ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – ҲАЁТИЙ ЗАРУРИЯТ СИФАТИДА
Аннотация
Мақолада Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли ҳаёт даражаси ва фаровонлигини оширишнинг
истиқболли йўналишларидан бири эканлиги тўғрисидаги тадқиқот натижалари ёритилган. Унда ҳаётий зарурият
сифатида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишда истиқболда нималарга аҳамият берилиши
масалалари кўрсатилган. Хусусан, маҳаллада ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун унинг бюджетини ташкил қилиш,
маҳалла ва оилавий тадбиркорлик масалалари тартиби ёритилган. Маҳаллаларда ўзини ўзи иш билан банд қилиш
тамойилига ўтиш, оилавий хўжалик кластерини ташкил қилиш каби масалаларга эътибор қаратилган.
Калит сўзлар:
оилавий тадбиркорлик; оила хўжалиги; аҳолининг яшаш даражаси, сифати, хизмат кўрсатиш; аҳоли
бандлиги; оила бюджети; солиқлар; "касаначилик марказлари"; “ўзини ўз иш билан банд қилиш”, оилавий хўжалик
кластери.
Кириш.
Мамлакатда
амалга
оширилаётган
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг пировард натижаси
оилалар фаровонлигини таъминлашга қаратилган. Бу
фаровонликка
эришиш
йўлларидан
бири
оилада
тадбиркорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ. Чунки оилада
тадбиркорликнинг ривожланиши, унинг оммавий тус
олиши энг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни,
яъни оилалар фаровонлигини таъминлаш ва иш билан
бандлик масалаларини ҳал қилиш имкониятини яратади.
Шу боис, ушбу соҳани тараққий эттириш жамиятнинг,
аввало
республика
ҳукуматининг
доимо
диққат
эътиборида бўлиб келмоқда.
Ўзбекистонда азалдан оилавий қадрият ва
анъаналар асосида оилада тўпланган касбий маҳорат,
касб-кор, ҳаётий тажриба авлоддан-авлодга ўтиб келган.
Шу боис кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик каби
замонавий номланишлар остида оилавий тадбиркорлик
анъаналари мустақиллик йилларида тиклана бошланди.
Республикамизда ҳам мустақилликнинг илк
йилларидан
бошлаб
кичик
бизнес
ва
хусусий
тадбиркорлик бозор конъюнктурасига тез мослашувчан,
шунингдек,
мулкдорларнинг
ўрта
синфини
шакллантирувчи самарали фаолият тури сифатида қабул
қилинган. Бинобарин, оилавий тадбиркорлик ўз навбатида
жаҳонда кичик бизнеснинг энг кўп тарқалган шакли
бўлиб, мамлакат тараққиёти учун нафақат иқтисодий,
балки ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан аҳамиятга эга.
Ҳар қандай иқтисодий тизим шароитида уй
хўжаликлари давлат учун муҳим ва ҳал қилувчи куч
сифатида намоён бўлган. Бозор иқтисодиёти шароитида
ҳам уй хўжаликлари, хусусан оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш
муҳим
аҳамият
касб
этади.
Иқтисодиётнинг
трансформациялашуви
натижасида
оилавий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ошиб
боради. Ҳозирги кунда оилавий тадбиркорликни
ривожлантириш, мамлакатимиз учун ҳаётий заруратга
айланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |