O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/225
Sana25.02.2022
Hajmi2,6 Mb.
#303787
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   225
Bog'liq
2. Falsafa 60-215 (20)

O‘ZBEKISTON MILLIY 
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2021, [1/6]
ISSN 2181-7324 
 
FALSAFA 
http://science.nuu.uz/uzmu.php 
Social sciences 


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FALSAFA 
1/5/1 2021 
- 58 -
тўқнашувини юзага келтиради. Авлодлараро зиддият – бу 
“боболар”, 
“оталар” 
ва 
“болалар” 
ўртасидаги 
манфаатларнинг пайдо бўлиш ва тўқнашиш жараёнидир. 
У ўтиш даври авлодлари (ёшлар – катталар) ва ўтиш 
тарихий даври авлодлари ўртасида кескинликка эришади 
[9]. Авлодлар зиддиятларининг сабаблари эҳтиёжлар, 
турмуш тарзи, қадриятлар, мақсадлар ва манфаатларнинг 
қарама-қаршилигини ўз ичига олади.
Тадқиқот 
методологияси 
(Research 
Methodology).
Авлодлараро 
зиддият 
ижтимоий 
тараққиётнинг зарурий шартидир, чунки эскирган 
ижтимоий муносабатлар, идеаллар, фаолият турлари ва 
усуллари тарихий вазиятга мос келадиган замонавийлари 
билан алмаштирилади. Зиддиятлар ривожланишининг 
турли босқичлари тегишли оқибатларга олиб келади. 
Деструктив босқичдаги авлодлараро зиддият жамиятга 
зарар келтиради, ижтимоий тартибни бузади, лекин фаол 
рағбатлантирувчи босқичда у ижтимоий фойдали, 
ижтимоий ўгаришларнинг манбаи ва ҳаракатлантирувчи 
кучига айланади. Ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши 
фаолиятни ўзгартиришни талаб қилади, эски маданий 
амалиётларга камроқ мослашган ёш авлод томонидан янги 
технологияларни ихтиро қилиш ва ўзлаштириш зарурияти 
пайдо бўлади. 
Ўтмиш ва ҳозирги замон мутафаккирлари 
авлодлар зиддиятининг табиатини таҳлил қилиб, унинг 
муқаррарлиги ва ижтимоий фойдалилиги ҳақида хулосага 
келишган. Шундай қилиб, В.О. Ключевский ҳар бир 
авлодда оқим билан сузувчи бефарқ омма (индифферент 
масса) борлигини ва ўз вақтидан ўзиб кетадиган “одатий 
истиснолар”[2] борлигини қайд этади. Янги авлод бу 
илғор ижтимоий ўзгаришлар учун манба ҳисобланади, ва 
янги вазиятлар таъсири остида у “оталар” ва уларнинг 
асослари билан зиддиятга боради. ХIХ-ХХ асрнинг турли 
даврларида бундай илғор гуруҳлардан декабристлар, 
турли зиёлилар, народниклар ва демократ инқилобчилар 
бўлган. Улар бугунги кунда ҳам долзарб бўлган 
масалаларга жамоатчилик эътиборини қаратганлар: 
Россия ва Ғарбий Европа ўртасидаги муносабатлар 
ҳақида, ўтмиш ва бугунги кунни таққослаш ҳақида, 
миллий характерни ўрганиш ҳақида, миллийликни 
умуминсоний қадриятлар билан мослаштириш ҳақида, рус 
халқининг ўзига хос хусусиятлари ёки уларнинг 
ривожланишида олдинда бўлган цивилизацияларга тақлид 
қилиш ҳақида[3]. В.О.Ключевский авлодлар зиддиятининг 
кескинлашувини маҳаллий воқеликни ҳисобга олмаган 
ҳолда хорижий тажрибани ўзлаштиришга асосланган 
таълим тизимининг хатолари билан боғлайди. Унинг 
деструктив босқичида авлодлар зиддиятини бартараф 
этиш учун ғарбий Европа илмий билимларини қадимги 
рус тарбиясининг анъанасига сингиб кетган кундалик ҳаёт 
қоидаларига моҳирона мослаштириш керак[4]. 
ХХ асрнинг 60-йилларида Европани қамраб олган 
оммавий талабалар тартибсизлиги авлодлар зиддиятини 
янада кучайтирди ва ғарб фалсафасининг бу муаммога 
қизиқишини кучайтирди. Шундай қилиб, К.Мангейм ёш 
авлодни ижтимоий ресурс сифатида кўриб чиқиб, 
динамик жамиятлар ёшларга таяниши кераклигини 
таъкидлайди, уларнинг асосий вазифаси –тез ўзгарувчан 
ёки сифат жиҳатидан янги шароитларга мослашиш учун 
ижтимоий ўзгаришларга эҳтиёж сезадиган вазиятда 
“жонлантирувчи воситачи”, “заҳира” бўлиш[6]. Ёш авлод 
ўзгарган 
муҳит 
таъсирида 
шаклланади. 
Эски 
нарсаларбилан зиддиятга бориб, бунинг натижасида у 
тарихнинг кейинги йўлини мустақил равишда белгилашни 
бошлайди. Авлодлар зиддияти ижтимоий тараққиётга, 
катта ва ёш авлодларнинг янги тарихий вазиятга 
мослашувига ёрдам беради. 
Г.Маркузе авлодлар зиддиятини табиий равишда, 
жамиятнинг 
инқилобий 
ўзгаришларининг 
ҳаракатлантирувчи кучи сифатида белгилайди, бу даврда 
бир ўлчовли фикрлаш ва хатти-ҳаракатлар модели 
қулайди[7]. Ёшлар, авлодлараро зиддиятнинг субъекти 
сифатида, эскирган ижтимоий тизимнинг салбий 
тенденцияларини (бир ўлчовлилик, технократизм, инсон 
зулми) енгишга қодир. Мутафаккир авлодларнинг 
зиддияти жамиятни тубдан ўзгартиришига ишонади, 
натижада янги маданий қадриятлар олдинги тартибга 
“кўшилади” 
(“фойдали 
деструктивлик”), 
уларнинг 
иерархияси ўзгаради, аммо умумий тартиб ўзгармай 
қолади[7]. Юзага келган душманликдан қутулиш 
механизми сифатида катта ва ёш авлодлар ўртасидаги 
зиддият 
консенсус 
ва 
кейинги 
ривожланиш 
имкониятларини очади. Ижтимоий ўзгаришлар жараёнида 
зиддият 
технологик 
тараққиёт 
таъсири 
остида 
ўзгартирилади ёки қисман йўқ қилинади[7]. 

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish