Key words:
gender, male, female, social equality, violence, family, Uzbek, European, sustainable, attitude, life, problem.
Кириш.
Ҳозирги кунда ҳар қандай жамиятнинг
асосий сифатларидан бири оиладир. Чунки жамиятнинг
ижтимоий тузуми қандай бўлишидан қатъий назар, ўша
жамият аҳолиси турмушининг фаровонлик даражаси,
оилалар барқарорлиги, келажак авлод – фарзандлар
тарбияси, иқтидори, жамиятдаги интеллектуал салоҳият,
маънавият ва маданият, маърифат, қўйингки, барча
жабҳаларда эришилган ютуқлар шу жамият тараққиётига
хотин-қизларнинг қўшадиган ҳиссаси ва ўша жамиятнинг
аёлларга муносабати билан белгиланади.
XIX аср охири XX аср бошларининг етакчи
маърифатпарварлари М. Беҳбудий, А.Фитрат, А.Авлоний
хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни борасида кенг
фикрлар билдирганлар. Масалан, Фитратнинг «Оила»
асарида шундай фикрлар бор: – Аёлларнинг ижтимоий-
сиёсий фаоллиги миллий озодлик, эрк учун зарур: аёллар
фақат уй-рўзғор, бола тарбияси билан банд қолмаслиги
керак”, - дейди.
Кейинги вақтларда ўзбек оиласида гендер тенглик
муаммолари яққол кўзга ташланмоқда. Эркаклар ва
аёллар ўртасидаги биологик, табиий фарқлар билан
эркаклар ва аёлларнинг хатти-ҳаракатини, ижтимоий ва
маданий характеристикаларни аниқроқ фарқлаш учун
“гендер” атамаси қабул қилинган. Гендер тушунчасининг
киритилиши энг умумий маънода икки тушунча –
биологик ва ижтимоий жинс тушунчаларини фарқлашга
ёрдам беради. Гендер ўзи нима? Гендер (инглизча gender –
“зот” дан) жинс тушунчасини физиологик воқелик
устқурмаси бўлган ижтимоий конструкция сифатида
белгилайди.
Тадқиқот
методологияси
(Research
Methodology).
Ҳар бир жамиятнинг ўз андозаси, яъни
эркаклар ва аёлларнинг тутган ўрни, имкониятлари, ўзига
хос хусусиятлари ҳамда улар ўртасидаги ўзаро
муносабатлар асослари хусусида тушунча мавжуд.
Шундай
қилиб,
гендер
–
бу
маданий
характеристикаларнинг махсус йиғиндиси бўлиб, аёллар
ва эркакларнинг ижтимоий хулқ-атворини, уларнинг ўзаро
муносабатларини белгилаб беради. “Гендер” термини
1958- йилда америкалик психоаналитик олим Роберт
Столлер томонидан киритилган бўлиб, жинсий фарқлар
нафақат биологик, балки ижтимоиймаданий тарбия
томонидан
ҳам
белгиланиши
мумкин
эканлиги
кўрсатилган[1].
“Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя
қилиш ва имкониятларини кенгайтириш, ўзбек оиласида
гендер тенглик муаммолари доирасида олиб борилган
сўровнома натижасига кўра, аёлга кўпинча уй бекаси
вазифаси юкланади, яъни, респондентлар фикрича, у
“оиланинг яхлитлигини таъминлайди” ва “уйда соғлом
муҳитни яратади” деб ҳисоблашгани аниқланган. Эркак
эса “оила таянчи” ролини бажаради ва бу вазифа кўпроқ
раҳбарлик қилиш характерга эга: эркак оилада “стратегик
мақсадларни
белгилаш”
билан
шуғулланади,
у
“бошқаради”, “кўрсатма беради” ва умуман ҳамма учун
намуна бўлади[2].
Бу ҳол, шунингдек, мактаб дарсликларини
ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларида ҳам
ўз ифодасини топган, яъни, эркак персонажлар аёлларга
қараганда дам олиш вазиятларида кўпроқ акс эттирилган.
Гендер стереотипларининг учинчи гуруҳи эркаклар ва
Do'stlaringiz bilan baham: |