а)
умум илмий методлар (умумий методлар);
б)
махсус методлар.
Тадқиқотларнинг
умум илмий (умумий) методлар деганда аниқ
объектлар, ҳодисалар ва фактларни ўрганиш бўйича усуллар, қоидалар,
тавсиялар тизимини тушуниш керак.
Бу методни умум илмий метод деб аталишига сабаб, у билишнинг барча
жараѐнларида ва одам амалий фаолиятининг барча
соҳаларида
қўлланилишидадир. Аммо, билишнинг объектлари, мақсади,
шароитлари ва
воситаларига боғлиқ равишда умум илмий методлар, ўзининг гнесеологик
моҳиятини сақлаган ҳолда махсус хусусиятларга эга бўлади.
Билишнинг қуйидаги умум илмий (умумий) методлари маълум:
1) кўздан кечириш (кўзатиш) - бирорта буюм ѐки ҳодисани ўрганиш
мақсадида режалаштирилган, мақсадга мувофиқ тарзда идрок этиш;
2) ўлчаш (унинг яна бир тури ҳисоблаш дейилади) - ўрганилаѐтган
катталикни, унга ўхшаш бўлган, ўлчам деб аталган ва ўлчов бирлиги
сифатида қабул қилинган катталик билан солиштириш йўли билан амалга
оширилади;
3) таърифлаш (таърифлаб ѐзиш) - объектнинг аломатларини кўрсатиш;
4) таққослаш - икки ѐки ундан ортиқ объектлар учун умумий бўлган
хоссалар ва аломатларни солиштириб ва натижаларни баҳолаб тадқиқ қилиш;
5)
эксперимент - текширилаѐтган ҳодиса ва жараѐнларни,
доимий
ўзгарувчан шароитлар ҳамда бошқа ҳодисалар билан боғлиқ ҳолда сунъий
қайта тиклаш;
6) моделлаш - буюмлар, ҳодисалар, воқеалар, объектлар, тизимлар,
қурилмаларнинг ўхшашларини (бу ҳолда модел хаѐлий ва моддий бўлиши
мумкин) яратиш (тузиш, ҳосил қилиш);
7) қайта тиклаш - ҳодиса шароитларини ѐки объектларни қайта ҳосил
қилиш.
Кўзатиш (кўздан кечириш). Кўздан кечириш ѐки кўзатишнинг мақсадга
йўналтирилганлиги ва ташкиллаштирилганлиги, ўрганилаѐтган
объектни
яхлит бир бутун сифатида қабул қилишгина эмас, балки, ундаги умумий ва
хусусийликни аниқлашга, шунингдек, буюмнинг ҳолати ва ундаги
ўзгаришлар, буюмнинг алоҳида қисмларини ўзаро фарқлаш, унинг бошқа
объектлар билан алоқаси ѐки боғлиқлигини аниқлаш имқонини беради.
Криминалистикада кўздан кечиришнинг ўзига хос объектлари бўлиб
қуйидагилар ҳисобланади:
- ашѐвий далиллар (жиноят ва жиноятчининг излари, буюмлар,
ҳужжатлар, изларнинг нусҳалари ва уларнинг турли аломатлари, хоссалари ва
ҳолатлари);
- одамлар, уларнинг ташқи аломатлари (статик ва
динамик аломатлар,
рухий ҳолати, характери, темпераменти ва хоказоларининг ташқи акс
этишлари);
- одамларнинг ҳаракатлари, жумладан, жиноятларни содир этиш ва уни
яшириш усулларини ҳосил қилувчи ҳаракатлари;
- ҳодиса ва жараѐнлар (из ҳосил бўлиш жараѐни, экспериментал ҳосил
қилинадиган ҳодисалар ва уларнинг натижаси).
Кўздан кечириш ѐки кўзатишнинг самарадрлиги кўздан кечиришни
ўтказаѐтган шахс қўллайдиган восита ва усулларга боғлиқдир. Бу нуқтаи
назардан, оддий (бу ҳолда ягона анжом бўлиб, кўриш органи ҳисобланади) ва
малакали (бу ҳолда махсус ишлаб чиқилган восита ва методлардан
фойдаланилади) кўздан кечириш ҳақида фикр юритиш мумкин.
Ўлчаш. Ўлчаш орқали объектларнинг қандайдир хоссаларининг
миқдорий
характеристикалари, уларнинг ўзаро фазовий ва вақтга боғлиқ
нисбатлари аниқланади.
Криминалистикада ўлчаш объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
- буюмларнинг турли хоссалари, уларнинг микдори, ўлчамлари,
оғирлиги, ҳарорати, иссиқликни ютиш ва чиқариш интенсивлиги, хажм ва
хоказолари;
- фазовий муносабатларнинг миқдорий томонлари (буюмлар, пунктлар,
фазонинг чегаралари орасидаги масофалар);
- вақтга боғлиқ муносабатларнинг миқдорий
томонлари, у ѐки бу
жараѐнлар, ҳодисаларнинг частотаси ва давомийлиги;
- объект (одам, хайвон, транспорт воситаси) ҳаракатининг умумий ва
муайян ҳолатлардаги тезлиги.
Do'stlaringiz bilan baham: