Савол ва топшириқлар:
1 Аналитик-синтетик товуш методига ким асос солган?
2.Аналитик-синтетик товуш методининг анъанавий тамойилларини айтинг.
3.Аналитик-синтетик товуш методининг шаклланиш жараёнида бўлган тамойиллиари
қайсилар?
4.Болаларнинг савод ўргатишга тайёргарлиги қай йуналишларда ўрганилади?
5.Болаларнинг тайёргарлигини ўрганишнинг аҳамиятини гапириб беринг.
6.Ўзингиз бир-иккита боланинг савод ўргатишга тайёргарлигини ўрганинг ва таққосланг,
фарқини аниқланг.
7.Огзаки нутқини ўрганиш қандай йуналишларда олиб борилади?
8.Савод ўргатиш жараёнида бола тарбияси устида қандай ишланади?
9.«Алифбе» дарслиги материаллари мавзусини ўрганиб чиқинг, ўқувчи шахсини
тарбиялаш устида қилиниши мумкин бўлган иш турларини белгиланг.
Савод ўргатиш жараёни.
Аналитик синтетик товуш методида савод ўргатиш жараёни 4 ой давом этади. Бу жараён 2 даврга
бўлинади:
А) алифбегача тайёргарлик даври (2 ҳафта)
Б) алифбо (асосий) давр 31 декабргача давом этади.
Алифбогача тайёргарлик даври, ўз навбатида, 2 босқичга бўлинади:
А) ҳарф ўрганилмайдиган босқич (2 ҳафта)
Б) унли товуш ва ҳарф ўрганиладиган босқич (2 ҳафта)
Савод ўргатиш жараёнидаги дарслар предметига кўра икки турли:
А) "Алифбе" дарслиги асосидаги ўқиш дарслари
Б) "Ёзув дафтари" асосидаги ёзув дарслари
1-босқичнинг асосий вазифаси ўқувчиларни мактаб, синф билан, тартиб-интизом
қоидалари билан таништириш. Уларга нутқ, огзаки ва ёзма нутқ ҳақида, гап, нутқнннг гаплардан
тузилши, сўз гапларнинг сўзлардан тузилиши; бўгин, сўзларнинг бўгинлардан тузилиши,
сўзларнинг бўгинларга бўлиниши; товуш, бўгинларнинг товушлардан тузилишини; товушларнинг
унли товуш ва ундош товушларга ажратилишини ўргатиш, улардан амалий фойдалана билиш
кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат. Бу даврда махсус нушалар асосида ўқувчиларнинг
богланишли нутқи устида ишланади. Уларга «Алифбе»да берилган расмлар асосида ҳикоялар
туздиришдан ташқари, ўзлари билган шеър, эртак, ҳикоя, тез айтиш, мақол, топишмоқ, халқ
ашулалари, алла, қўшиқлар, латифалардан айттириш лозим.
Таянч сўзлар асосида гап туздириш, «Алифбе» сахифаларидаги сўзлар, уларнинг
маънолари устида ишлаш каби ишлар уюштирилади. (Бу тарздаги ишлар ҳар бир дарсда
мавзуларга боглиқ равишда изчил давом эттириб борилади.)
Бу босқичдаги ёзув дарсларида ўқувчиларда дафтар билан, ёзув чизиқлари билан
таништириш, ҳарф элементларини ёзишга ўргатиш, намунага қараб график хатоларини аниқлаш –
ўз-ўзини текшириш, ҳарф ораларининг тенглигига риоя қилиш каби кўникмалар ҳосил қилинади.
2-босқичда унли товуш ва унли ҳарфлар ўргатилади. Бунда уларнинг уч хусусиятини: а) огизда
тўсиққа учрамаслиги; б) чўзиб айтилиши; в) таркибида фақат овоз. қатнашиши кабиларни
ўқувчиларнинг амалий равишда пухта эгаллашларига эришиш лозим.
Шунингдек, бу босқичда товуш билан ҳарфни фарқлашга ўргатиш кўзда тутилади. Бу
босқичдаёқ товуш ва ҳарф ўртасидаги чегарага қатъий риоя қилинади. Болаларга товуш ҳақида
маълумот китоб очтирилмай берилади. Товушни ифодаловчи ҳарф кўрсатилгач, ҳарф устида
ишланади. Товуш ва ҳарфга оид хусусиятлар (товушларни талаффуз қиламиз, эшитамиз,
ҳарфларни ёзамиз, кўрамиз, ўқиймиз) ҳам изчил равишда ўқувчиларни ўзлаштиришларини
ҳисобга олган ҳолда очила борилади.
Алифбо даври. Бу давр 31 декабргача давом этади. Унда асосан ўқувчилар ундош товуш ва
ундош ҳарфлар билан таништирилади. Ундошлар осондан қийинга тамойили асосида
жойлаштирилади. Олдин сонор товушлар( н, м, л,) кейин эса б, к, д, т, с каби ундошлар сўнгра
икки товушни ифодалайдиган ж, ҳарф бирикмалари (нг, ш,ч), товуш билдирмайдиган тутуқ
белгиси билан таништирилади. Товуш ва ҳарфни яхши танишлари, элементар ўқишни
муваффақиятли эгаллашлари учун бўгинга бўлиш, бўгин чегарасини аниқлаш, бўгиндан товушни
ажратиш, товуш ва ҳарф муносабатини аниқлаш, кесма ҳарфлардан бўгин тузиш ва ўқиш, бўгин-
товуш, товуш-ҳарф, таҳлили каби машқлардан фойдаланилади.
Бу даврда бўгинлаб ўқиш асоси шакллантирилади: икки ҳарф ёпиқ, икки ҳарфли очиқ, уч
ҳарфли ёпиқ бўгинлар ( ил, ол, ла, ло, ном, лим) ўқишга ўргатилади.
Алифбо даврини ўрганиладиган товуш-ҳарфнинг мураккаблигини ҳисобга олиб 3 босқичга
ажратиш мумкин;
1-босқичда о-на, а-на,ил, ин, би-лан, тузилишидаги сўзлар; 2-босқичда артикулятсияси
қийин бўлган р, к, в, ф каби ундошлар ва йул—барс, дўст, расм каби тузилишидаги сўзлар;
2-босқичда ўрганилганлар такрорланиб, ҳарф бирикмалари нг 2 товушни ифодалайдиган
ж, тутуқ белгиси ва журнал, жирафа, тонг, сўнг, бодринг, чойнак, шудринг каби сўзлар ўқишга
ўргатилади.
Алифбе даврининг охирида ўқувчилар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлишлари зарур:
А) Ҳамма товушларни таниши ва ҳар қандай ҳолатда тўгри талаффуз қилиши
Б) сўзни бўгин товуш, товуш—ҳарф таҳлилини билиши, сўздаги товушларнинг изчил
тартибини аниқлай олиши, керакли товушни сўз ва бўгинга ажрата олиши
В) кесма ҳарф ва бўгинлардан сўз туза олиши ва ўқиши
Г) 2-3-4 бўгинли сўзларни бутунлаб ўқиши, адабий-орфоепик талаффуз билан ўқиши
Д) гапларни оҳангига риоя қилиб ўқиши
Е) ўқиган матнининг мазмунини тушуниб, онгли ўқиши
Ж) ўқиган матн мазмунини саволлар асосида соддагина қилиб қайта ҳикоялаб бериши
3) ўқиган матнга сарлавҳа топиши
И) тўгри, тез, онгли ва ифодали ўқиш малакалари шакллантирилиши
Алифбо даври ёзув дарсларининг вазифаси - кичик ва бош ёзма ҳарфларни тўгри
шакллантириш, ҳарфларни тўгри улаш, алифбеда ўқиган бўгин, сўз ва гапларни намунага қараб
ёзиш, ҳарф, бўгин, сўз, гап диктантларни ёзиш кўникмасини шакллантириш, изоҳли, сайланма,
кўрув, таълимий, диктант ёза олишларига эришиш, умуман график малакани шакллантириш.
Савод ўргатиш жараёнининг охирида бир дарсда, агар дарснинг 2/3 қисми ёзувга ажратилса, 20
тагача сўз ёза олишлари талаб қилинади.
Маълумки, ўқувчилар 1—синфга ҳар хил тайёргарлик билан келади. Ўқув материаллари 1-
синф ўқувчилари савиясига мос, изчил равишда берилади. Шунга қарамай ҳар хил тайёргарлик
билан келган ўқувчиларнинг уни ўзлаштиришлари турлича бўлади. Бу савод ўргатиш жараёнида
ўқувчиларга дифферентсиал ва индивидуал ёндашишни тақозо этади. Бундай ёндашиш
таълимнинг барча босқичларида ҳам яхши натижа беради.
Дифферентсиал ёндашишда ўқувчилар гуруҳларга бўлинади, ҳар бир гуруҳнинг савиясига ва
имкониятига мос топшириқлар берилади. Синф ўқувчилари 3 гуруҳга бўлиниши мумкин.
Топшириқлар ҳам 3 вариантда ишлаб чиқилади.
Ўқитувчи синфда фронтал ишлаш жараёнида 3 гуруҳдаги ўқувчилар билан
параллел иш олиб боради. 3 гуруҳ учун ҳам ўқув материали алифбе ҳисобланади, унга
қўшимча алифбе учун қўшимча тарқатма материаллардан, жадваллардан мустақил
ишлардан фойдаланилади.
Алифбедаги ўқув материали ёки ўқилаётган матннинг қийин ўрни олдин тайёргарлиги пухта
ўқувчига, сўнг бўш ўқувчига ўқитилади. Баъзи ўқувчилар билан дарсдан ташқари вақтда якка
тартибда ишлар олиб боришга ҳам тўгри келади.
Янги материал ўрганиладиган ўқиш дарсида ишнинг асосий турлари: ўрганиладиган янги
товушни сўзни (шу товуш сўз бошида, ўртасида, охирида келган сўзни) бўгин-товуш томонидан
тахлил қилиш билан ажратиш. Янги товуш ажратиладиган сўзни ўқувчилар расм асосида ўзлари
тузган гаплари ичидан оладилар. Товушни ажратишда шу сўзнинг шемаси - моделига
асосланадилар. Масалан, арча. Товушларни эшитиш, талаффуз қилиш, артикулятсияси (нутқ
органларининг товуш чиқаришидага иши) машқ қилинади.
Кичик ва бош ҳарфлар билан таништирилади. Бўгинлар ўқитилади. .
Сўзларни аввал доскада, кейин «Алифбе»дан ўқиш. Ҳарф бўгинлардан ҳарф териш картонида сўз,
сўз бирикмаси, гап тузиш (урш), сўз маъноси устида ишлаш.
Текстни ўқиш ва таҳлил қилиш, уни қайта ўқиш, расмни текстга боглиқлигини белгилаш.
Нутқ ўстириш: лугатни бойитиш, сўз бирикмаси, гап, богланишли ҳикоя тузиш.
Умумлаштириш: янги ҳарфни жадвалга қўйиш, янга ўрганилган товушни унли ва ундошга
киритиш, янги ҳарфни илгари ўрганилганлар билан қиёслаш, товуш ва ҳарфнинг аҳамиятини
такрорлаш ва ҳоказо.
Ўрганилганларни мустаҳкамлаш дарсида янги товушни ажратиш, янги ҳарф билан таништириш,
машқидан ташқари барча иш турларидан фойдаланилади, шунингдек, қўшимча сўзлар ва матнлар
билан ишланади; матнни ўқиш ва таҳлил қилишга, кўргазма воситалар билан ишлашга (ҳарфни
териш картон, магнит доскаси, абак, сирли мато, расмлар ва б.) нутқ ўстиришга, ўйинлар ва
қизиқарли материалларга, илгари ўрганилган товушлар ва ҳарфларни такрорлаб мустаҳкамлашга
алоҳида аҳамият берилади, Тарқатма материаллардан ҳам фойдаланилади.
Биринчи учраган сўзлар билан ишлаш: очиқ бўгин ҳар бир ундош билан тузилади ва
ўқилади, ёпиқ бўгин эса унли билан тузилган очиқ бўгинни ўқиб кейинги ундош ўқилади ва сўз
тўлиқ ўқилади.
Янги сўз ургуси қўйилган ҳолда берилади, бу уни ўқишга, бўгинлаб ўқишдек синтетик
ўқишга (сўзни бутунлигича ўқишга) ёрдам беради.
Янги сўзни доскада катта босма ҳарфлар билан ёзиш, ўқувчиларга ўқитиш тавсия қилинади. Суз
шивирлаш билак ўқилади, кесма ҳарф бўгин билан ёзилади.
Сюжетли (расмнинг асосий мазмунини билдирадиган) расмга қараб ўқитувчи ёрдамида,
унинг йулловчи сўроқлари асосида ҳикоя тузиш, ундан гапни ажратиш ва анализ қилиш.
Янги бўгин, сўз тузишда ҳарф териш матоси, магнит доскаси, сирли мато кабиларнинг ва
янги сўзни доскада ва дафтарда «ясаш»нинг аҳамияти жуда катта. Ўқиш учун хилма-хил босма
материаллардан қанчалик кўп бўлса, улардан турли хил машқлар тузишда фойдаланилса, ўқиш
шунчалик онгли, қизиқарли бўлади, малака пухта шакллантирилади.
Бола эндигана ўқий бошлаган босқичда уларни қаторни йуқотмасликка, шунингдек, сўздаги
кейинги ҳарфни, кейинги сўзни йуқотмасликка ўргатиш жуда муҳимдир. Бу вазифани савод
ўргатишнинг бошлангич босқичида хатчўп (ўқиётган бетни белгилаб қўйиш учун китоб ичига
солиб қўйиладиган қогоз ёки лентача) ва таёқча бажаради. Ўқилаётган қаторни кузатиб бориш
кўникмаси синф ўқувчиларидан ўртогининг хатосини тўгрилашни талаб қилиш билан ҳам
эришилади. Ўқувчилар бу талабни қизганиб бажарадилар, шу йул билан уларда дарсга, ўқишга
эътибори жалб этилади.
Савод ўргатишнинг биринчи кунлариданоқ ўқиш онгли бўлиши, болаларни онгли ўқишга
ўргатиш жуда муҳим. Сўроқлар ёрдамида ўқилганларни бола қандай тушунгани аниқланади,
текширилади. Ўқишдан олдин ўтқазилган тайёрлов суҳбати ҳам, ўқилган матн юзасидан
ўтқазилган суҳбат ҳам шу мақсадга — онгли ўқиш учун хизмат қилади. Шароитга қараб,
болаларга ниманидир ўқишни талаб қиладиган проблемали ҳолатни яратиш ҳам зарур. Бундай
проблемали ҳолатнинг жавобини «Алифбе»дан ёки ҳарф териш матосидан ўқиладиган топишмоқ
яратиши мумкин. Бундай мақсадни проблемали саволни келтириб чиқарадиган тахминий сухбат
ёрдамида ҳам амалга оширилади. Масалан, «қишда қушлар қаерга учиб кетадилар?» (ҳарф териш
матосида: «Иссиқ ўлкаларга учиб кетадилар».) Мана шу каби тайёрлов машгулотлари ўқишнинг
юқори даражада онгли бўлишини таъминлайди.
Онгли ўқишни ифодали ўқишдан ажратиб бўлмайди. Аммо аналитик ўқишнинг биринчи
босқичида ифодали ўқиш мумкин эмас, чунки болалар сўзда ургули бўгинни ажрата олмайдилар,
тугалланган интонатсияни, сўроқ интонатсиясини, ҳатто, орфоепик тўгри ўқишни ҳам бера
олмайдилар. Шунинг учун аналитик ўқиш босқичида сўзни яхлит, орфоепик қайта ўқиш тавсия
қилинади. Бундай қайта ўқиш тўгри интонатсияга, ифодалиликка риоя қилиб ўқишга ўргатибгина
қолмай, ўқишнинг онгли бўлишига ҳам ёрдам беради.
Савод ўргатишнинг биринчи дарсларидаёқ ўқувчиларга табақалаштириб (дифферентсиал)
ёндашиш (бунда ўқвчиларнинг ўқишга тайёргарликларидаги фикрлари ҳисобга олинади) амалга
оширилади.
Фонетик ишлар соҳасида жарангли ва жарангсиз ундошларни таққослашга, уларнинг сўз
маъносини фарқлашдаги фаолиятини аниқлашга оид машқлар ўтказилади. (зийрак-сийрак, дил-тил
каби). Артикулятсияси қийин бўлган ундошлар нг (тонг), лаб-тиш ундоши - в, қоришиқ ундош с,
ч, жарангли портловчи - ж ва жарангли сиргалувчи - ж кабиларни ўрганишда товуш
артикулятсиясйга оид ишлар қийинлашади.
Асосий даврнинг охирларида жарангсиз жуфти талаффуз қилинадиган ундошли сўзлар:
кўриб (кўрип), қайтдик (қайттик), айтиб (айтип), кетаётиб (кетаётип), тортиб (тортип), териб
(терип), олиб (олип), обод (обот), боришди (боришти); қисқа талаффуз қилинадиган и унли бор
сўзлар: билан (блан); талаффузда тушиб қоладиган ундошли сўзлар: баланд (балан), дўст (дўс),
Тошкент (Тошкен), фарзанд (фарзан), дарахт (дарах).
Бундай сўзларни ёзилгандек ўқиш - имлони ўрганишга тайёрлайди. Булар аввал
орфографик, сўнг орфоепик ўқитилади.
Шу каби сўзларни ўқиш билан бўгинлаб ўқиш малакаси такомиллашади: ўқувчилар
талаффузи ва ёзилишида фарқланадиган сўзларни ўқишни ўрганадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |