O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FALSAFA
1/5/1 2021
- 160 -
- қишлоқ жойларда яхши ҳақ тўланадиган доимий
иш ўринларининг мавжуд бўлмаганлиги сабабли
ёшларнинг хорижга меҳнат қилиш учун чиқиб кетишлари.
Таҳлил ва натижалар.
Ўзбекистонда ижтимоий-
иқтисодий
тараққиётни
таъминлашда
оилавий
тадбиркорликни
ривожлантириш
муҳим
йўналиш
сифатида йўлга қўйилмоқда. Шу боис “соҳа ривожи учун
мустаҳкам қонунчилик ва ҳуқуқий базани мунтазам
такомиллаштириб бориш, оилавий тадбиркорлик учун
имтиёз ва преференциялар бериш, ишлаб чиқаришни
техник
ва
технологик
қайта
жиҳозлаш
ҳамда
модернизация қилиш масалаларида давлат томонидан
тизимли равишда ёрдам кўрсатиш”[6] вазифалари
белгилаб олинган. Мамлакатимизда ҳар бир оиланинг
тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад
манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш
мақсадида аҳолининг моддий шароитларини тубдан
яхшилаш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар
томонлама
қўллаб-қувватлаш,
жумладан
оилавий
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кенг йўл
берилмоқда.
Жамиятда тобора кенг ўрин эгаллаб бораётган
тадбиркорлик шаклларидан бири оилавий бизнес бўлиб,
унга умумий ҳолда қуйидагича таъриф берилган:
“Оилавий бизнес – бир оила ёки оилавий алоқалар билан
боғланган кишилар гуруҳи томонидан бизнесни ташкил
этиш, унинг акциялар назорат пакетини ушлаб туриш,
фаолиятига раҳбарлик қилиш”[7].
Юқоридаги
таҳлиллар
асосида
оилавий
тадбиркорликка қуйидагича таъриф беришни мақсадга
мувофиқ деб топдик: оилавий тадбиркорлик деганда,
жисмоний ёки юридик шахс мақомига эга бўлган, эр-
хотин ва уларга кўмаклашадиган оила аъзоларининг
меҳнатига ва мулкига таяниб, қонуний асосда даромад
олишга
мўлжалланган
тадбиркорлик
фаолияти
тушунилади.
Ижтимоий ҳаётда оилавий тадбиркорлик аслида
оилавий бизнеснинг номоён бўлиш шакли – бу оила
аъзолари ва яқин қариндошлар билан биргаликда ташкил
этилган ва юритилаётган тадбиркорлик фаолияти бўлиб,
уларнинг муваффақияти ва амал қилиш давомийлиги
кўплаб омиллар (бозор конъюнктураси, корхонанинг
молиявий ҳолати, оила аъзолари ва қариндошлар
ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва бошқ.)га боғлиқ..
Таҳлилининг кўрсатишича, иқтисодиётни ислоҳ
қилиш ва аҳоли даромадларининг юқори даражасини
таъминлашда оилавий тадбиркорликнинг роли муҳим
аҳамиятга
эга.
Бозор
иқтисодиёти
шароитида
тадбиркорлик нафақат янги иш ўринларини яратиш, шу
билан бирга, барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни
таъминлаш омили сифатида юзага чиқишини ҳаётнинг ўзи
тасдиқлади. Шу боис бугунги кунда жаҳонда кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг асосий улуши
оилавий корхоналар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Таъкидлаш
керакки,
“Оила”
ва
“оилавий
тадбиркорлик” категориялари бир-бири билан узвий
боғлиқ мураккаб тушунчалардир. Бунда оила фақат
истеъмолчи сифатида эмас балки, тадбиркорлик билан
шуғулланиб ўз-ўзини даромат билан таъминловчи ва оила
аъзоларини меҳнат асосида тарбияловчи субъект сифатида
ҳам намоён бўлиши исботланган.
Мамлакатимизда бундай анъана ва удумлар давлат
сиёсати даражасида намоён бўлмоқда ва унинг ҳуқуқий
асослари яратилган. Ўзбекистон Республикасида оилавий
тадбиркорликка оид қонун ва бир қанча Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари
қабул қилинди. 2012 йил 16 мартда “Оилавий
тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган[8].
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, уларга
кўрсатиладиган хизматларни кўпайтириш мамлакатимиз
учун
ҳаётий
заруратга
айланмоқда.
Чунки,
мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси бугун бахтли
яшашга ҳақли, уни таъминлаш учун давлатимиз тегишли
шароитларни яратиб бериши лозим. Давлатимиз раҳбари
томонидан имзоланган оилавий тадбиркорликка оид
қарорда: “Меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар
анъаналари,
ишбилармонлик
салоҳияти
оилавий
тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа
тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш,
экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш
учун катта тажриба ва захира мавжудлигидан далолат
беради”[9].
Дарҳақиқат
оилавий
тадбиркорликни
ривожлантиришнинг бугун жуда кўплаб йўналишлари
мавжуд.
Бу борада маҳаллаларда оила хўжаликларининг
ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишнинг
йўлларининг механизимлари яратилган ва шу асосда иш
янги ўринларни бунёд этилиб, маҳаллаларда ишсиз
аҳолини иш билан таъминлаш йўлга қўйилган. Бироқ, бу
борада етарлича муаммолар ҳам мавжуд. Уларни хал
этишнинг энг мақбул йўлларидан бири маҳаллаларни
тўлақонли иқтисодий мустаҳкам субъектга айлантириш
лозим. Бунинг учун биринчи галда маҳалла бюджетини
ташкил қилиш ва унинг молиявий манбаларини
аниқлашдан иборат. Бу тавсия келажакда маҳаллаларда,
айниқса қишлоқ жойларда оилавий тадбиркорликни янада
ривожлантиришга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва
касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш
чораларидан биридир. Мамлакатимизда ижтимоий
ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-
қувватлаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш
борасидаги ишларни самарали амалга ошириш мақсадида
Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги фармони ҳамда
қарорига мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
вазирлиги ташкил этилган. Маҳалла – туман (шаҳар) –
вилоят – республика даражасида тадбиркорликни
ривожлантириш ва камбағалликни камайтиришга масъул
лавозимлар жорий қилиниб, вертикал тизим яратилган.
Оилавий
тадбиркорликни
ривожлантириш
дастурлари доирасида 2021 йилнинг ўтган даври
давомида 148 мингдан ортиқ лойиҳага жами 3,6 трлн.
сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.
Мамлакатимизда оилавий тадбиркорлик ва кичик
бизнесни ривожлантириш йўлида тўлиқ эркинлик бериш,
амалиётда «Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли
бўлади», деган тамойил асосида ислоҳотлар амалга
оширилаётганлиги фикримизнинг далилидир.
Кўпчилик
кишилар
ўзларининг
бошланғич
иқтисодий билимларини айнан оилаларда олишади. Оила
аъзолари билан биргаликда тадбиркорлик қилиш
уларнинг нафақат умумий муаммоларини биргаликда ҳал
қилишга, балки бир бирига ўзаро ёрдам қилиш
туйғуларини шаклланишига, кичик авлод вакилларининг
малакаларини оширишга ва келажакда уларни амалиётда
қўллаш учун катталардан ўрнак олишларига ёрдам
беради.
Бу борада оилавий тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш соҳасида давлатнинг тартибга солиш тизимини
такомиллаштириш
қуйидаги
йўналиш
ва
аниқ
тадбирларни амалга оширилиши лозим:
-
оилавий
тадбиркорликни
юритиш
учун
тўсқинлик қилаётган омиллардан энг асосийси молиявий
омиллар эканлигини инобатга олиб, ўз бизнесини
бошламоқчи бўлган оила учун зарур миқдорда маблағ
ажратишни
оила
даромадларини
кўпайтиришга
Do'stlaringiz bilan baham: |