“Мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда мтм ва оила ҳамкорлиги”


Катта боғча ёшидаги болалар учун тавсия этиладиган уйинлар



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/23
Sana21.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#39565
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolaning nutq madaniyatini ostirishda mtm va oila hamkorligi (1)

Катта боғча ёшидаги болалар учун тавсия этиладиган уйинлар:
5-7 ёшдаги болалар жуда ўйинқароқ бўладилар. Шунинг учун уйда ёки 
боғчада улар билан ўйинлар ўйнашга, машғулотлар ўтказишга тўғри келади. 
Чунки ўйин уларнинг кўриш, эшитиш ва идрок қилиш уқувини ўстиради, 
предметларнинг шакли, катта-кичиклиги, рангини 
ажрата билиш 
қобилиятини ҳам ривожлантиради. Ўйинлар нафақат предметнинг шакли ёки 
рангини ажратишга, балки юқорида айтиб ўтганимиздек, боланинг нутқи, 
тафаккурининг ривожланишига ҳам ёрдам беради. 
Бу пайтда ўғил болалар отасига, қиз болалар эса оналарига ўхшашни 
жуда хоҳлайдилар. Ўйнаётган ўғил-қизларнинг ўйинларига ҳеч эътибор 
қилганмисиз? Кўпгина кичкинтойлар уйларидаги ота-оналарининг, боғча 
опаларининг, буваю бувижонларининг муомалаларини ўйинга кўчирадилар. 
Баъзида ҳар бир боланинг хатти-ҳаракатига қараб уларнинг уйида қандай 
кайфият, ўзаро муносабатларнинг қандайлигини бемалол билиб олиш 
мумкин. 
Баъзан болалар ўйинқароқлик қилиб катталарнинг мурожатини 
эшитмасликлари ёки айтганларини қилмасликлари мумкин. Бунда болага 
қўпол муомалада бўлиб, кўнглини ранжитмаслик екрак. Акс ҳолда болалар 
инжиқ, ўжар бўлиб қолади. Ҳамма ишингизни 5-10 дақиқага ташлаб, 
боланинг нега жавоб бермаётганига, шу тобда боланинг нима билан банд 
эканлигига ҳамда нима билан қизиқаётганига аҳамият беринг. Иложи борича 
у билан ўша машғулотни давом эттиринг. Агар боланинг қилаётган иши 
нотўғри ёки ноўрин бўлса, унга буни тушунтиришга ҳаракат қилинг. Аксинча 
бўлса, уни мақтанг ва ёрдам беринг. 
Баъзи ота-оналар болага уни қандай ва қай даражада бажарганлиги 
билан қизиқмайдилар. Ёки аксинча, қилган ишини нотўғри бажарса ҳам 
ҳадеб мақтайверадилар. Бу эса унинг талтайиб кетишига ва бундан кейинги 


топшириқларни унча менсимай, натижасига эътибор бермай бажаришга олиб 
келади. 
Мактабга тайёрланаётган болаларга аста-секин саноқ сонларни ўргатиш 
ҳам фойдадан ҳоли бўмайди. Кўпгина оналар ёки тарбиячилар болаларни 3-4 
ёшиданоқ санашга ўргатадилар ва болаларни мактаб ёшига етгач, бемалол 
ўнгача санашни биладилар. Лекин энди сиз ўнгача бўлган рақамларни 
картондан ясангда, стол устига ёйиб чиқинг. Бола уни 1 сонидане 10 сонигача 
тўғри кетма-кетликда ёки аксинча, 10 сонидан 1 сонигача қўйиб чиқиши 
керак. 
Боланинг диққатини жамлаш учун унга озгина фурсат беринг-да
қуйидаги машқни ҳам биргаликда бажариб кўринг. 10 сонигача бўлган 
рақамларнинг орасидан иккитасини олиб ташланг ёки бошқа икки сонни 
қўшиб қўйинг. Бир оздан сўнг бола қайси рақамнинг йўқлиги ёки ортиқча 
рақамни аниқлаб бериши керак. 
Аста-секинлик билан ўйинларни мураккаблаштириб боришингиз 
мумкин. Чунки боланинг диққат турғун, хотираси эса анча ривожланган. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish