Назорат саволлар:
1. Жамоа ва ўқувчилар жамоасининг моҳиятини айтиб беринг.
2. Жамоанинг ўқувчи ёшларни тарбиялашдаги имкониятларини таҳлил қилинг.
3. Жамоанинг жипслашувида топшириқларнинг аҳамиятини аниқланг.
4. Фармал ва нофармал жамоанинг бир-бирига ўхшашлик ва фарқини изоҳланг.
4-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Ўқувчилар жамоасининг ривожланиш
босқичларини бирма-бир талабаларга тушунтириб беради. Ҳар бир босқичда жамоа
қандай ҳолатда бўлишини изоҳлайди.
Талабаларни жамоа таркибида фаол бўлишга одатлантиради.
Жамоани ҳурмат қилишга ва унинг барча талабларини бажаришга ўргатади.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.
Ўқувчилар жамоасининг босқичларини сўзлаб беради.
2.
Ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятларини ажратиб кўрсатади.
3.
Жамоа фаолларининг хусусиятларини тавсифлайди.
4-асосий савол баёни:
Ўқувчилар жамоаси синф ташкил топган кундан бошлаб шаклланиб боради. Аммо,
дастлабки даврларда ҳали жамоа жипслашмаган, алоҳида ўқувчилар гуруҳи сифатида
мавжуд бўлади.
Ўқитувчининг, умуммактаб жамоасининг ва синф ўқувчиларининг саъй-ҳаракатлари
билан секин-аста жамоа тартиб-қоидалари намоён бўлиб бора бошлайди.
Бу жараён бир-бирига узвий боғлиқ бўлган бир қанча босқичларда ўз такомилига
йетади.
Биринчи босқич: ўқувчилар билан ишлашнинг дастлабки даврида – ҳали жамоа
ташкил етилмаган, фаоллар шаклланмаган вақтда, шахсга нисбатан жамоанинг талаби
бўлмайди, ҳар бир ўқувчи ўзи учун жавоб беради, ўқувчилар ҳали ўз ўртоқлари олдига
ҳам бирор талабни қўя олмайдилар.
Иккинчи босқич: фаоллар билан астойдил ишлаш, уларни жипслаштириш ва
биргаликда ишлашага ўргатиш, жамоа ишларини ташкил қилиш билан характерланади.
Бунинг учун еса фаолларни тез-тез йиғиш, улар билан айрим муҳим масалалар бўйича
семинарлар ўтказиш, ўз мактабининг ишлари ҳамда истиқболлари ҳақида суҳбатлашиш,
улар билан биргаликда кундалик масалаларни ҳал қилиш, фаоллар ичида раҳбарлик ишига
лаёқатли болаларни танлаш (сайлаш) зарур.
Учинчи босқич: жамоа ҳаётининг барқ уриши ўзаро муносабатларнинг
шаклланиши жамоанинг шахсга таъсири билан характерланади.
Фаоллар ҳамда ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан ташкил етиладиган
ижтимоий фаолиятнинг хилма-хил турлари таъсирида жамоа ривожланади. Учинчи
босқичда ўқитувчи ва фаолларнинг талабларини кўпчилик ўқувчилар қўллаб
қувватлайдилар. Ўқитувчининг педагогик мавқеи яширин шаклга кириб боради.
Ўқитувчи шахсга синф жамоаси орқали таъсир етади. Бундай таъсир кўрсатиш
натижасида ҳам шахс ҳам жамоа тарбияланиб боради. Бундай метод параллел педагогик
таъсир кўрсатиш методи деб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |