Ўзбек тилининг товуш тузилиши ва графикаси. Ўзбек тили ёзуви – фонематик ёзув.
Ўзбек тили ёзуви учун 1993 йил лотин графикаси асос қилиб олинди. Нутқнинг ҳар бир товуши
учун унга мос шакл қабул қилинди.
Ўқитувчи савод ўргатиш жараёнида ўқувчиларга товушлар ҳақида маълумот беришда
ўзбек тилининг фонетик хусусиятларини ҳисобга олиши зарур.
Савод ўргатиш аналитик – синтетик товуш методида олиб борилади. Сўз бўгинга
ажратилади , бўгиндан керакли- ўрганилаётган товуш ажратилиб олинади, таҳлил қилинади,
ўрганиладиган ҳарф билан синтезланади.
Ҳозирги ўзбек тилида 6та унлилар системаси : а, о, ў, у, и, э. Савод ўргатишда товуш –
ҳарф билан таништириш унлилардан бошланади.
е- ҳарфи сўз ва бўгин бошида ўрта кенг лабланмаган унли ўрнида ва ундошдан кейин ёзилади.
Савод ўргатишда олдин сўз бошида келадиган –е (е) сўнг ундошдан кейин келадиган –е
ўргатилади.
-о ҳарфи ўзбекча , умуртқий сўзларда қуйи кенг , лабланган о товишини ифодалайди, русча
интернасинал сўзларда ургусиз бўгинда –а тарзида (ботаника) - ў товуши каби (тўнна )қисқа –и
тарзида ( ректир ) талаффуз қилинади. Шунинг учун бу унлили сўзлар савод ўргатиш давридан
сўнг ўқув жараёнига киритилади .
Ўзбек тилида 24 ундош товуш бор. Шулардан 3 таси ҳарф бирикмаси, 24 ундош товуш 23 ҳарф
билан белгиланади. Ундошларни ўргатишда ҳам муайян тартибга, талабга асосланилади.
Алифбо даври сонор- овозли (овоздор) товушларни ўргатишдан бошланади. Лекин -нг
сонор ундоши н ва г ундоши товуш ҳарфи билан таништирилгач ўргатилади. Ҳарф бирикмаларини
ўргатишдаги қийинчилик ҳисобга олинган ҳолда улар алифбе даврининг охиррогида ўрганилади.
Ж ҳарфи икки товушни ифодалайди, шуни хисобга олиб, унга алоҳида дарслар ажратилади.
Савод ўргатиш жараёнидаёқ ҳарфнинг 4 хил шаклда (босма, ёзма, бош ва кичик) ишлатилиши
ўргатилади.
Ўқувчиларни ўқишга ўргатиш бўгин асосида олиб борилади.Ўқишнинг дастлабки
босқичида орфография ўқишдан фойдаланилса секин- аста орфоепик ўқитиш кўникмалари
шакллантирилади. Бўгинлаб ўқишга ўргатиш учун сўзни бўгинга бўлиш, бўгин ҳосил қилувчи
товушни аниқлаш, очиқ-ёпиқ бўгинларни фарқлашга ўргатиш муҳим саналади.
Ўқиш ҳам, ёзиш ҳам мураккаб нутқ фаолияти. У кичик ёшдаги ўқувчидан ирода, ақл, ҳатто
жисмоний харакатни ҳам талаб қилади.
Кичик ёшдаги ўқувчини ўқишга ўргатишда қуйидагилар кузатилади:
1.Бола ўқиш пайтида битта ҳарфни кўради, уни билиш учун расмларни кўз олдига
келтирилади расмларни ёки бошқа ҳарфларни эсланди, эсга туширгач, уни айтишга ошиқади,
бироқ ўқитувчи айтишга йул қўймайди, ўқитувчи ундан бўгинни айтишни талаб қилади. Ўқувчи
иккинчи ҳарфни эслаб кўргунча биринчиси эсдан кўтарилади, ёки уларни қўшиб бўгин, бўгиндан
сўз ҳосил қилгунча ўқиш жараёни сустлашади.
2. Кўпинча бола ўқиётган қаторни йуқотиб қўяди, ҳарфни, бўгинни, сўзни қайта ўқишига
тўгри келади. Ўқувчининг диққати кенгайган сари бўгин ва сўзни бутунлигича идрок эта
бошлайди.
3. Ўқишни энди ўрганаётган бола ўқиётган матн мазмунини ўзлаштирмайди, чунки сўзни
қандай ўқишга куч беради-да, сўз маъносига эътибор бермайди. Дарсликдаги расмлар,
ўқитувчининг саволлари, кўргазмали қуроллар онгли ўқишларини таъминлайди.
4. Тажрибасиз китобхон сўзни биринчи бўгинига ёки расмга қараб топади. Бу ҳато ўқишга
олиб келади. Бу ҳатонинг олдини олиш учун сўз бўгинлаб ўқитилади, сўзни бўгин-товуш
томондан таҳлил қилишга, товуш -ҳарф томондан анализ ва синтез қилишга диққат қаратилади.
Ўқишни муваффақиятли эгаллашлари учун ўқувчиларнинг идроки, хотираси, тафаккури ва
нутқини ўстиришга катта эътибор бериш керак. Савод ўргатишда фонематик эшитиш
қобилиятларини ўстириш, товуш аниқ талаффуз қилишга ўргатиш, товушни ажратиш
кўникмасини ўстириш муҳим саналади.
Ёзув ўқувчилар ручкани тўгри ушлаш, дафтарни тўгри қўйиш, ҳарфни ёзишда ёзув
чизиқлари, улар бўйлаб қўлни харакатлантиришни эсда сақлаш, ҳарфни ҳарфга улаши, қаторга
сигиш-сигмаслигини мўлжаллаши лозим. Булар ўқувчини ақлий ва жисмонан чарчатади, айниқса,
бармоқ ва елка мускуллари чарчайди, булар дарсда икки-уч марта физкултура машқларини
ўтказишни тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |