25
Меҳнат жамоаларидаги социал-руҳий вазият юзага кел-
ган низолар сони билан белгиланади.
Масалан, меҳнатсевар хитойликлар нафақат ўзлари иш-
лаб чиқарган техника билан ўзларини таъминлашмоқда,
балки ишонч билан жаҳон бозорини ҳам эгаллашмоқда.
Қуйидаги мақолада «Huawei» компанияси ҳақида
сиз бил-
маган нарсаларни ҳикоя қиламиз. Сўзимизни эса Хитойнинг
бу йирик компанияси номи «Хуавей» деб айтилмаслигидан
бошлаймиз.
Аслида, компания номи «Уа-Вей» деб ўқилади. «Huawei»
сўзи иккита: «Hua» – «Хитой» ва «Wei» – «ютуқ» иероглифла-
ридан иборат ва «Хитой ютуғи» деб таржима қилинади. Ком-
пания номининг яна бир таржимаси – «аъло ҳаракат». Ком-
пания номини 1987 йилда «Huawei» асосчиларидан бири Рен
Женфей ўйлаб топган.
Бу инсон – жумбоқ одам. У ҳақида жуда кам нарса
маълум: «Huawei» компаниясини ташкил қилган, ҳозирда
эса миллиардер. Рен Женфей жуда кам интервью беради.
АҚШ ҳукумати Рен 1983 йилга қадар Хитой халқ озодлик
армиясида инженерлик қилгани боис «Huawei» ўз тармоқ
ускуналарида яширин кузатув воситалари ўрнатиб, жосус-
лик фаолиятини олиб боради деган хавотирни айтади. Жа-
ноб Женфей 2013 йилда
интервью бериб, бундай фаолият
юритилмаслигини, компаниянинг хусусий эканлиги ва дав-
лат назоратида эмаслигини билдирган.
«Forbes» Женфейнинг бойлигини 1,14 миллиард доллар
деб баҳолайди. Айни пайтда бу
Хитойдаги бойлар орасида
264-ўриндир. «Huawei» компанияси фаолияти эса 21000 юан
– 5680 АҚШ доллари билан бошланган. Фирма 1987 йилда
худди шунча миқдордаги низом жамғармаси билан АТСлар
учун қурилма ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Жен-
фей олинган фойданинг ҳаммасини тадқиқотлар учун сар-
флаган ва 1990 йилга келиб, беш юз нафар ходим ишлай-
диган илмий-тадқиқот марказини ташкил этган.
Орадан уч
йил ўтгач, «Huawei» коммутаторлар бозорида C&C08 ком-
мутаторини намойиш этди – у Хитойдаги энг кучли ускуна
эди. Тез орада компания халқаро бозорга чиқди, 2001 йил-
да эса АҚШ ва Швецияда бешта тадқиқот марказини очди.
26
Ҳозирда «Huawei» нафақат истеъмол техникасини ишлаб
чиқаради, балки ўз процессорларини тайёрлайдиган саноқли
компаниялардан биридир. 2015 йилда мазкур компания 61
млрд. доллар даромад қилганини эълон қилди, соф фойда
эса 5,7 млрд. долларни ташкил этди. Бренднинг нархи йил
сайин ошиб бормоқда. «Brand Finance» маълумотига кўра,
2015 йилда унинг нархи 70 фоизга ошган ва «Huawei» дунё-
нинг энг қиммат брендлари рўйхатида 47-ўринни эгаллади.
Ўтган йиллар
давомида компаниянинг офис, завод ва ла-
бораториялари дунёнинг 170 та мамлакатида пайдо бўлди
ва 2015 йилда «Huawei»да 170000 киши фаолият кўрсатди.
Шэньчжэндаги бош офисда эса 40000 нафардан ортиқ ходим
меҳнат қилади.
Ходимларнинг деярли ярми – 45 фоизи илмий-тадқиқот
фаолияти билан шуғулланади. Дунёнинг 16 мамлакатида
«Huawei»нинг йирик илмий-тадқиқот марказлари қурилган.
Бу илмий-тадқиқот марказлари нафақат улкан, балки
муҳташам ҳамдир. Улар Хитой архитектураси услубида
қурилган. «Huawei» ходимларининг иш
куни эрталаб саккиз
яримда бошланади. Тушлик учун бир ярим соат вақт ажра-
тилган бўлиб, бу вақт ичида ухлаб олиш ҳам мумкин. Сўнг-
ра соат 18 гача иш давом этади. «Huawei»да ўз соҳасининг
етук мутахассислари ишлашади. Масалан, улар яқинда
дунёда биринчи бўлиб дала шароитида 5G технологияси
асосида маълумот узатиш синовини муваффақиятли ўтка-
зишди. «Huawei» компанияси 5G тармоқларини 2018 йилда
ишга туширмоқчи, 2020 йилга келиб эса бутун дунёга татбиқ
қилишни режалаштирган.
Do'stlaringiz bilan baham: