O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA
1/5/1 2021
- 50 -
аёллар ўртасидаги фарқликни меҳнатнинг муайян турлари
билан шуғулланиш жараёнида ўз ифодасини топган.
Жумладан, эркакларга, одатда ижодий ва яратувчанлик
характерига эга инструментал соҳа фаолиятидаги
машғулот ва касблар, аёлларга эса – бажарувчи ва хизмат
кўрсатувчи характери билан фарқланувчи экспрессив
соҳалар хос деб ҳисобланади. Шунинг учун “эркакларга
хос” ва “аёлларга хос”, деб аталувчи касблар мавжудлиги
тўғрисидаги фикр кенг тарқалган. ЮНЕСКОнинг
маълумотларига кўра, эркакларга хос касбларнинг
андозавий рўйхати архитектор, ҳайдовчи, муҳандис,
механик, тадқиқотчи ва ҳоказо касблардан, аёлларга хос
касблар эса кутубхоначи, тарбиячи, ўқитувчи, алоқа
ходими, котиба ва бошқалардан иборат.
Ўзбек оиласида гендер тенглик муаммолари
миллий менталитет ва диний амалларга бориб тақалади.
Социологлар ва психологлар инсонни бутун ҳаётий йўли
давомида ижтимоий ахлоқ нормаларига ва моделларига
ўргатишда
“ижтимоийлашув”
атамасидан
фойдаланадилар. Бунда одатда ижтимоийлашувнинг учта
босқичини ажратиб кўрсатадилар: дастлабки ёки
бошланғич – оилада боланинг ижтимоийлашуви; ўртача
ёки иккиламчи – мактабдаги ижтимоийлашув; ва
учинчиси ёки якунловчиси – катта ёшли инсоннинг
ижтимоийлашуви (касбга, оилага доир ролларни қабул
қилиш). Қайта ижтимоийлашув тушунчаси ҳам мавжуд.
Ижтимоийлашувнинг асосий институти айниқса унинг
илк босқичида, бу оила. Бирмунча кейинги бочқичларида
мактаб, тенгдошларнинг гуруҳлари “аҳамиятга эга
бошқалар”, олий мактаб, оммавий ахборот воситалари,
“ишхона” ва бошқалар ўзгача таъсир этувчилар пайдо
бўлади.
Ўзбек оиласида гендер тенглик муаммоларини
бартараф этишда гендер стереотиплари ижтимоийлашув
жараёнига катта таъсир ўтказади. Кўплаб тадқиқотлар
шуни кўрсатдики, деярли барча маданиятларда ўғил ва
қиз болаларни ижтимоийлаштирув жараёни турлича
кечади.
Ривожланиш
психологиясида
бу
жараён
фарқланувчи ижтимоийлашув деб ном олган. У ҳали
фарзанд туғилишидан олдин бошланади. Нима учун
отаоналар ва яқин қариндошлар боланинг жинсини
олдиндан билмоқчи бўлишади? Чунки шунга қараб улар
болага исм танлашади, чақалоқ учун керакли кийимларни
танлашади. Боланинг жинсига қараб ота-оналар унга
ўйинчоқлар сотиб олишади: қиз болага - қўғирчоқлар,
идиш-товоқлар;
ўғил
болага
эса
–
машиналар,
конструктор харид қилишади. Кўпчилик олимларнинг
болаларга ўйинчоқ танлаш борасидаги фарқликлар
тўғрисидаги тадқиқотларига кўра, ўғил болаларда ҳаракат
активлигини ва ақлни ривожлантирадиган ўйинчоқлар
кўпроқ бўлиб, қиз болаларда эса бошқа одамлар билан
мулоқотда бўлиб ва вербал фаоллик кўрсатишга
қаратилган ўйинчоқлар олиб берилар экан. Белоруссиялик
психологларнинг тадқиқотларига кўра, оталар оналарга
қараганда
болаларни
жинси
бўйича
фарқлашга
мойилдирлар. Оталар ўғиллари билан мулоқотда
бўлганда, кўпроқ фаол ҳаракатли ўйинларни олиб
борадилар, қизларига эса кўпроқ руҳий кўмак берадилар.
Оналарда бу ҳолат камроқ ифодаланган, лекин улар
қизларига қараганда ўғилларининг урушқоқ хулқ-
атворига тоқатлироқ бўладилар.
Ўзбек оиласида гендер тенглик муаммоларини
ўрганиш жараёнида гендер стереотипларни танқидий
тафаккурламасдан ўзлаштириш ва намоён этишнинг
оқибатлари муҳим аҳамият касб этади. Жумладан гендер
стереотипларнинг
салбий
таъсирини
биз
оилада
кузатишимиз мумкин, яъни, гендер ролларга нисбатан
қўлланиладиган қатъий ижтимоий талаблар аёлларга
фақат оила, фарзандлар тарбияси ва уй-рўзғор
юмушларини бажариш каби вазифаларни юклайди ва
унинг профессионал салоҳиятини намоён этишига йўл
қўймайди. Гендер стереотипларининг таъсири мактабда ва
бошқа ўқув юртларида ўқиш жараёнида ҳам изсиз
йўқолиб кетмайди. Бу ҳолатда салбий оқибатлар ҳар бир
индивидда
мавжуд
бўлган
ички
салоҳиятни
ривожлантириш йўлида тўсиқ бўлиб қолади. У ёки бу
хусусиятларни фаоллаштириш ва ривожлантиришда ички
сабаблилик эмас, балки маълум бир жинсга тааллуқлилик
ҳал қилувчи бўлиб қолади[3].
Do'stlaringiz bilan baham: