Эркин Малик



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/55
Sana21.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#43412
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

Севиб қолдим бўз болани, 
Қийнашлари зўр болани, 
Ў-ў-ў-ҳ... Ў-ў-ў-ҳ... Ў-ў-ў-ҳ...
ЧЎРИ МУБОРАК, БУВИЖОН 
 
(ѐки Шайтонваччанинг бир ўқ билан бешинчи
қуѐнни ҳам ургани) 
Шайтонвачча кабинетдан олтин медални олиб, йўл-йўлакай устознинг айбини 
бўйнига қўя олмаган анови кишиларни ҳам бошлаб келмоқчи бўлдию, ниятидан қайтди. 
Битта қаллоб устоз юрса юрибди-да. Шарманда қилганда нима қолади. Яхшиси
кеннойини бошлаб бораман. 
— Бувижон,— деди Шайтонвачча,— мен сизга олтинларим ҳалол бўлса, бир куни ўз 
оѐҚи билан юр-и-и-б, кириб келади, деб айтганмидим,— дея кеннойига ишора қилди. 
Устозни намокоблаб ўтирган кампир ҳеч нарсага тушунмай, кеннойига бошдан-оѐқ 
қараб: 
— Шунга ўхшашроқ бир нималар деган эдинг,— деди. 
— Вой ўлай-й-й-й... сиззи ким бу кўйга соп қўйди? — қўрққанидан чапак уриб 
юборди кеннойи эрини таниб. 
— ¤зим, — деди устоз, — ўзимни ўзим шу кўйга солдим. 
— Бу нима ѐтиш, қўл-оѐҚингизни ким боҚлади, деяпман?
— Сен хотин гаппи кўпайтирма, тақинчоқларингни ечиб, чемпионга бер, вассалом. 
— Вой, нимага-а-а? 
— Айтганимни қил, нимагалигини кейин айтаман. 
— Кута-кута энди етишганимда-я, — кўзларига ѐш олди кеннойи. 
— Бўл! Бўмаса эрингни ҳозир кир ўрага тиқворишади, чапагингни чалиб 
қолавурасан, худди. 
— Хўп-хўп, мана-мана, — деб кеннойи тақинчоқларни ечиб Шайтонваччага узатди. 
Шайтонвачча кампирга, кампир шошиб қолганидан нима қилишини билмай, 
ишончлироқ деб липпасига урди. 
— Энди бўлдими, чемпион, ора очиқми? — сўради устоз ѐтган жойида. 
— Тилла тишлар-чи, устоз, тилла тишлар, — деди Шайтонвачча кеннойининг 
оҚзига ишора қилиб. 
— Номард экансан... 
— Бувижон, теша қаѐқда, ҳозир кеннойининг тишларини битта қўймай қоқиб 
оламан. Менинг тиллаларим бировнинг оҚзига тилла тиш бўп кетишини хоҳламайман. 
— Войдод, — деб эрининг устига ўзини ташлади кеннойи, — бир нима денг, ўлиб 
қоламан-а, худди. 


61 
— Шартингни айт? — деди устоз боҚлоқдаги оѐқ-қўлларини силтаб. 
— Кеннойини талоқ қиласиз. 
— Нима? 
— Отамга иккинчи хотин қилиб олиб бераман, бувим қариб қолдилар. 
— Вой, майли-майли, Ўожи отага бўлса жон деб тегаман, у киши табаррук зотлар — 
деб юборди кеннойи. 
— Вой бевафо манжалақи-ей, — инграб юборди устоз. Бу ѐқда кампирники тутиб 
кетди: 
— Нималар дейди бу яшшамагур, — деб қайдандир топиб келган тешани 
Шайтонваччага ўқталиб қолди. — Менга кундош қилмоқчимисан, ҳу турқинг қурсин, 
ушла тешани, ҳозироқ тишларини қоқиб ол. Эри олдида туриб ликиллашини қаранглар 
бу фоҳишани. Ўу кўзларинг сузилмай ўлсин, бузиқи. 
— Чўрингиз бўлай холажон, илтимос, тишларимга тегманг, — деб кеннойи 
кампирнинг оѐҚига йиқилди. 
Бирдан ҳамма жимиб қолди. Фақат кеннойи «пиқ-пиқ» йиҚлар, говмиш бу 
машмашаларга бефарқ, ҳафсала билан кавш қайтарар, юмшоқ жаҚи нари-бери бориб 
келар эди. Кампирнинг аѐлга раҳми келдими, нима дейсан дегандек, Шайтонваччага 
қаради. Шайтонвачча бош ирҚади: 
— Чўри бўлсалар бўла қолсинлар. 
— Бўпти, — деди кампир, — пақат ҳаммаси мен айтгандек бўлади. — Бомдод 
намози вақтида жойни йиҚиб, нонушта тайѐрлайсан — бу бир, пешин намози вақтида 
келиб белимни уқалаб қўясан — бу икки, аср намозига азон чақирганида кечки овқатга 
уннаб кетасан — бу уч, хуфтон намози вақтида идиш-товоқларни ювиб, чолим билан 
менга жойни соласану дап бўласан — бу тўрт. Бу пайтларда чолим масжидда бўлади. 
Унга турқингни кўрсатмайсан. Уқдингми, ҳу нафс бандалари? 
— Хотирингиз жам бўлсин, холажон, бари сиз айтгандек бўлади. 
— Бизам келишвосак бўларди, чемпион,— деди устоз ѐтган жойида тўлҚаниб, — шу 
гаплар шетта қоп кетади-а, иси чиқмайди-а? 
— Бу ѐҚи ўзингизга боҚлиқ, устоз, бир-биримизни анча тушуниб қолдик шекилли... 
— Гап йўқ, йигит кишининг гапи битта бўлади, тавба дедим-ку... 
— Келишдик. 
Устоз бир амаллаб кийимларини кийиб, одам-башара бўлиб, оҚилхонадан чиқар 
экан, хотинидан сўради: 
— Яхшилаб қара-чи хотин, олдингидек қошим учмаяптими? 
— Э-э-э, — деди хотини эрига қараб, — қошим дейсиз-а, қошиз қоптими, бурнингиз 
картошка, оҚзингиз гармошка бўп ѐтибди-ку... 
Шайтонвачча кампирни ўзича қутлаб қўйди: 
— Чўри муборак, бувижон!

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish