Назорат учун саволлар:
1. Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитларида Ўзбекистон
Республикасида иқтисодий ривожланиш хусусиятларини изоҳланг.
2. Молиявий менежментнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиринг.
3. Молиявий менежментнинг ривожланиши босқичларини таърифланг.
4. Мулкдор - тадбиркор - молиявий менежер ўзаро муносабатларини
таҳлил қилинг.
28
5. Молиявий менежментнинг механизми нималардан иборат?
6. Молиявий менежмент концепцияларини таърифланг.
7. Молиявий менежмент қандай функцияларни бажаради?
29
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КОРХОНАЛАРНИНГ
ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРДА МОЛИЯВИЙ
МЕНЕЖМЕНТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
2.1. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари
Ўзбекистонда бутун ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётда
мулкчиликнинг турли шаклларининг тенг ҳуқуқли эканлигини эътироф
этилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида: "Мулкдор
мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф
этади", - деб белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасинннг Фуқаролик кодексида мулкчилик
ҳуқуқини амалга ошириш шартлари махсус белгилаб қўйилган, булар
қўйидагилардир:
- мулкдорнинг ўз қонуний ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаслиги;
- қонун ҳужжатларда назарда тутилган ҳоллардаги шартлар асосида ва
доираларда мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда
фойдаланишига йўл қўйилиши;
- мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суистеъмол қилиб, бошқа
шахслар ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
камситувчи бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ҳаққи йўқлиги;
- мулкдор ўз ҳуқуқини амалга ошириш чоғида фуқароларнинг соғлигига
ва атроф муҳитга зарар келтиришининг олдини олиш чораларини кўриши
шартлиги.
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига асосан, корхоналар мулк
эгаси (эгалари) ёки у (улар) тайинлаган вакиллик органи, меҳнат жамоаси
ёки муассислар гуруҳининг қарори бўйича белгиланган қонун-қоидаларга
асосан ташкил қилиниши мумкин.
Шунингдек, корхоналар агар корхона мулки эгаси ёки у тайинлаган
вакиллик органининг розилиги бўлса, фаолият юритаётган корхона
таркибидан бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларни, ушбу
бўлинмаларнинг меҳнат жамоалари ташаббусига кўра, ажратиб чиқариш
натижасида ҳам ташкил топиши мумкин.
Корхона жорий ва ҳисоб-китоб рақамлари очиш ва улар тўғрисидаги
ҳолатларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган, мустақил ҳуқуқий шахс
мақомидаги шўъба корхоналари, филиаллар, ваколатхоналар, бўлим ва
бошқа ташкилий бўлинмаларни ташкил қилиши мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона-мустақил хўжалик юритувчи
субъект бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа мулклари
режали иқтисодиёт шароитларидагидек давлатнинг ўзигагина тегишли
бўлмайди. Шу сабабли корхоналар:
30
-
Do'stlaringiz bilan baham: |