Эркин Малик



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/55
Sana21.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#43412
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ҒИЙБАТЧИ КАНАЛ 
(ѐки Шайтонваччанинг рост гапириб, яна бошига бало орттириб олганлари) 
Шом бўлмасдан Ўожи ота таомланиб, масжидга шошар, кампир жойнамоз устида 
наридан-бери думалаб, телевизорни ѐқар эди. Она-бола термилишиб телесериал 
кўришарди. Телесериал Шайтонваччага жудаям ѐқарди. Гоҳ қаҳ-қаҳ отиб кулар, гоҳ 
чапак чалар, гоҳ думалаб-думалаб, маза қиларди. Баъзан кампирнинг соддалигидан 


62 
жаҳли чиқар, баъзан раҳми келарди. Нимага деганда сериалнинг қаҳрамонлари 
нуқул Худонинг айтганини қиляпмиз деб, шайтоннинг айтганини қилишарди. Бу ѐқда 
кампир: «Ўа, ана шунақа бўпти иш дегани» деб телевизорнинг ичига кириб кетай дерди. 
Орада сериал тўхтатилиб, реклама, қисқа хабарлар ҳам бериларди. 
Шундай қисқа хабарларнинг бирида сочи «малчишка» қилиб олинган диктор қиз 
кутилмаганда Шайтонвачча ҳақида гап очиб қолди. 
— ¤смир болалар ўртасидаги мусобақада тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган 
xўжақишлоқлик бола ҳақидаги миш-мишлар ростга ўхшаб қолди. Ўа, унинг бошқа 
сайѐрадан келиб қолганлигига энди гумон йўқ. Ишонмасангиз ушбу тасвирга эътибор 
қилинг.
Тасвирда узумлари олтиндек товланган сўриток, товуқ катаги, чангдан кимлигини 
таниб бўлмайдиган бир нусха... (товуқларнинг жонсарак қақаҚлаши, хўрознинг 
қичқиргани эшитилади). Кейин ҳалиги нусха микрoфонга бошини чўзиб, шанҚиллайди: 
«Уми, у қип-қизил шарлатaн. Қайдан келганини айтайми? «Думи тугуклар» сайѐрасидан 
келган. Сизларнинг ҳаммангизни лақиллатиб юрибди». 
— Эшитдингизми,— деди диктор ҳайратдан қошларини кериб,— ҳатто қаердан 
келгани ҳам маълум, «Думи тугуклар» сайѐрасидан! Бу гапларни у билан бир хонадонда 
яшайдиган бир болакай айтди. Одатда болалар ѐлҚон гапирмайди. Кейин бир-
бирларидан сир бекитишмайди. Шунақа, гаплар... шамол бўлмаса дарахтнинг учи 
қимирламайди... Биз бу мавзуга яна қайтамиз. Бир юз саккизинчи каналда қолинг... 
— Вой ўлай, бу нима қилганинг, болам?— деди кампир Шайтонваччага қараб. 
— Э, қўяверинг, бувижон, бу ўзи шунақа, олди-қочдилар канали... 
Аммо сал ўтмай Шайтонваччанинг бу ҳазили бурнидан чиқди. Ўовлига Райимберди 
алкаш билан Дадамирза Қийбатчи кириб келди. Икковини ҳам шайтонлари васваса 
қилиб бу ерга олиб келган эди. Илгарилари ҳам кўп васваса қилиб, Ўожи ота билан 
жиққамушт қилмоқчи бўлардию, лекин дурустроқ баҳона топилмас эди. Ўар доим 
отанинг тақвоси, салобати олдида ожиз бўлиб қолаверишарди. Шайтонвачча келдию бу 
хонадондан тақво кўтарила бошлади. Ўатто, Ажинашамолнинг болалари ҳам айтган 
ишни қилмай ҳовлида бемалол сайр қилиб юрадиган одат чиқаришди. Бўлмаса 
мухбирлар келганда Шайтонвачча товуқ катагини чангитиб ѐтган бўлармиди. 
— Ўа-а-а, — деди Райимберди алкаш Шайтонваччанинг гирибонидан олиб, — 
айбингни хаспўшлаб, шунча вақтдан бери ўзингни жинниликка солиб юрган экансан-да, 
ҳароми,— деб кайф устида Шайтонваччага калла қўйди. Шайтонвачча ҳеч нарса қила 
олмай қолди. Ўатто Ажинашамолни ҳам ѐрдамга чақира олмади. Шилқ этиб алкашнинг 
оѐҚи тагига тушди. ўийбатчи билан алкашнинг шайтонлари зўр келди. 
— БоҚланг оѐқ-қўлини Дадамирза, милисага берворамиз, — деди алкаш пишиллаб. 
— Иймонсиз ҳожи,— деди Дадамирза, қўйнидан чилвир чиқариб, Шайтонваччанинг 
оѐқ-қўлини боҚлар экан, — ҳароми болани уйида асраб юрибди-я, бўлмаса ўз кўзим 
билан кўрганман қизини келгиндилар билан дон олишиб юрганини. Менга тег десам 
тегмаганиди, мўчаҚар... 
Дадамирза ҳам Қирт маст эди. Нима деб, нима қилаѐтганини билмас эди. 
Шу пайт Дадамирзанинг бошига оҚир бир нарса «гум» этиб тушдию эси оҚиб, чапга
йиқилди. Бундан бехабар алкаш: «Ўов занҚар, кайфинг ошиб қолдими» деб энгашган 
эди, унинг ҳам бошига бир оҚир нарса тушди: «гум». Энди у ўнг томонга йиқилди. Икки 
бирдек босқинчининг бошига етган нарса кувнинг дастаси эди. Кув пишавериб 
кампирнинг қўли бунақа ишларга чапдаст бўлиб кетган эди. Мухбирларни ҳам шу кув 
дастаси билан тирқиратганди-да! 


63 
— Тур болам, — деди кампир Шайтонваччани ўзига келтириб, — манови 
палакатларни отанг келгунча гумдон қилайлик... 
— Кир ўрагами? — сўради Шайтонвачча лўқиллаѐтган бошини силаб. 
— Э, кир ўрамни ҳаром қилма булар билан, кўчага... 
Дадамирза Қийбатчининг уйи кўчанинг ўнг томонида эди, деворни пайпаслай-
пайпаслай сўкиниб чап томонга қараб кетди, Райимберди алкашнинг уйи чап томонда 
эди, у эса туртина-суртина, сўкиниб ўнг тарафга қараб кетди. Салдан кейин кўчанинг у 
боши билан бу бошида бақириқ-чақириқлар, дод-войлар қулоққа чалинди. Улар адашиб, 
бир-бирининг уйига кириб борганлари аниқ. 
— Бу кунларингдан баттар бўлларинг, — деб ҳиринглади кампир бу ѐқда. 
Аммо Шайтонвачча куладиган аҳволда эмас эди. Кўнгли айниб, боши гир-гир 
айланиб, ѐтиб қолди. Кечаси билан босинқираб, гапириб чиқди. Отанинг эрталабки бир-
икки куф-суфидан кейингина тинчиб, ухлаб қолди. 
ТОМОША 

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish