27
ХХ асрнинг йигирманчи йилларида ГОЭЛРО, яъни Россияни
электрлаштириш давлат режаси доирасида И.Г.Александров иш
ола бора
туриб ва, айниқса, ДнепроГЭС лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида район
комбинатлари ҳақидаги ўзининг назариясини яратди. Ўттизинчи йилларда
эса бу муҳим масалани у аниқлаштирди, чуқур ўрганиб
район ишлаб
чиқариш комбинатларини
барпо этиш лозимлигини таъкидлади.
Кейинчалик Н.Н.Колосовский И.Г.Александровнинг район ишлаб чиқариш
комбинатлари тўғрисидаги
таълимотидан Урал, Сибир ва +озоғистон каби
йирик районлар мисолида амалий фойдаланди, уни бойитди ва шу асосда
ўзининг район комплекслари (комбинатлари, мажмуалари) тўғрисидаги
илмий ғоясини шакллантирди. Бу, албатта, илгаригига қараганда
янги бир
қадам олға фикр эди.
Н.Н.Колосовский 1947 йилда ҳудудий ишлаб чиқариш (аниқроғи,
ишлаб чиқаришнинг ҳудудий бирикмалари, комплекслари) мавзуида мақола
чоп эттирди. Унинг фикрича, бу назариянинг асосий моҳиятини маълум бир
ҳудудда ёки иқтисодий районда ишлаб чиқариш корхоналари ва аҳоли
пунктларини бир-бири билан боғлиқ ҳолда ривожланиши ва жойланиши
ташкил этади. У ишлаб чиқаришнинг ҳудудий мажмуасини иқтисодий
география фанининг таркибий қисми эканлигини қайта-қайта таъкидлади ва
айни пайтда маълум ҳудудда жойлашган ишлаб чиқариш
корхоналар
йиғиндиси ҳамма вақт ҳам комплекс (мажмуа) бўла олмайди, деб уқтирган
эди. Бундай оддий ҳудудий жойлашиш группировкани ташкил этади, холос.
Демак, биз қўшимча қилар эканмиз, ҳар қандай ҳудудий мажмуа бу гуруҳ,
аммо ҳар қандай гуруҳ мажмуа бўлавермайди.
Кейинчалик ҲИЧМ назариясини ривожлантиришга Н.Н.Баранский,
Н.Т.Агафонов, А.Г.Аганбегян, М.К.Бандман, Н.Н.Некрасов, Ю.Г.Саушкин,
Т.М.Калашникова,
М.Н.Степанов,
А.И.Чистобаев,
А.Т.Хрушев,
М.М.Паламарчук,
З.М.Акрамов,
С.К.Зиёдуллаев,
А.Г.Батигин,
К.Н.Бедринцев каби бир қатор олимлар ўз ҳиссаларини қўшдилар.
28
Тажрибалар ҳамда фактик материаллар шуни тасдиқлайдики, ҳудудий
(ёки географик) меҳнат тақсимоти фундаментал тушунча бўлиб, у иқтисодий
районлаштириш ва ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаларининг вужудга
келишига асос бўлиб хизмат қилади. Бошқача қилиб
айтганда, ҳудудий
меҳнат тақсимоти бирламчи, қолган икки тушунча эса унинг натижасидир.
Н.Н.Колосовкий ишлаб чиқаришнинг ҳудудий мажмуалари (ёки
ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари, бизнингча, булар бир хил маънога эга)
ибораси иқтисодий районлар тўғрисидаги тушунча ўрнини эгалламаслиги
керак; бу иқтисодий районларнинг «ядроси»ни ташкил этади,
холос деб
уқтирган эди. Дарҳақиқат, ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари мазмун ва
сифат жиҳатдан, айниқса ишлаб чиқариш корхоналарини маълум бир
нуқтадаги ёки жойдаги турғун бирикмаси сифатида иқтисодий районлардан
фарқ қилади.
Сўнгги йилларда бундай қараш бироз ўзгарди:
умуман олганда, ҳар
қандай босқичдаги иқтисодий районлар ҳам ҳудудий ишлаб чиқариш
мажмуалари шаклида кўрилса бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси,
Фарғона водийси, Наманган вилояти ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуалари ва
ҳ.к. Савол туғилиши мумкин: ҳақиқатда ёки реал воқеликда ҳудудий ишлаб
чиқариш мажмуаси қаерда вужудга келади ва ҳар қандай жойнинг ишлаб
чиқариш корхоналари бирлашмасини мажмуа деб аташ мумкинми? Бу ерда,
бизнинг
фикримизча, масалага ҳар томонлама ёндошиш керак ва ҳудудий
ишлаб чиқариш мажмуаларининг турли хил бўлишини унутмаслик лозим.
Акс ҳолда, чалкашликлар вужудга келиши муқаррар.
Албатта, иқтисодий район хўжалиги ўзининг моҳияти ва мақсадига
кўра ҳар томонлама (комплекс) ривожланиши лозим. Ана шу нуқтаи
назардан иқтисодий районлар хўжалигини реал ёки потенциал ҳудудий
ишлаб чиқариш мажмуаси сифатида кўриш мумкин. Бу ерда биз
тушунмовчиликка имконият қолдирмаслик мақсадида бундай ҳудудий ишлаб
чиқариш мажмуаларини
Do'stlaringiz bilan baham: