O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA
1/5/1 2021
- 52 -
меъёрларда жиддий принципиал ўзгаришларни ва мутлақо
янги тафаккурнинг шаклланишини тақозо этади.
Ўзбек оиласида гендер тенглик муаммоларини
бартараф этиш учун қуйидаги тавсияларни ишлаб чиқдик:
ўзбек оиласида хотин-қизлар эҳтиёжларини
оилабоши (эркак) томонидан қопланишига эришиш ва
ҳисобини юритиш ;
жамиятда хотин-қизларга мос иш ўринларни
кўпайтириш ва яхшилаш;
эркакларга ўз аҳли аёлини манавий ва моддий,
қўллаб қувватлашни мактабданоқ сингдириш;
хотин-қизларни
иш
вақтини
оптималлаштириш(бунда мактабгача талим ташкилотлар
иш фаолияти болали оилалар назарда тутилди);
Хулоса.
Хулоса тарзида шуни айтишимиз
мумкинки ўзбек оиласида гендер тенглик муаммоларини
бартараф
этиш
давлат
сиёсатининг
муҳим
йўналишларидан бирига айланганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Шу мақсадда хотин-қизлар манфаатини ифодаловчи қатор
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, 2019 йилда
қабул қилинган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг
ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги.
«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш
тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидан. Аёлларга
кўплаб ижтимоий имтиёзлар жорий қилинди. Ана шундай
чора-тадбирлар туфайли аёлларимиз бугунги кунда
ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларнинг,
давлат
ва
жамиятда кечаётган ҳаётбахш ўзгаришларнинг фаол
иштирокчисига айландилар.
Шунингдек ўзбек оиласида гендер тенглик
муаммолари бартараф этиш тизимини такомиллаштириш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг
Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони
гендер тенгликнинг амалий дастури бўлишига шубҳа йўқ.
Фармон
билан
беш
бўлимдан
иборат
Миллий
стратегиянинг ҳамда 78 банддан иборат Йўл харитасининг
тасдиқланиши
Ўзбекистонда
инсон
ҳуқуқларини
рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилишнинг
аниқ мақсад ва манзилларини тизимли чоралар билан
белгилаб берди. Жумладан, давлат органларида, нодавлат
ва хусусий ташкилотларда, айниқса, қарорлар қабул
қилиш билан боғлиқ юқори лавозимларда аёлларнинг тенг
вакиллигини таъминлаш сиёсатини такомиллаштириш,
жамоатчилик онгида эркаклар ва аёлларнинг ўрни
ҳақидаги тушунчаларни ўзгартиришга қаратилган саъй-
ҳаракатларни амалга ошириш каби масалалар икки тоифа
вакилларининг ҳуқуқларини тенглаштириб, ғурурларини
юксалтиради.
Аёл қадрини қанчалик юқорига кўтаришга муяссар
бўлсак, миллий ғуруримиз, маънавият ва маданиятимиз
янада
юксалиши,
оилаларимиз
барқарорлиги
таъминланиши, ҳалол ва пок, фидойи, ватанпарвар,
жамиятга фойда келтирувчи, миллатимизни бутун
жаҳонда кўз-кўз қилувчи фарзандларимиз сони кундан-
кунга кўпая бориши табиий ҳолдир. Зеро, ҳар томонлама
фаол ва оқила, доно, изланувчан, замонавий аёл
меҳнатидан, салоҳиятидан нафақат унинг оиласи, балки
бутун жамият манфаатдор бўлиши чин ҳақиқатдир ва биз
қураётган жамиятнинг оғир юкини дадил кўтариб, унинг
пойдеворини мустаҳкамлаб турадиган асосий куч –
жамиятимиздаги ҳар бир оила, ҳар бир инсон, ҳар бир
фуқаро,
шу
жумладан,
хотин-қизлар
эканлигини
унутмаслигимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |