириш;
- иқтисодиётни диверсификациялаш сиёсатининг устуворлиги; 
- давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш; 
- суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish