Юлдашeв А. Сирожиддинов И. Хусаинов М


СXЕМА №1.2  Корхона ва тижорат ташкилотларда фойдани тақсимлаш схемаси



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/164
Sana21.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#44553
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   164
Bog'liq
moliyaviy menejment

СXЕМА №1.2 
Корхона ва тижорат ташкилотларда фойдани тақсимлаш схемаси 
 
Молиявий менежментнинг тақсимлаш функцияси унинг такрор ишлаб 
чиқаришдаги функцияси билан узвий боғлиқдир. Тақсимлаш қоплаш 
фондини ташкил этишдан бошланади. 
Ҳозирги шароитда фаолият кўрсатаётган корхонава ташкилотларда 
ялпи олинган тушум қўйидаги тартибда тақсимланади. Даставвал, ялпи 
олинган тушумдан солиқ қонунчилиги асосида қўшилган қиймат солиғи, 
акциз солиғи ва бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар ажратилгандан 
сўнг, корхонани соф тушуми ҳосил бўлади. Соф тушумдан моддий 
ҳаражатлар, иш ҳақи, ижтимоий суғурта фондига ажратма, амортизация 
ажратмаси ва бошқа ҳаражатлар қоплангандан кейин корхонанинг ялпи 
фойдаси шаклланади. 
Корхона ва тижорат ташкилотларда ялпи фойдани тақсимлаш 
жараёнини қўйидаги схемада ёрдамида кўриб чиқамиз. 
 
ФОЙДА 
ФОЙДАДАН МАЖБУРИЙ 
ХАРАКТЕРДАГИ ТЎЛОВЛАР 
КОРХОНА ИХТИЁРИДА 
ҚОЛАЁТГАН ФОЙДА
СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР
 
ЖАМҒАРИШ ФОНДИ 
БАНК КРЕДИТИНИ 
ҚАЙТАРИШ 
 
ИСТЕЪМОЛ ФОНДИ 
 
КРЕДИТ ФОИЗИ 
 
РЕЗЕРВ ФОНДИ 
КЎРИЛГАН ЗАРАРНИ 
ҚОПЛАШ 
 
ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА 
ҲАР ХИЛ ЖАРИМАЛАРНИ 
ТЎЛАШ 
 
ЭМИССИОН ДАРОМАД 


27 
Молиявий менежмент корхонада фойдани тақсимлаш сиёсатини, унинг 
такрор ишлаб чиқариш жараёни ва рағбатлантиришдаги ролини белгилайди. 
Даромадларни тақсимлаш жараёни натижасида пул фондлари ташкил 
этилади, молиявий дастурлар ва тадбирлар амалга оширилади, капиталнинг 
оптимал структураси таъминланади. 
Молиявий менежментнинг назорат функцияси сўм билан назорат 
орқали амалга оширилади. Бунда тўлов ва ҳисоб китобларни олиб бориш 
жараёнида молиявий кўрсаткичларнинг ўзгариши устидан назорат ва 
молиявий стратегия бажарилиши устидан назорат ўрнатилди. 
Молиявий менежментнинг назорат функцияси унинг такрор ишлаб 
чиқариш ва тақсимлаш функцияси билан доимо боғланиб кетади. 
Молиявий менежментнинг назорат функцияси корхонада даромад 
манбаларини аниқлаш ва ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнида пул фондлари 
структурасини аниқлаш, корхона пул фондлари ва моддий ресурслардан 
фойдаланишда даромад ва харажатларни тартибга солиш мақсадларига 
хизмат қилади. 
Корхона моддий ва молиявий маблағларини, даромад ва харажатларини 
баланслаштиришда хом ашё, моддий ресурслардан самарали фойдаланиш, 
меҳнат унумдорлигини ошириш, қарз ва тўловларни ўз вақтида тўлаш 
муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун молиявий менежментнинг назорат 
функцияси қўйидаги йўналишларда намоён бўлади: 
- корхонада шаклланадиган барча фондларни молиялаштириш 
манбалари бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилиши устидан назорат; 
- корхонадаги ишлаб чиқариш истеъмоли ва ижтимоий ривожланиш 
эҳтиёжларига асосланган ҳолда фондлар структурасига амал қилиниши 
устидан назорат; 
- молия ресурсларининг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан 
назорат. 
Корхонада назоратни амалга ошириш учун нормативлар ишлаб чиқиш 
талаб этилади. Бунда пул ресурслари фондининг манбалари ва 
молиялаштирилиши ҳажми аниқланади. Яъни корхонанинг ичида 
нормативлардан фойдаланиб, молиявий ресурслар тартибга солинади ва 
иқтисодий муносабатлар йўлга қўйилади. Пул фондларидан фойдаланиш 
смета бўйича ташкил этилади ва фойдаланишнинг мақсадли ва самарали 
амалга оширилиши устидан назорат олиб борилади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish