Изоҳли диктант. Изоҳли диктант ўқувчиларнинг қобилиятига қараб икки хил ўтказилади.
Ўқувчи, одатда, ўқитувчининг кўсатмаси билан маълум сўзнинг ёзилишини диктант ёзишдан олдин
ёки кейин изоҳлайди. Сўзнинг ёзилишини бўғин-товуш, товуш-ҳарф томондан таҳлил қилади, унга
қоидаги татбиқ этади. Масалан, қитоб – билим манбаи, Китоб: Ки- тоб. Икки бўғин. Биринчи
бўғинида к,и; иккинчи бўғинида т,о,б товушлари бор. Охирги б товуши п товуши тарзида талаффуз
қилинади. Унда б ёки п товушини ифодаловчи ҳарфнинг ёзилишини текшириб аниқлаймтз. Бунинг
учун сўз охирига и товушини қўшамиз ва айтамиз.: китоби. Б товуши ёзилар экан каби изоҳланади.
Бу диктантда ўқувчилар қоидаларга оид сўзларнинг тагига чизадилар.
Таъкидий диктант. Бу диктантдан қоидани татбиқ этиш усулларини яхши билиб олиш
мақсадида фойдаланилади, Матнни ёзишдан олдин, уни ёзиш жараёнида, изоҳли ёзувдаги каби,
ўқувчилар сўзни қандай ёзишни ва нима учун шундай ёзилишини тушунтирадилар.
Ўз диктант ёки ёддан ёзувда ўрганилган орфографик қоида асосида ёзиладиган сўзлар
бўлган матнни ўқувчилар ўзлари ўқиб ёдлайдилар (кўриб идрок қиладилар) ёки ўқитувчи
раҳбарлигида эшитиб ёдлайдилар (идрок қиладилар).
Сайланма диктантда ўқувчилар диктовка қилинган гаплар ёки матннинг ҳаммасини
ёзмайдилар. Унинг ўқитувчининг топшириғига мос қисминигина ) ўрганилган қоида асосида
ёзиладиган сўзларни, сўз бирикмаларини) ёзадилар. Масалан, бош ҳарф билан ёзиладиган
сўзларнигина ёзиш (1- синф), қаратқич келишигидаги сўзни у боғланган от билан ёки тушум
келишигидаги сўзни у боғланган феъл билан бирга ёзиш ( 4 - синф) каби. Сайланма диктант
ўқувчиларда орфографик зийракликни ўстиради.
Эркин диктант. Бу диктантда уларга мазмунни бузмай, гап тузилишини узгартириш, бир сузни
унга якин маъноли сўз билан алмаштириш эркинлиги берилади. Диктант учун 3-5 қисмли матн
танланади. Ўқитувчи аввал матнни бир марта ифодали ўқиб беради. Матн мазмуни юзасидан суҳбат
ўтказади. Айрим қоидаларни эслатади. Кейин матннинг бир қисми қайта ўқиб берилади, ўқувчилар
унинг мазмуни ёзадилар.
Эркин диктант имло коидаларини мустахкамлашга хизмат килиши билан бирга, укувчилар
нуткини устиради, фикрлаш кобилиятини ривожлантиради.
Расм диктант предмет расмини ёки узини курсагиб утказилади: предмет расми курсатилади,
укувчилар унинг номини айтадилар ва ёзиб вергул куядилар, иш шундай давом этади. (Биринчи суз
бош харф билан, к,олганлари коидага кўра ёзилиши эслатилади.) Расм диктантда урганилган коидани,
айникса, уқув йили давомида урганиладиган имлоси кийин сузларни тўғри ёзишни пухталаш,
шунингдек, уларни укувчилар к.андай узлаштирганликларини синаш максади кузда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |