“Мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда мтм ва оила ҳамкорлиги”



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/23
Sana21.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#39565
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolaning nutq madaniyatini ostirishda mtm va oila hamkorligi (1)

“Нима думалайди?” – бу ўйин болаларни нарсаларнинг шакли билан 
таништиради.Нутқини ўстиради, эркин мулоқотга ўргатади. Болалар билан 
қувноқ ўйин-мусобақа уюштиринг, ким ўз шаклини пол ёки столга 
ўрнатилган ўйинчоқ дарвозадан тезроқ думалатиб ўтказади. Думалатиш учун 
шарча ва кубни таклиф этинг. Аввалига болалар учун дарвозага нимани 
думалатиб киритишнинг фарқи бўлмас, лекин бир неча уринишдан сўнг у 
шарчани танлаган одам ютаётганини тушуниб қолади. Худди шу пайта – нега 
айнан сен шу шаклни, шарни думалатмоқчисан? – деб сўранг. Унга ўз хатти-
ҳаракатини асослаш, хулоса чиқаришига ёрдамлашинг. “Шарча думалайди, 
кубик думаламай тўхтаб қолади”. Бола эътиборини кубдаги ўткир қирраларга 
қаратинг. Шарнинг текислигини, қирралари йўқлигини кўрсатинг. Шар ва 
куб тасвирини чизиб кўрсатинг. Расмда улар оддийгина доира ва тўртбурчак 
шаклида намоён бўлади. Болага шар ва куб расмини чизишни таклиф қилинг. 


 “Қўғирчоқни кийинтирамиз” – кичкинтой нарсалар катталиги билан 
танишишда турли ўлчамдаги бир хил предметларни таққослашдан 
фойдаланади. Унга 2 та қўғирчоқ (катта ва кичик) ва иккита кийим-кечак 
тўпламини тавсия этинг. Қайси кийим қайси қўғирчоққа тегишли эканлигини 
аниқлаш болага ҳавола этилади. Қўғирчоқлар совуқ еётгани, уларни 
кийинтириш лозимлигини айтинг. Агар бола кийимларни тақсимлашда хато 
қилса, ҳечқиси йўқ. Кийимлар қўғирчоққа катта ёки кичик келганини болага 
кўрсатинг. Топшириқ тўғри бажарилгач, болани рағбатлантириб: - катта 
қўғирчоққа катта кўйлак, кичик қўғирчоққа кичик кўйлак кийдирдик – деб 
айтинг. 
Агар сизда керакли ўлчамда қўғирчоқ ва кийим бўлмаса, уни бошқа 
нарсалар билан алмаштириш мумкин. Картон қоғоздан ясалган қўғирчоққа 
қоғоздан қирқилган кийим-кечак тайёрлаб бериш мумкин. Топшириқни бир 
оз мураккаблаштириш учун 3 та қўғирчоқ ва улар учун кийим-кечак 
тайёрлаш кифоя. 


ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР 
Мактабгача ёшдаги бола эшитган, маъносини тушунадиган, эслаб 
қоладиган ҳамда қўллайдиган сўзларни аста секин теварак атроф билан 
танишиш жараёнида ота-оналари, тенгдошларининг ахборотлари орқали 
шунингдек ахборотлари орқали шунингдек ўзининг унча кўп бўлмаган сўз 
заҳирасида таяниб билиб олади. Бола ўсиб боради, унинг эҳтиёжлари 
кўпаяди, янги истаклари, қизиқишлари пайдо бўлади.
Бироқ ота-она, тарбиячининг ақлий-аҳлоқий, меҳнат ва бошқа турлари бир 
маромда (боланинг ёшига мувофиқ) амалга оширилиши учун мактабгача 
ёшдаги болалар луғатдаги сўзлар миқдори устида етарлича ўйлаб 
кўрилмайди. Афсуски, бу масалага тадқиқотчилар томонидан ҳам тегишли 
даражада эътибор берилмайди. Таълим-тарбиявий жиҳатдан ниҳоятда 
долзарб бўлган бу муаммо назарий-методологик ва методик жиҳатдан тадқиқ 
этилмаган ва ишланмаган.
Ҳозирги даврда тадқиқотчилар мактабгача ёшдаги болалар учун (шу 
жумладан нутқни ривожлантириш бўйича ҳам) намунавий фаол ва пассив 
сўзлар луғатини тузулишлари ҳам кун тартибидаги долзарб масаладир. 
Айниқса 5,6 ва 7 ёшдаги учун луғатлар тузиш ғоят муҳимдир. Шу билан 
бирга нафақат сўзларнинг миқдорий таркибини аниқлаш (1500-2000 ёки 
3000-4000 сўз) балки, уларни мавзулар ва ҳаётий аҳамияти бўйича ҳам 
ҳисобга олиш муҳимдир. 
Шундай қилиб, мактабгача катта ёшдаги болалар нутқини режали тарзда 
ривожлантириш учун нафақат теварак-атрофни ўрганиш объектлари асосли
равишда танлаш балки, айни пайтда энг аҳамиятли сўзларни уларнинг мавзу 
жиҳатдан хилма-хиллиги бўйича ўрганишни таъминлаш ҳам долзарб 
масалаладир.
Болаларнинг нутқни эгаллашлари икки даврга ажратилади. Биринчи давр 
бир ёшдан бир ярим ёшгача давом этади. Бу даврда болалар йигирмата-
ўттизтача сўзларни биладилар. Масалан, «ойи», «ая», «дада», «ада», «буви», 
«бобо» каби. Ана шу сўзлар билан бир қаторда болалар ўз эҳтиёжлари билан 


боғлиқ бўлган сўзларни ҳам биладилар. Чунончи, «ма», «ол», «бер» каби 
сўзлар. Бола одатда айрим сўзларни узуқ-юлуқ, имо-ишора билан бир 
амаллаб айтиб беради. Бундай нутқни «ситуатив нутқ» (вазият нутқи) деб 
аталади. Чунки бундай чала-чулпа нутқнинг маъносини болага энг яқин 
одамгина, яъни унинг онаси ёки дадасигина тушунтириб бера олади. 
Бола нуткининг тараққиётидаги бу даврнинг характерли белгиси шундан 
иборатки, бола айтиб бера оладиган сўзлар миқдори жуда кам бўлади. 
Чунки унинг актив луғати жуда секинлик билан бойиб боради. Бироқ бола 
нутқининг ўсиши ўзига хос йўл, яъни теварак-
:
атрофидаги кишилар нутқини 
тушуниш қобилиятининг ўсиши йўлидан боради. Боғча ёшидаги болалар сўз 
запасининг миқдори асосан бола тарбияланиб ўсаётган оиланинг маданий 
савиясига боғлиқдир. Бир хил оилаларда бола нутқининг ўсиши билан
махсус равишда шуғулланилади. Бошқа бир оилаларда эса, бола нутқининг 
ўсиши билан мутлақо шуғулланилмайди. Ана шунинг натижасида боғча 
ёшидаги болалар сўз запаси ўртасида сезиларли фарқ юзага келади. Агар
ясли ёшидаги болаларнинг нутқи, асосан, улар айни шу чоқда идрок қилиб 
турган нарсалар ва ҳаракатлар билан бўлса, боғча ёшидаги болаларнинг 
нутқи ҳозир идрок қилиб турган нарсалардан ташқари илгари идрок 
қилинган нарсалар ҳамда хаёлий нарсалар билан ҳам боғлиқ бўлади. 
Мактабгача 
тарбия 
ёшининг 
охиригача 
бориб, 
бола 
теварак-
атрофдагиларнинг нутқини тобора мукаммалроқ тушунадиган бўлади. Катта 
ёшли кишиларнинг айтиб берган ҳикояларини, кичик шеърларни, ашула ва 
эртакларни жон-дили билан тинглайдилар.
Бола ўзига берилган саволларни тушуниб, уларга жавоб беради. Боланинг 
ўзи ҳам катталарга тобора тақлид қиладилар 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish