орасидан, алоҳида ўрганилиши мумкин ва керак бўлганлари ажратиб
олинади. Кўздан кечириш асосида вужудга келган эксперимент
ўрганилаѐтган ҳодисага аралашиш, ушбу ҳодисанинг ўзгартириш ѐки
унинг
юз бериши шароитларини ўзгартириб юбориши мумкин.
Кўздан
кечиришдан
фарқли
ўлароқ
эксперимент
қуйидаги
имкониятларни беради:
- кўзатилаѐтган ҳодисаларни ҳар қандай шароитларда кўп марта
такрорлаш;
- оддий шароитларда ѐки жуда тез ѐхуд жуда секин кечаѐтган ва бунинг
оқибатида табиий шароитларда кўзатиш имқони бўлмаган ҳодисаларни
ўрганиш;
- алоҳида ҳолатда табиат ѐки жамиятда кўзатиб булмайдиган
ҳодисаларни асл холида ўрганиш;
- ўрганиш жараѐнида ҳодисанинг алоҳида томонлари ѐки объект- нинг
алоҳида аломатларини ажратиш.
Эксперимент - нафақат билишнинг методи, балки, амалиѐтнинг бир
шакли, ҳақиқатнинг мезонларидан биридир.
Моделлаштириш. Бу метод криминалистикада моддий объектларни ҳам,
турли мураккаблик даражасига эга бўлган жараѐнлар - из ҳосил бўлиш
механизмидан то турли технологик жараѐнларгача ўрганишда ишлатилади.
Ушбу метод асосида криминалистикада ишлаб чиқиладиган қоидалар тергов
ҳаракатлари ва криминалистика экспертизаларни ўтказишда
тергов ва
экспертиза амалиѐтида кенг қўлланилади.
Хаѐлий модел - бу хаѐлий тасвир, масалан, жабрланувчининг
хотирасидаги жиноятчининг хаѐлий тасвиридир. Моддийлашган модел -
ушбу маълумот асосида тузилган субъектив портрет, изларнинг нусхаси.
Қайта
тиклаш.
Айрим
криминалистлар
қайта
тиклашни
моделлаштиришнинг хусусий усули деб атайдилр. Аммо, қайта тиклаш
моделлаштириш билан айрим томонлари ўхшаш бўлсада, ундан фарқ қилади
ва шунинг учун уни мустақил метод сифатида ўрганиш
зарурияти келиб
чиқади. Қайта тиклаш - бу дастлабки кўринишида тўла ѐки қисман мавжуд
бўлмаган бирорта объектнинг таърифлари ѐки қолдиқлари бўйича тиклашдир.
Масалан, амалий фаолиятда одам юзини бош суяги бўйича қайта тиклаш
(М.М.Герасимов методи), ҳодиса жойини қайта тиклаш каби методлар
қўлланилади.
Жамланганда билишнинг ишончли анжомларининг ягона тизимини
ташкил этиб, умумилмий методлар криминалистик тадқиқотларнинг
барча
жараѐнларини қамраб олади ва криминалистиканинг махсус методлари асоси
бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотларнинг
махсус
методлари
деганда
шундай
метод
тушуниладики, бу метод билишнинг бир ѐки бир неча турларидагина (аммо
барчасида эмас) қўлланилади. Билишнинг ушбу турларининг қўлланиш
соҳаси ҳам ҳар қандай умумий метод каби умумлашган характерга эга
бўлмаслиги лозим.
Криминалистиканинг махсус методлари қуйидагиларга ажралади:
1) криминалистиканинг хусусий методлари, яъни криминалистикада
вужудга келган ва шу фан соҳасида қўлланиладиган методлар;
2) бошқа фанларнинг махсус методлари, бўлар бошқа фан соҳаларида
ишлаб чиқилган ва криминалистикада
ишлатиладиган методлар, аммо улар
криминалистик бўлиб қолмайди.
Криминалистиканинг махсус методлари қўлланиш соҳаларига кўра ҳам
таснифланади: уларнинг айримлари криминалистканинг фақат биргина
бўлимида қўлланилса, айримлари бир неча бўлимда қўлланилиши мумкин.
Криминалистиканинг махсус методлари қамрови, криминалистлар
томонидан янгилари яратилиши ҳамда криминалистикада бошқа фанларнинг
махсус методларидан фойдаланиш ҳисобига доимий равишда кенгайиб
боради.
Криминалистиканинг махсус методларидан
айримлари хусусида
тўхталиб ўтамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: