“Мактабгача ёшдаги боланинг нутқ маданиятини ўстиришда мтм ва оила ҳамкорлиги”


Оилада боланинг нутқ маданиятини ўстиришга оид ўйин-



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/23
Sana21.02.2022
Hajmi0,88 Mb.
#39565
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
maktabgacha yoshdagi bolaning nutq madaniyatini ostirishda mtm va oila hamkorligi (1)

3.2. Оилада боланинг нутқ маданиятини ўстиришга оид ўйин-
машғулотларни режалаштириш ва уларни ўтказиш.
Тили чиққан, лекин ҳали сўзларни тўғри талаффуз қила олмайдиган 
кичкинтойингизга рангли суратлар чизилган китобчаларни харид қилиб, улар 


билан биргаликда кўриб чиқинг ва ҳар бир предметнинг талаффузи усвтида 
тўхталиб ўтинг. Болангизни китоб билан таништириш машғулотингиз 5-6 
дақиқадан ошмаслиги керак. Китобчада кўрилаётган машинанинг расмини 
кўриб, болангиз “Би-биб” деса, “Ҳа, бу машина”, “На-на” деса, “Тўғри, бу 
нон” деб предметларнинг номини тўғри талаффуз қилинг. Қийинроқ 
сўзларни эринмасдан уч-тўрт марталаб бўғинларга ажратиб талаффуз қилинг. 
Бу ўз навбатида болангизда нутқ жараёнининг тўлақонлироқ ривожланиўига 
ёрдам беради ва сиз билан биргаликда ўзаро мулоқотга киришади. Бундай 
жараёнлар болада муомала маданиятини ҳам шакллантиради. Муомала 
субъекти сифатидаги бола ривожланишининг босқичларини таҳлил қилганда, 
у билан алоқага кирувчи яқин таниш инсонлар ва ҳаттоки, қўни қўшнилар, 
тенгқурларининг муҳимлигини ҳисобга олиш керак. Танишлари доирасининг 
ортиб бориши болада бирламчи ижтимоий йўналтирилганликни вужудга 
келтириб, инсонлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатларга сабаб бўлади ва 
оқибатда унда муомала кўникмаларининг ташкил топиши учун замин 
яратади. Муомаланинг ривожланишида ўзида имо-ишора, гавда ҳаракатлари, 
ҳайқириш ва бошқаларни мужассамлаштирган паралингвистик белгилар 
тизими алоҳида ўрин тутади ва чақалоқлик даврининг охирига келиб 
катталарга тақлид қилиш орқали шаклланадиган илк индентификация 
шакллари намоён бўлади. Илк болалик даврида у ёки бу инсонлар билан 
ҳамкорликдаги ҳаракатларга таянган шарт-шароитлар боис, ўз эмоцияларини 
сўз билан ифодалаш қобилияти кўзга ташланади. 
Мактабгача ёшидаги бола юзда ифодаланувчи эмоцияларни, “нутққа” 
нисбатан яхшироқ кўради. Шунинг учун, бола ва она ёки бола ва тарбиячи 
ўртасидаги ўзаро мақбул муносабатларга эришиш, бола муомаласи 
шаклланиши самарасининг дастлабки шартидир. Яъни, она ёки тарбиячи 
бола унга нима ҳақида “ахборот бераётганини” билиш зарур, бола эса ўз 
навбатида, онасининг ёки тарбиячисининг эмоционал реакцияларини ҳис 
қилиши ва “кўриши” керак. 


Атрофдагиларнинг эмоционал ҳолати, савлатининг кўриниши ёки имо-
ишоралари орқали ўзаро муносабатларини ифодалаш идрокнинг мураккаб 
вазифасини ташкил этади. 
Шуниси характерлики, фақат катта мактабгача ёшидаги болаларда 
идрокнинг бир мунча юқори даражаси доминантлик қилади. Яна болаларга 
қаҳрамонларнинг имо-ишораларидан уларнинг эмоцияларини (хурсандчилик, 
дарғазаблик ва бошқалар) тушуниш осонроқ кечади. 
Бундан ташқари болада мулоқатчанликнинг ривожлинишида ўйинларнинг 
ҳам аҳамияти каттадир 
Ўйин - мактабгача ёшидаги болаларнинг асосий фаолияти бўлиб, у 
орқали бола шахс сифатида шаклланади. Ўйин болаларнинг келажакдаги 
ўқув ва меҳнат фаолияти, кишиларга муносабатнинг қай даражада 
шаклланиб боришини белгилайди. Ўйин фаолияти асосида боладаги билиш 
фаолияти ривожланади, нутқ бойлиги ортади, бола қанча яхши ўйнаса, у 
мактабда шунчалик яхши ўқийди.
Психологлар ўйинни боғча ёши даврида етакчи фаолият деб 
ҳисоблайдилар. Ўйинда бола шахсининг ҳамма томони бир-бирига ўзаро 
таъсир этган ҳолда шаклланади. 
Ўйнаётган болани кузатиб унинг қизиқишларини, теварак-атроф 
тўғрисидаги 
тасаввурларини, 
катталарга 
ва 
ўртоқларига 
бўлган 
муносабатини билиб олиш мумкин.
Ўйин болаларни жисмоний тамондан тарбиялаш тизимида, мактабгача 
таълим муассасасининг таълим-тарбия ишида, ахлоқий, меҳнат ва эстетик 
томондан тарбиялашда катта ўрин тутади. 
Ўйинда ёш организмга хос бўлган талаб ва эҳтиёжлар қониқтирилади, 
ҳаётий фаоллик ортади, бирдамлик, тетиклик, қувноқлик тарбияланади. 
Шундай экан, ҳар бир ўйин-машғулотини тўғри режалаштириш мақсадга 
мувофиқдир. 
Ўйин машғулотларни режалаштираётганда ҳар доим мақсадни ҳамда 
машғулотдан кутилаётган натижаларни аниқлаб олиш мақсадга мувофиқ 


бўлар эди. Шундан сўнг мақсадга эришиш учун қайси ўйин, топшириқ ёки 
машқдан фойдаланса яхшироқ самара бериши аниқлаб олинади. Бунинг учун 
қуйидагиларни инобатга олиш зарур: 
- Танлаб олинган маълумотларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳамда кетма-
кетлиги; 
- Соддадан мураккабга қараб интилиш; 
- Турли хиллиликка эътибор бериш (нутқий фполиятни турли ҳаракатлар 
билан, тинч ўйинларни ҳаракатли ўйинлар билан уйғунлаштириб туриш); 
- Машғулотларнинг вақт чегараларини аниқлаб олиш (қайси вақтда 
болалар билан шуғулланасиз ва қанча вақт давомида). 
Машғулотлар давомида болалар ўз фикрларини билдириш имкониятига 
эга бўлганларидагина машғулотларга бўлган қизиқишлари ва ўзаро 
ишончлари ошиб боради. 
Ўйин-машғулотлари режаларига машғулот бошида ҳам машғулот 
давомида ҳам ўзгартиришлар киритиб бориш мумкин. 
Ўйин-машғулотларнинг қатор тамойиллари мавжуд бўлиб, уларнинг 
асосийлари қуйидагилар: 
1.Ўйинларда эркин иштирок этиш. 
2.Ўзаро ҳурмат. 
3.Ўйин қоидаларини англаб олиш. 
4.Рефлексия. 
Ўйинда эркин иштирок этиш тамойили-агар ўйин қизиқарли ва қувноқ 
кайфият бағишловчи бўлса, ҳар бир бола бу ўйинда иштирок этишга 
интилади. Қандайдир сабабларга кўра бола ўйинда иштирок этишдан бош 
тортса, у ўйнаши мумикн бўлган бошқа бир ўйинни таклиф этиш мумкин. 
Болаларга ўйиндан бемалол чиқишлари ва унга қайтишларига имконият 
яратиш лозим.
Ўзаро ҳурмат тамойилибу ўзаро муносабатлардаги қоидага 
ўхшашдир, яъни ҳар бир ўйин иштирокчиси ўз фикрини эркин билдиришга, 
танлаш хуқуқига эга, ҳамманингфикри эшитиб-тингланади. 


Ўйин қоидаларни англаб етиш – машғулотни бошлашдан олдин болалар 
ўйин-машғулот мақсадлари, қоидалари билан таништирилади. Агарда 
болаларнинг айримлари бу нарсаларни англаб ермаса, ўйин-машғулотлар 
қоидалари такрор тушунтирилади.
Рефлексия – олинган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида 
қайта алоқа ўтказиш муҳимдир. Ўйин-машғулоти якунида бошловчи болалар 
билан хулоса ясайди. Болалардан кўпроқ нималар ёққани, нималар маълум 
бўлмагани ва нималарни ўрганганлиги сўралади. 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish