Асосий касалликнинг баёии


Лаборатория текширув усули



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Лаборатория текширув усули.
Текширилаѐтган биологик суюқлик ва захм 
тошмаларидаги спирохеталарни қидириб топиш қоронғилаштирилган кўриш майдонида 
амалга оширилади. Бу Тиндал феноменига асосланган. Рангпар трепонемалар анилин 
бўѐқларни ўзига ѐмон қабул қилади, баъзан бу бўѐқлар билан умуман бўялмайди. Захм 
қўзғатувчиларининг рангпар ѐки оқиш трепонемалар деб аталиши бежиз эмас. Бундан 
ташқари, спирохеталар бўялганда улар нобуд бўлиб, муҳим фарқловчи белги, яъни ўзига хос 
ҳаракат турларини кузатиш имкони бўлмайди. Бу ҳол патоген спирохеталардан сапрофит 
спирохеталарни ажратиш имкониятидан маҳрум этади. Шу сабабли захм қўзғатувчилари 
тирик ҳолатларда текширилади. Бунинг учун микроскопнинг конденсо-рига қора қоғоз 
қўйилиб, кўриш майдони қоронғилаштирилади ва ѐн томондан ѐруғлик нури берилади. 
Текшириш учун захм тошмаларидан бир-икки томчи тўқима суюқлиги (серум деб аталади) 
олиниб, предмет (буюм) ойнасига томизилади, сўнгра бир-икки томчи физиологик эритма 
томизилиб спирохеталарнинг ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Текширилаетган 
суюқлик қоплагич ойнача билан ѐпилиб микроскоп стол-часига қўйилади. Тегишли ѐруғлик 
ва катталаштирувчи ускуналар ѐрдамида кўриш майдони топилгач, спирохеталарни қидира 
бошланади. Қоронғи кўриш майдонида рангпар трепонемалар кумуш рангда жилваланади. 
Борди-ю дастлабки лаборатория текширувларида трепонемалар топилмаса, изланиш бир 
неча бор такрорланади. 
Такрорий текширувлар пайтида текширилаѐтган тошмалар юзаси изотоник эритма 
ѐрдамида 24 соат давомида намланиб турилади. Текширилаѐтган тошмаларда захм 
қўзғатувчилари топилмаса, лимфа тугунларининг пунктати – тўқима суюқлиги текширилади. 
Захмнинг юқиш йўллари.
Касаллик қуйидаги йўллар билан бемордан соғлом кишига ўтади: 
1.
Жинсий йўл - жинсий алоқа пайтида зарарланиш. Бунга жинсий аъзолар иштирок этадиган 
яқинликнинг барча турлари киради. Бемор жинсий аъзоларида жойлашган тошмаларда 
рангпар трепонемалар кўп миқдорда бўлади. 
2.
Ножинсий йўл: 
а) жинсий аъзолар иштирокисиз яқинлик қилиш 
(ўпишиш, тўшакда бирга ѐтиш); 
б) қон орқали юқиш (захмга чалинган беморларнинг қони қуйилганда); 
в) касбга алоқадор зарарланиш (тиббий ходимларнинг эҳтиѐтсизлиги туфайли муолажа 
пайтида касаллик юқтиришлари); 
г) маиший йўл билан юқиш (турмуш анжомларидан умумий фойдаланиш натижасида). 



Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish