50
бўй баробар бўлиб ўсибди, ҳосили териб ҳам
олинибди.
Барглари
тўкилиб,
чаноқлари шақилдоқ бўлиб қолибди. Вақтнинг ўтишини... У илгарилари бунақа
нарсаларга эътибор қилмас эди, бошини ҳам қотириб ўтирмасди. Қорни тўйиб, биққидек
бўлиб, куни ўтса бўлди эди. Одамшайтонга айлангандан бери боши ташвишдан чиқмай
қолди. Одам бўлиб яшай деса — шайтон, шайтон бўлиб яшай деса — одам. Шунақа,
икки ўт ўртасида қолди. У тўрт томонга аланглаб, Ажинашамолни қидира бошлади. Бу
дунѐда ундан бошқа гаплашадигани йўқ. Далалар сукутга чўмган. Куз осмони кўм-кўк,
уфқнинг охири кўринмайди. Унда-мунда мезон иплари учиб юрибди. Чумчуқлар тўп-тўп
бўлиб, ҳавода коптокдек у ѐқдан-бу ѐққа сирҚалади. Қайгадир шошишади. Бирдан у
чўчиб тушди. Хазонлар шопирилиб, дала-даштлар тебраниб кетди. Очиқ ҳавода
момақалдироқ гулдyрагандек бўлди. Бу Ажинашамолнинг тўс-тўполони эди.
Унинг бу
қилиҚи Шайтонваччага ѐқмади. У бунақа ваҳима кўтармай, аста-секин келса ҳам
бўларди. Йўқ, у ҳам ўзининг кимлигини кўрсатиб қўйгиси келади. Пешонаси тиришди.
Аммо қўлидан нима ҳам келарди. Тақдирга тан беришдан бошқа иложи йўқ.
— Чемпионга саломларимиз бўлсин, қалай, шон-шуҳрат осмонида учиб
юрибдиларми?— дея Ажинашамол тепадан келди.
— Э Ажинашамол, ўзингмисан, секинроқ-да, ўтакамни ѐрдинг-ку.
— Нима, мен сенмидим, одамлардан қўрқиб, бошига қоп ѐпиниб оладиган. Мен
Ажинашамолман. Эркин қушман. Ўа-ҳа-ҳа-а-а,— деб дала-даштни бошига кўтарди у.
— Менга қара, жиддий гап бор.
— Қанча гап бўлса гаплашаверамиз-да, чемпион, мени гапдан қочирасанми, — деди
у Шайтонваччани менсимай.
Шайтонваччанинг пешонаси баттар тиришди. ¤з номи билан Ажинашамол бўлса,
нимасига керилади у. Жинлар аслида шайтонларнинг югурдаги бўлиши керак-ку. Улар
одам болаларинигина қўрқитиши, кимсасиз жойларда исмларини айтиб чақириши, дала-
даштларда
адаштириб кетиши, кечалари кўзларига олов, турли туман ҳайвон бўлиб
кўриниши мумкин. Шунда ҳам қўрқоқларнигина қўрқита олади. Қўрқмас, довюрак,
баджаҳл одамлардан нари юришади. Шайтонвачча ҳам одам, ҳам шайтон-ку, нимага унга
жиловини бериб қўйиши керак? У киму Ажинашамол ким? Ким-кимга қуллуқ қилиши
керак, аслида? Шайтонвачча дарровда тўнини тескари кийди. Жанжал чиқаришга баҳона
қидириб, чинор тагидаги воқеани эслади.
— Олдин битта нарсани келишиб олсак, — деди у овозини кўтариб.
— Хўш?
— Нимага сен мени хоҳлаганингча хўрлайсан, хоҳлаган жойингда ҳиқилдоҚимдан
оласан. Одамшайтонсан деб, одамлар ичида шарманда қилмоқчи бўласан? Сен кимсан
ўзинг?
— Сени ким машҳур қилди нонкўр, юрган эдинг бир парча иштонга зор бўлиб,—
дея Ажинашамол ҳам бўш келмади.
— Дап бўл, қилган яхшилигингни миси чиқди, ҳе, узун супурги...
Шунга яраша
мендан жазойингни ол, — деб аямай тусмоллаб тепиб қолди. Шайтонвачча
Ажинашамолларнинг боши осмондаю жони оѐҚида бўлишини «Думи тугуклар»
мадрасасида эшитган эди. Шунга ерда пилдираб турган жойига устма-уст тепди.
— Воҳ,— дедию, Ажинашамол бор бўйи билан кенг далага қулаб тушди. Ўаммаѐқ
тинчиди қолди. Чанг-тўзон босилди.
— Мана энди мен сени жиҚингни эзаман, ҳиқилдоқдан олиш,
тарсаки тушириш
қанақа бўлишини кўзингга кўрсатиб қўяман...
51
— Войдод, мени кечир, тавба қилдим, айт нима қилай?— деб ѐлвора бошлади
Ажинашамол.
— Нимага мен сени нуқул қидириб юришим керак? Хоҳлаган жойимда, хоҳлаган
вақтимда тополмаслигим керак? Эркин қушмиш. Кўрсатиб қўяман сенга эркинлик
қанақа бўлишини. Гаҳ деганда қўлимга қўнмагин. Тутатқингни бер, ҳозир менга?
— Менда тутатқи йўқ, тутатқи замонлари ўтиб кетган, ҳозир кодлашганмиз.
— Айт кодингни?
— Бир, уч, беш, етти, тўққиз, ўн бир...
— Бу нима дегани?
— Ажинашамол, хотинингни ўҚри олиб кетди, болта, тешангни олиб югур, дегани.
— Ие, ҳали
хотинингам борми, сени?
— Ўа, шунақа бўп қолган, эсим йўҚида уйланиб қўйганман.
— Бола-чақа-чи?
— Анчагина.
— Иш-пишга яраб қолганми, чурвақаларинг?
— Ўа, оқсуяк жинларнинг уйида фаррошлик қилишади.
— Бундоқ пичоққа илинадигонидан иккитасини биззикига юбор, бўлмаса.
— А, сўйиб ейдиларми?— инграб юборди Ажинашамол.
— Э, кўнглимни айнитма, ҳовли катта, супур-сидир ишлар кўп.
— Шугинами, шунга мени йўқладиларми?
— Сизлашни ҳам билар экансан-ку, писмиқ ўлгур,— деб Шайтонвачча
Ажинашамолни яна бир тепди.
— Вой жоним-ей, тавба қилдим дедим-ку.
Шайтонвачча сал бўлмаса бу ерга нимага келганини ҳам эсидан чиқараѐзди.
Эсладию яна Қазаби тошди, лекин бу гал тепмади.
— Нимага анови мусобақада қовун туширдинг-а? Мени Қолиб қилгандан
кейин
дарров дап бўлмайсанми, нима қилиб кинога тушиб юрибсан.
— Сиз хурсанд бўлганингизга мен ҳам хурсанд бўп кетдим-да, қаттан билай тасмага
тушиб қолишимни. Тасмаси қурсин шайтондан ҳам сезгир экан. Кўрдим мен ҳам
телевизорда.
— Қора денгиз сафари нима бўлади энди, галварс?
— Бормай қўя қоламиз, шу...
— Нима, нима?— Шайтонвачча Ажинашамолни яна аямай тепиб қолди.
— Вой-й-й... сиз нима десангиз, шу-у-у... — Ажинашамолнинг овози ўрадан
чиққандек бўлди.
— Қарорим қатъий, Қора денгизга борамиз, муҳокамага ўрин йўқ.
— Бош устига. Сиз нима десангиз шу.
— Энди, тур йўқол, кўзимга кўринма.
Ажинашамол инқиллаб-синқиллаб қўзҚала бошлади.
Тоб ташлаган эшикдек бир
томонга оҚиб, судрала-судрала кўздан йўқолди. Бирдан Шайтонваччанинг юрагига
ҚулҚула тушди. Ажинашамол лақиллатиб кетган бўлса-я. Дарровда кодни текшириб
кўрмоқчи бўлди.
— Бир, уч, беш, етти, тўққиз, ўн бир!..
Чор-атрофда хас-хашаклар шитирлади. Ажинашамолнинг шашти паст эди.
Тепкилар-тепкилар, тепкилардан эс
кирар деб, тавбасига таяниб қолган эди.
— Амрингизга мунтазирман, бегим!
52
— Ўа,— деди Шайтонвачча нима дейишини билмай, кейин хаѐлига келган
гапни айтиб қўя қолди, — эсимдан чиқай депти, хотинингга салом деб қўй...
Шайтонвачча кутилмаганда қилиб қўйган ишларидан хурсанд эди. Қўрққанга қўша
кўринар деганлари шу-да... Одам болалари ҳам бундоқ дадил бўлишсаю. Нуқул
аммамнинг бузоҚига ўхшаб лаллайиб юришади.
Уйларини, юракларининг тўригача
шайтону жинларга бериб қўйиб, ўзлари ижарада яшашади.
Do'stlaringiz bilan baham: