Давлат хокимияти ва бошқарувини демократлаштириш


Мамлакатимизда давлат ҳокимияти субьектлари



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/21
Sana21.02.2022
Hajmi1,27 Mb.
#44503
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
davlat hokimiyati va boshqaruvini demokratlashtirish

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти субьектлари 
Давлат бошлиғи бўлган 
Президент (Президентлик 
институти) 
 
Ижро этувчи ҳокимият 
(Вазирлар Маҳкамаси) 
 
Қонун чиқарувчи 
ҳокимият (Олий Мажлис-
Парламент) 


12 
модда (89-97 моддалар)ни қамраб олган бўлиб, уларда президентликка номзод 
олдига қўйиладиган талаблар, Президент сайлаш тартиби, Президент 
қасамёдининг матни, унинг ваколатлари, Президент чиқарадиган норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳуқуқий нормалар белгиланган. 
1991 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги 
тўғрисидаги масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилди.
1991йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти 
сайланди. Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган тўғридан-тўғри, умумий 
ва муқобиллик асосидаги сайловда президентликка номзод Ислом 
Абдуғаниевич Каримов учун 8 миллион 514 минг 136 киши ёки овоз беришда 
қатнашганларнинг 86 фоизи овоз берди.
1995 
йил 
26 
мартда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президенти 
И.А.Каримовнинг ваколат муддатини 1996 йил декабрдан 2000 йилгача 
узайтириш масаласи юзасидан умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. 2000 йил 9 
январда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. 
Сайловда И.А.Каримов 91,9 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. 2002 йил 27 
январдги умумхалқ референдуми натижаларига биноан Президентнинг ваколат 
муддати беш йилдан етти йилга узайтирилди. 
2002 йил 27 январдаги умумхалқ референдуми натижаларига биноан Олий 
Мажлиснинг VIII сессиясида, 2003 йил 24 апрелда “Референдум якунлари
ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари 
тўғрисида”ги конституциявий қонун қабул қилинди. Мазкур конституциявий 
қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясинининг бешинчи 
бўлими ХVIII, ХIХ, ХХ ва ХХIII-бобларига ўзгартириш ва қўшимчалар 
киритилди. Президент ваколатларининг бир қисми, биринчи навбатда, давлат, 
суд тизими ва махсус хизматларнинг раҳбарларини, чет давлатлар ва халқаро 
ташкилотлардаги дипломатик вакилларни тайинлаш ва тасдиқлаш масалалари, 
амнистия эълон қилиш ваколати Олий Мажлиснинг Сенатига ўтказилди. 89-
модданинг “Ўзбекистон Республикасининг Президенти айни вақтда Вазирлар 
Махкамасининг Раиси ҳисобланади”. деган 2-хатбошиси олиб ташланди. 
Референдум якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
ваколат муддати 5 йилдан 7 йил қилиб ўзгартирилди. 
И.А.Каримов 2005 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Бизнинг 
бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни 
модернизациялаш ва ислоҳ этишдир” мавзусидаги маърузасида давлат 
қурилиши ва бошқарув соҳасидаги энг муҳим вазифа бўлган мамлакат 
парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, қонун чиқарувчи, ижро этувчи 
ва суд ҳокимиятлари ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга 
эришиш йўлларини белгилаб берди. 
Давлат бошқарувини янада демокраклаштириш, ҳокимиятнинг қонун 
чиқарувчи, ижро этувчи тармоқлари, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларининг зиммасига Конституция билан юкланган ваколатларнинг амалга 


13 
оширишдаги роли ва масъулиятини кучайтириш, мамлакат Президенти 
вазифаларини аниқ-равшан белгилаш, давлат ҳокимияти ва бошқарувини 
демократлаштириш 
соҳасида 
амалга 
оширилаётган 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш, мамлакатни янгилаш ва модернизация қилишда сиёсий 
партияларнинг роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида 2007 йил 11 апрелда 
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига (89- 
моддасига, 93-моддаси 1-қисмининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи 
қисмига) тузатишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
қабул қилинди. Шу ўринда Ўзбекистон Конституциясига киритилган қўйидаги 
муҳим ўзгаришлар ва кўшимчаларга эътиборни қаратиш лозим
Ўзбекистон Конституциясининг 89-моддаси янги таҳрирда баён этилди: 
“Ўзбекистон Републикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат 
ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда 
ҳамкорлигини таъминлайди”. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка 
парламент фаолиятига оид “парламентдаги кўпчилик” тушунчаси киритилди. 
Бундан ташқари амалдаги қонунчиликка парламент фаолиятига оид 
“муҳолифат” тушунчаси хам киритилди . 
Давлат бошлиғи сифатида Президент давлат ҳокимияти органлари 
тизимида етакчи ва мувофиқлаштирувчи роль ўйнайди. Президент у ёки бу 
ҳокимият тармоғига кирмайди, балки бутун давлат ҳокимиятининг бирлигини 
намоён этади.
Президент Ислом Каримов 2007 йил 11 апрелда “Давлат бошқарувини 
янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация 
қилишда 
сиёсий 
партияларнинг 
ролини 
кучайтириш 
тўғрисида”ги
Конституциявий қонунга имзо чекди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг илгари эгаллаб турган Вазирлар 
Махкамаси раиси лавозимининг тугатилиши давлат ҳокимияти ва бошқарувини 
либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида навбатдаги қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 
ноябрда ўтказилган қўшма мажлисдаги “Мамлакатимизда демократик 
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
концепцияси” мавзусидаги маърузаси мамлакатимизнинг демократик тараққиёт 
йўлидан оғишмай янада илдамлаб боришида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу 
маърузада ўта долзарб аҳамиятга молик бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда 
давлат ҳокимияти тармоқларини, хусусан, парламентни янада ривожлантириш 
ва мустаҳкамлаш, сиёсий партияларнинг ролини ошириш, мамлакатимиз суд-
ҳуқуқ тизимини ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик 
жамияти институтларини ва оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, 
шунингдек, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни 
либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббуслари илгари 
сурилди.
Маърузада таъқидлаб ўтилганидек, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда 
давлат ҳокимияти ва бошқарувини демокраклаштириш соҳасида амалга 


14 
оширилган ислоҳотлар жуда муҳим бир мақсадга, яъни ҳокимиятлар 
бўлинишини конституциявий принципини ҳаётга татбиқ этишга, ҳокимиятлар 
ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини 
шакллантиришга, қонун чиқарувчи ва вакиллик ҳокимиятининг ваколатлари 
ҳамда назорат вазифаларининг ролини кучайтиришга, суд тизимини 
либераллаштириш ва унинг мустақиллигини таъминлаш бўйича ғоят долзарб 
чора тадбирларни кўришга қаратилган эди. 
И.А.Каримов маърузасида қуйидаги 6 та энг муҳим устувор йўналишни 
илгари сурди.
1. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш;
2. Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш;
3. Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш; 
4. Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов 
қонунчилигини ривожлантириш; 
5. Фуқаролик жамияти институтларни шакллантириш ва ривожлантириш;
6. Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни 
янада чуқурлаштириш.
И.А.Каримов ушбу устувор йўналишлар бўйича демократик ислоҳотларни 
янада 
чуқурлаштириш 
ҳамда 
давлат 
ҳокимияти 
ва 
бошқарувини 
демократлаштириш бобида таклифлар берди. 
Шундай қилиб, Президент ваколат муддати ўзгартарилди ва унга тегишли 
айрим ваколатлар Олий Мажлис Сенати ва Бош вазирга ўтказилди. 2007 йилда 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан мамлакат Президенти бир 
вақтнинг ўзида ижро этувчи ҳокимият бошлиғи эканини белгилайдиган норма 
чиқариб ташланди, давлат бошқарувида сиёсий партияларнинг ролини 
кучайтиришга оид, яъни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий 
партия фракцияларига, ҳукумат дастурларига ёки унинг айрим йўналишларига 
қўшилмаган такдирда ўзини муҳолифат деб эълон қилиши ҳуқуқий жиҳатдан 
мустаҳкамланди.
Олий қонун чикарувчи ҳокимият (Парламент) ҳар бир давлатда ўзига ҳос 
ҳусусиятга эга ва турлича аталади (масалан, АҚШда - Конгресс, Швецияда - 
Риксдаг, Хитой Халқ Республикасида - Халқ вакиллари умумхитой мажлиси). 
Ўзбекистонда бундай ҳокимият Олий Мажлис деб номланади. Унинг мақоми, 
тизими, тузилиши, вазифалари, иш фаолиятига оид қоидаларни белгилашда 
дунёдаги илғор давлатларнинг ва умуман, олий қонун чиқарувчи органни 
ташкил қилиш бўйича халқаро тарихий тажриба чуқур ўрганилган ва инобатга 
олинди. 
Ўзбекистонда Олий Мажлис айни пайтда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи 
ва вакиллик органи ҳисобланади, унинг таркибидаги депутатлар халқ
мафаатларини ифодалайди. Олий Мажлис 5 йил муддатга сайланади. 25 ёшга 
етган Ўзбекистон фуқаролари унга сайланиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 
12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизда демократик 


15 
ислоҳотларни янада чукурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
концепцияси" мавзусидаги маърузаси ҳамда мамлакатни демократик янгилаш 
ва модернизация қилишда Олий Мажлис Сенати ва маҳаллий давлат ҳокимияти 
вакиллик органларининг ролини кучайтириш борасидаги вазифалари муҳим 
аҳамиятга эга бўлди. 
Парламент давлатнинг олий вакиллик органи ҳисобланади ва қонун 
чиқаручи ҳокимиятни амалга оширади. Парламент қонун бўйича белгиланган 
сондаги депутатлардан иборат бўлиб, ҳудудий сайлов округлари бўйича 
кўппартиявийлик асосида белгиланган ёшга тўлган фуқаролардан сайланади. 
Парламентаризм тажрибаси шуни кўрсатадики, парламент бир палатали ва 
икки палатали бўлиши мумкин. Маълумки, демократик мамлакатларнинг 
аксариятида парламент икки палаталидир. XX асрнинг сўнгги ўн йиллигида 
икки палатали парламентлар сони 45 тадан 75 тага кўпайди. Ҳозирги замонда 
икки палатали тизим парламентаризм тараққиётининг асосий тенденциясига 
айланди.
Ўзбекистон Республикаси Парламенти 2005 йилга қадар бир палатали 
бўлиб, унинг таркибида 1990-1994 йилларда 150 депутат,1995-2004 йилларда 
250 депутат фаолият олиб борди. 2005-2009 йилларда Олий мажлис икки 
палаталик бўлиб, унинг Қонунчилик палатаси 120 депутат, Сенат эса 100 
сенатордан ташкил топди. Жами 220 депутдан иборат бўлиб келди.
Икки палатали миллий парламентни ташкил қилиш масаласи Президент
Ислом Каримов тамонидан 2000 йил 25 майда иккинчи чақириқ Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг 11-сессиясида илгари сурилди. “Шуни яхши 
англаб олишимиз зарурки, ҳаёт ўзгариши билан, одамларимизнинг аввалги 
сиёсий ва маьнавий онги улғайиши билан,бизнинг парламентимизнинг ташкил 
этилишида ҳам,унинг фаолиятида ҳам тегишли ўзгаришлар бўлиши табиийдир. 
Шу ҳолатларни назарда тутиб,мен доимий асосда ишлайдиган икки палатали 
парламент тизимига ўтиш таклифини киритмоқчиман, яьни биз 2004 йил 
бўладиган сайловларда парламентни икки палатали қилиб ташкил этишимиз 
лозим”
1

Олий Мажлиснинг 2001 йил 6 декабрда қабул қилган Ўзбекистон 
Республикаси референдумини ўтказиш тўғрисидаги қарорига кўра, 2002 йил 27 
январда референдум ўтказилди. Шу асосдаги "Референдум якунлари ҳамда 
давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги 
Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши қонун чиқарувчи ҳокимиятни 
тубдан ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди. 
2002 йил 12 декабрда иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг 10-сессияси ҳалқимизнинг хоҳиш иродаси билан "Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида" ва "Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги 
Конституциявий Қонунлар ҳамда уларни амалга ошириш тўғрисида қарорлар 
1
Каримов. И.А. Озод ва обод Ватан. эркин ва фаровон ҳаёт- пировард мақсадимиз. Асарлар, 8-жилд. Т., 
Ўзбекистон, 2000. 483-бет. 


16 
қабул қилди. Шунингдек, 2003 йил 24 апрелда "Ўзбекистон Республикаси 
Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Қонун 
қабул 
қилинди. 
Дунёнинг 
ривожланган 
мамлакатларида 
тўпланган 
парламентаризм 
тажрибаси, 
Ўзбекистон 
халқининг 
қадриятлари 
ва 
менталитетини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқилган ушбу қонунлар икки 
палатали парламент ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий шаклларини 
аниқ белгилаб берди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан - Қонунчилик 
палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида халқаро ҳуқуқ андозалари ва илғор 
ҳорижий давлатлар талабларига мос янги сайлов қонунчилиги яратилди. 
Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги, яъни парламент 4 босқичдан иборат 
тараққиёт йўлини босиб ўтди. 
Биринчи босқич. Конституциямиз қабул қилинган кунга қадар давр бўлиб, 
бу даврда Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови ва референдум 
тўғрисида бир қатор қонунлар қабул қилинди. 
Иккинчи босқич, Конституция қабул қилингандан то 1997 йилгача давом 
этди. Бу даврда миллий сайлов тизими шаклланди. 
Учинчи босқич, 1997 йилдан то 2003йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. 
Бу даврда амалдаги сайлов қонунларига айрим ўзгартиришлар киритилди. 
Марказий сайлов комиссияси тўрисидаги қонун қабул қилинди. 
Тўртинчи босқич, 2003 йилдан то 2005 йилгача бўлган давр. Бу даврда 
икки палатали парламент шакллантириш билан боғлиқ сайлов қонунларига 
ўзгартиришлар киритилди. 2004 йил 26 декабрда
Олий Мажлис Қонунчилик 
палатасига сайлов ўтказилди.
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик (қуйи) палатаси 
депутатлар сони 150 нафар, шундан 135 нафар депутат фақат сиёсий 
партиялардан сайланади. 15 нафар депутат эса Ўзбекистон Республикаси 
Экологик ҳаракатидан сайланади. Ваколат муддати 5 йил, Қонунчилик 
палатаси ўз фаолиятини доимий профессионал асосда амалга оширади ва 
қонунлар ишлаб чиқади. 
Бугунги кунда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракциялар 
қуйидагича: 
1. ЎзЛД Партияси фракцияси - 53(79,5 фоиз) депутати мавжуд. 
2. ЎзХД Партияси фракцияси - 32 (48 фоиз) депутати бор. 
3. ЎзМТД Партияси фракцияси - 31 (46,5 фоиз) депутати мавжуд. 
4. Ўз “Адолат” СД Партияси фракцияси - 19 (28,5% фоиз) депутати бор. 
5. Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракати 15 (22,5 фоиз) депутати 
мавжуд.
Қонунчилик палатаси умумий депутатлари сонининг 33 нафари (22 %) 
хотин-қизлардир. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати. Сенат сўзи лотинча 
“Senatus”, “sinex” сўзларидан олинган бўлиб, ўзбекчада “оқсоқол”, “мўйсафид” 
1
Усмонов Қ. Ўзбекистонда парламент тараққиётининг янги босқичи .Т., 2004, 11 – 12 бет. 


17 
деган маъноларни англатади. Сенат аъзоларининг 15 нафари аёллардан иборат 
(15 %).
Сенаторлар сони 100 нафар. Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари 
вакилларидан ташкил топган юқори палата – Сенат ҳудудий манфаатларни 
ифода этади. 84 сенат аъзоси Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси, 
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари 
депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан 
яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – 6 кишидан (яъни, 14 та ҳудуддан 6 
кишидан), жами 84 нафар депутат сайланади. 16 сенатор Президент томонидан 
тайинланади: 84+16=100 сенатор.  
Хозирги вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида: 
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” Социал- 
демократик партияси фракцияларининг Демократик блоки тузилган ва ишлаб 
турибди. Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси тимсолида эса парламент 
муҳолифати фаолият кўрсатмоқда. 
2011 йил 18 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон 
Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритиш тўғрисида (78,80,93,96 ва 98-моддаларига) ги” Қонуни 
қабул қилинди. 2011 йил 18 апрелда Ўзбекистон Президенти томонидан 
имзоланди ва 19 апрелдан кучга кирди. Натижада Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ваколатлари, Олий 
Мажлис Сенатининг мутлақ ваколатлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ваколатларига, Вазирлар Маҳкамаси ваколатларига ҳамда Бош 
Вазирни тайинлаш тартибига ҳамда ваколатларига ўзгартиш ва қўшимчалар 
киритилди.
Ижро этувчи ҳокимият (Вазирлар Маҳкамаси) - давлат ҳокимиятининг уч 
асосий тармоқларидан бири. 
Ўзбекистонда давлат ҳокимиятининг бўлиниш тамойили мавжуд 
шароитларнинг ўзига
ҳослигини инобатга олиш, жаҳондаги ривожланган 
демократик мамлакатлар тажрибасидан ижодий фойдаланиш асосида амалга 
оширилмокда. Шунга кўра, ижроия ҳокимият давлат ҳокимияти тизимининг 
бир тармоғи ҳисобланади. 
Қонунлар рўёбга чиқарилиши учун шарт-шароитларни таъминлаш ижро 
этувчи органларнинг асосий вазифасидир. Ҳокимиятлар бўлиниши принципига 
мувофиқ, ижро этувчи ҳокимият, яъни мамлакат ҳукумати Вазирлар
Маҳкамасига юклатилади. Одатда ижроия ҳокимият парламентга ўтказилган 
сайловлардан сўнг камида бир ой ичида шакллантирилади. Вазирлар
Маҳкамасининг асосий ҳуқуқий мақоми – унинг мустақил Ўзбекистон 
ҳукумати эканидадир. Унга, ўз ваколати доирасида, қонунларни ва Президент 
фармонларини ижро этиш масуълияти юкланган. Вазирлар Маҳкамаси 
иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига 
раҳбарликни таъминлайди. Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқарув идоралар 


18 
тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви муассасаларига 
раҳбарлик қилади.
2007 йилда Ислом Каримов илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти 
эгаллаб турган Вазирлар Маҳкамаси Раиси лавозимининг тугатилиши - давлат 
ҳокимияти ва бошқарувини либераллаштириш ва демократлаштириш йўлида 
муҳим қадам бўлди. 
Мустакиллик йилларида Вазирлар Маҳкамаси, яъни ижроия ҳокимият - 
ҳукумат таркиби 4 марта янгидан тасдиқланди. 2010 йил 12 мартда амалдаги 
Вазирлар Маҳкамаси таркиби белгиланди . 
2005 йили Вазирлар Маҳкамаси раҳбари - Бош вазир лавозими жорий 
этилди. Конституциянинг 89-моддаси биринчи бандидаги Президентга тегишли 
ваколатлар ижроия ҳокимиятга ўтказилди. Бу ҳолат Франция ва Россия 
давлатлари Конституциялари нормаларида ҳам мавжуд. Вазирлар Маҳкамаси 
қонун, фармон, фармойиш, қарор ижроларини таъминлаш мақсадида махсус 
қарорлар қабул қилади ҳамда назорат йўли билан бошқарувини амалга 
оширади, ижро ҳокимиятини 
таъминлайди. 
Умуман, хозирги кунда мазкур ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида 
ислоҳотлар чуқурлаштирилмокда. Олий Мажлисга Бош вазирга нисбатан 
ишончсизлик вотуми (лот. эрк, иҳтиёр, ҳохиш) билдириш ҳуқуқи берилди. 
Вазирлар Маҳкамаси ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан қарорлар қабул 
қилиш ҳуқуқи Президент ваколати доирасидан чиқарилди. 
Сайловларда ютиб чиққан сиёсий партия тақдим этган Бош вазир 
номзодининг Парламент томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши 
ҳақидаги конституциявий тартиб белгиланиб, ҳукуматга нисбатан ишончсизлик 
вотуми (сайловчи ташкилот вакилларининг кўпчилик овози билан қабул 
қилинган қарорлар) институти жорий қилинди. 
Олий Мажлисга ҳокимият вакиллик органлари ва ташаббускор 
гуруҳлардан номзод кўрсатиш институти тугатилди. Қонунчилик палатаси 
депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқи фақат сиёсий партияларга берилди. 
Олий Мажлисга сайловларни тайинлаш институти тугатилди ва унинг ўрнига 
"Сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш" институти жорий этилди. Бу 
вазифани Марказий сайлов комиссияси амалга оширадиган бўлди. 
Сиёсий партияларнинг ваколатли вакили Қонунчилик палатасига 
киритилди. Бу институт сайлов участкаларида овозларни санаб чиқишда 
қатнашади. Унга тўлдирилган имзо варақаларини текширишда қатнашиш 
ҳуқуқи берилди. Олий Мажлис депутатлигига номзодларнинг ишончли вакили 
5 нафардан 10 нафаргача кўпайтирилди.
Депутатлик ўринларини квоталаш институти киритилди. Яъни 15 
депутатлик ўрни оммавий жамоат ташкилоти - Ўзбекистон Экологик 
ҳаракатига берилди. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар 
доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг 
камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти 
номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий 


19 
Мажлиси палаталарининг кўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан 
ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилиши, Олий Мажлис 
палаталари қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон 
Республикаси Бош вазирини лавозимидан озод этиш бўйича қарор қабул 
қилиши, бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бутун 
таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқиши борасидаги киритилган 
таклифлар ушбу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаради. Вазирлар 
Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан Бош вазирнинг қарор 
қабул қилиши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига номзодлар Бош вазир 
томонидан тақдим этилиши Вазирлар Маҳкамаси ва Бош вазир ваколатларини 
ошириб, унинг масъулиятини кучайтиради. 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish