Назорат саволлар:
1. Синф раҳбари ва тарбиячига қўйилган талабларни тушунтириб, очиб беринг.
2. Синф раҳбари ва тарбиячига қўйилган талабларни сиз ўқиган мактабда қандай
бажарилганлигини таҳлил қилинг.
3. Турли мактабдаги синф раҳбари ва тарбиячига қўйилган талабларнинг усулларини
кузатинг. Улар ўзларига қўйилган талабларни қандай бажармоқда, уларни бир-бир
таққосланг.
3-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Ўқувчилар жамоасининг моҳиятини баён
етади. Жамоанинг пайдо бўлиши ва таркиб топишида топшириқларнинг аҳамиятини очиб
беради.Жамоанинг ўқувчи шахсига таъсири ва тарбиявий имкониятларини тушунтиради.
Талабаларнинг ўз жамоаларида тутган ўрни ва мавқеини англашга йўналтиради.
Идентив ўқув мақсадлари:
1.
Жамоа ва ўқувчилар жамоасининг моҳиятини айтиб беради.
2.
Жамоанинг ўқувчи ёшларни тарбиялашдаги имкониятларини изоҳлайди.
3.
Жамоанинг жипслашувида топшириқларнинг аҳамиятини шарҳлайди.
3-асосий савол баёни:
Педагогика фани ўқувчилар жамоасини ташкил етиш ва шакллантиришга тарбия
назарияси ва амалиётининг марказий масалаларидан бири деб қарайди. Жамоада, жамоа
орқали ва жамоа учун тарбиялаш тарбия назариясининг муҳим принсипларидан бири
ҳисобланади. Инсон боласи дунёга келганидан умрининг охиригача турли жамоаларнинг
аъзоси бўлиб яшайди. Оила жамоаси, мактабгача тарбия, мактаб жамоаси, ишлаб чиқариш
жамоалари узоқ давом етадиган фармал жамоалар ҳисобланади.
Фармал жамоа аниқ тартиб-қоидалар асосида маълум муддат давомида бирлашган
кишилар уюшмасидир.
Нофармал жамоа- қисқа, тасодифий ёки вақтинчалик бирлашган кишилар
йиғиндисидир. Бунда ҳар бир кишининг ўзига яраша мақсади асосий рол ўйнайди.
Нофармал жамоанинг узоқ вақт давом етадиган ва шахсга кучли таъсир кўрсатиши
мумкин бўлган шакли ўртоқлар гуруҳи (улфатчилик) ҳисобланади.
Бола шахсига тарбиявий таъсир етувчи жамоа ўқувчилар жамоасидир. Жамоа
дейилганда умумий мақсад (ижтимоий фойдали аҳамият касб етган) ва биргаликдаги
фаолият учун жипслашган ўқувчиларнинг бирлашмалари тушунилади. Болаларнинг
жамоадаги ўзаро муносабати, шахсий жавобгарликни ҳис етиши, ҳуқуқдан фойдаланиш ва
вазифаларни бажаришда барча аъзоларнинг тенглиги билан белгиланади. Жамоанинг
асосини бошланғич жамоа ташкил етади. Бошланғич жамоа А.С.Макаренко таъбири
билан айтганда «шахс билан алоқада бўлиши асбоби»дир, чунки, унда ўқувчилар ўзаро
яқин муомалада бўладилар, ҳамма вақт биргаликда ҳаракат қиладилар, бутун жамоага
қўйилган мақсадни ҳал етишда қатнашадилар. Ҳар бир бошланғич жамоа (синф) ўз
таркибий қисмларига ега бўлсада, умумий жамоанинг бир қисми ҳисобланади. Бу жамоа
мақсадларининг бирлиги ва умумий ишларни ташкил етиши билан боғлиқ бўлади.
- 40 -
Do'stlaringiz bilan baham: |