Меҳнат ресурсларини бошқариш. Япон бошқарув-
чиларининг ўзига хос томонларидан яна бири бу меҳнат ре-
сурсларини бошқаришдир. Япон корпорациялари ходим-
лар ишининг максимал даражада самарадор бўлишига эри-
шишган. Бунинг учун япон фирмалари меҳнат ресурсларини
бошқаришнинг Америка тизимини қўллаган. Бунда иш ҳақи,
меҳнат ва иш жойларини ташкил қилиш, ходимларнинг мала-
касини ошириш ва текшириш каби жиҳатларга урғу берилади,
Аммо японлар, америкаликлардан фарқли равишда, ходим-
ларнинг корхонага содиқлигидан ҳам фойдаланадилар. Япо-
нияда оддий ходимдан тортиб то катта бошқарувчигача корхо-
нани бир катта тизим деб тушунади. Ўзини эса бу тизимнинг
бир бўлаги деб билади, ва агарда у ўз ишига лоқайдлик би-
лан қараса, уни деб бутун тизим тўхтаб қолишига ишонади
ва шунга қараб фаолият юритади. Кўпгина ходимлар меҳнат
20
таътилларини жуда қисқа муддатга ва жуда кам ҳолларда ола-
дилар. Чунки «мен компанияга керак бўлган давримда қандай
қилиб дам оламан», деган фикр улар учун шиордир.
Японлар ходимларнинг бошқа фирмага ўтиб кетмасликла-
ри учун доимий бандлик ва стаж бўйича рағбатлантирувчи
пул, лавозимлар берилишини кафолатлайдилар. Бошқа фир-
мага ўтган ходим ўз стажидан айрилади. Ва ҳаммасини бо-
шидан бошлайди. Японияда бандлик ўзига хос томонларга
эга. Бу фақатгина иш берувчи ва ишчи орасидаги шартно-
ма бўлибгина қолмай, балки ақлий ва ҳиссий характерга эга
омилдир. Япон ишчилари ўта пунктуалдир. Уларда тозалик ва
элегантликка табиий ёндашув мавжуддир. Улар ўз ҳунарлари
ва билимлари билан гуруҳланади. Япон фирмалари ҳар бир
ишчини оила аъзоси сифатида кўради. Ва шунинг учун кор-
хона жамоаси бир оиладек, фирма фаолияти давомида барча
қийинчилик ва хурсандчиликларни биргаликда баҳам кўри-
шади. Фирма бир оила бўлиб фаолият кўрсатаркан, асосий
урғу ишонч, ҳамкорлик ва жамоа олдида турган масалаларни
ўзаро ёрдам орқали ечишга берилади.
Японияда менежерлар фирма мақсади ва сиёсатини иш-
чиларга доимий равишда тушунтириб борадилар ва ишчилар
ҳам бунга ўз розиликларини ёки шикоятларини билдиришла-
ри мумкиндир. Ишчилар маъмурият билан эркин алоқадалар.
Фирманинг муваффақияти – уларнинг муваффақиятидир.
Японияда ишчи учун унинг қиладиган ишидан ҳам устун
турадиган корхоналарда фақат битта касаба уюшма бўлади.
АҚШ, Англия, Италия ва бошқа мамлакатларда менежерлар
персонални бошқаришда жуда катта қийинчиликларга дуч
келади. Касаба уюшмалар доим менежерларга қарашадилар.
Одатда, касаба уюшмалардан конфиденциал бўлган кўпгина
ахборотларни яширадилар. Бундай муҳитда меҳнат унумдор-
лиги пасаяди. Япониянинг НОК фирмасида юқоридаги бар-
ча қийинчиликлар менежмент ва касаба уюшмаларнинг ўзаро
келишуви асосида бартараф этилган. Бу «Содзянкай» вужудга
келишига кўмаклашди. «Содзянкай» – бу ишчиларнинг вако-
латли органи бўлиб, ишчиларининг қизиқишлари, иш ҳақи
ва фаровонлиги ҳақидаги суҳбатларни тез-тез амалга ошириб
туради.
21
Do'stlaringiz bilan baham: |