6
Иккинчидан, минтақавий иқтисодиётни ҳудудий иқтисодиёт
кўринишида қабул қилиш ҳам нотўғридир. Сабаби минтақавий
иқтисодиётнинг амалий томони-минтақавий сиёсатни ҳудудий сиёсат
шаклида талқин қилиш умуман бошқача мазмунга олиб келади. Бундай
сиёсат мамлакатнинг ички қисмига эмас,
унинг майдони, чегарасига
қаратилган бўлиб қолади-ки, бу ҳозирги замон минтақавий сиёсатнинг
мазмун, мақсад ва моҳиятига тамомила зиддир.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тушунчалар, жумладан ҳудудий таркиб,
тизим, ҳудудий мажмуа ҳамда район моҳият ва мазмунан бир-бирига жуда
яқин туради ва улар ўртасидаги фарқ унча катта эмас. Лекин, фаннинг асосий
вазифаси айнан ана шундай «нозик» ёки «юпқа» фарқларни илғаш,
ўхшашликдан ноўхшашлик ва ноўхшашликдан ўхшашликни топиш, кенг
фикрлаб аниқ хулоса чиқариш,
каттада кичикни, кичикда эса каттани кўра
билишдан, ҳодиса ва воқеликларни ўртасидаги алоқадорликни англаш
асосида тегишли қонуниятларни аниқлашдан иборатдир.
Чиндан ҳам география фани учун комплекс ёки мажмуа муҳим
аҳамият касб этади. «Комплекс» тушунчаси лотинчада бирикма, рус тилида
«сочетание» маъносини англатади. Уни ўзбек
тилида шартли равишда
«мажмуа» шаклида қабул қилиш мумкин. Аммо, ҳудудий мажмуа ва
мажмуали ёндошув айнан бир хил эмас, чунки биринчиси объектив борлиқ,
иккинчиси эса унга методик ёндошув, биринчиси от шаклида келса (нима?),
иккинчиси сифат кўринишига (қандай?) эга.
Табиийки, ички жиҳатдан мураккаб объектларга (ҳодисаларга)
шунга мос равишда кенг қамровли, яъни комплекс ёндошув талаб этилади.
Шу билан бирга бундай методологик ёндошув география фанида анъанавий
аҳамиятга эга бўлиб, у унча мураккаб бўлмаган оддий воқеликларни таҳлил
ва тадқиқ қилишда ҳам қўлланилади.
Комплекс «комплект» тушунчасига ҳам яқин. Иккисида ҳам
саноғи кўп, қамрови кенг ҳодиса ёки нарсалар тушинилади. Бироқ,
комплектда маълум мақсад, эҳтиёжлар учун ташкил этилган нарсалар
7
тўплами (автомобил қисмлари, рангли қаламлар,
мактаб анжомлари
комплекти ва ҳ.к.) назарда тутилади. Одатда, бу йиғинди тўпламлар
чекланган ва тўла бўлади, комплекснинг эса қатъий чегараси йўқ ва уни
аниқлаш муҳим.
Айниқса бундай чегара комплекс ёки мажмуали ёндошув учун
зарурдир. Кўп ҳолларда география фани учун комплекс тадқиқотларнинг
ўта зарурлиги ва аҳамиятлигини эътироф этган ҳолда, ўрганиладиган
воқеликка ниҳоятда кенг, яъни ҳаддан ташқари атрофлича қаралади. Бундай
ҳолатларда баъзан ўрганилаётган ёки таҳлил ва тадқиқ қилинаётган
масаланинг ўзи «кўринмай» қолади ва бир текисда қамраб олинган
ҳодисалар орасида «йўқолиб» ҳам қолади. Масалан, транспорт ёки қўшма
корхоналар географиясини ўрганишда асло аҳолининг табиий ҳаракати керак
эмас. Худди шундай, соф демографик ёки демогеографик (геодемографик)
муаммолар таҳлил қилинаётганда ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этишга
таъсир этувчи омилларни билиш умуман талаб этилмайди. Бинобарин,
қандай комплекс ёндошув аниқ, муайян мақсадга қаратилган ва бевосита
алоқадор бўлган ҳодиса ёки воқеликларни (дарахт ва унинг шохларни,
шохчаларини эмас) қамраб олиш керак.
Ҳудудий мажмуалар география фанининг барча таркибий қисмлари
учун хос ва уларнинг «умумий махражи» ҳисобланади. Иқтисодий
географияда улар даставвал Н.Н.Колосовский томонидан яратилган (ҳудудий
ишлаб чиқариш мажмуалари, 1947) ва бу ўша даврдаги фаннинг моҳиятига
(иқтисодий, яъни ишлаб чиқариш географиясига) мувофиқ келган.
Кейинчалик эса иқтисодий географиянинг эволюцион тарзда иқтисодий ва
ижтимоий географияга айланиши билан ҳудудий мажмуаларга кенгроқ қараш
зарурияти туғилди. Чунки, ҳудудий мажмуалар нафақат саноат ёки қишлоқ
хўжалигида,
транспортда, балки аҳолига хизмат кўрсатиш, ижтимоий
соҳаларда ҳам мавжуд (спорт мажмуаси, тиббиёт, таълим муассасаларининг
мажмуа кўринишда ҳудудий ташкил этилиши ва ҳ.к.). +олаверса, ҳудудий
мажмуалар ҳатто сиёсий географияга ҳам хосдир. Шу боис,
Do'stlaringiz bilan baham: