Тадқиқот методологияси.
Мақолада мавзу
доирасидан келиб чиққан холда мавзуга оид илмий ва
назарий ёндашувлар ўрганилиб мушоҳада қилинган.
Тадқиқотда белгиланган мақсадга эришиш учун йўналиш
танлаб олинган. Эмпирик тадқиқотнинг кузатиш, жамлаш,
гуруҳлаш ва маълумотлар манбалари ўртасидаги
алоқаларни
аниқлаш
усулларидан
ва
назарий
материаллардан фойдаланилган.
Ўзбекистонда
оилавий
бизнесни
ривожлантиришнинг
иқтисодий
механизмларини
такомиллаштириш, жумладан, тадбиркорлик мазкур
шаклининг
рақобатбардошлигини
ошириш,
«ишбилармонлик
цикли»нинг
барқарорлигини
таъминлаш, оилавий муносабатлар ўзининг ижобий
тавсифини тўлиқ намоён эта олувчи ташкилий-ҳуқуқий
шаклларни таркиб топтириш, хўжалик юритишнинг
бошқа шакллари билан ўзаро таъсир ва алоқаларни
тартибга солиш каби масалалар тадқиқига алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Оилавий тадбиркорликнинг
ишсизлик даражасини пасайтириш, аҳоли даромадларини
ошириш, ўрта мулкдорлар қатламини ўстириш орқали
мамлакатдаги
ижтимоий-иқтисодий
барқарорликни
таъминлашдаги
иштирокини
кенгайтириш
илмий
тадқиқотнинг долзарб йўналишларидан ҳисобланади.
Шунингдек, тадқиқодда тадбиркорлик ва хусусан
оилавий тадбиркорликнинг ижтимоий самарадорлиги
унинг маънавият ва маданият билан узвий алоқадорлигига
эътибор қартилди. Оилавий тадбиркорликда жамият
маънавияти ва маданияти акс этади: “оилавий бизнес,
тадбиркорлик ва оилавий корхона фаолиятининг
ижтимоий-иқтисодий асоси асрлар давомида шаклланиб
келган шарқона қадриятлар, аҳлоқий тамойиллар
ҳисобланган орият, номус, меҳр-шафқат, мурувват,
поклик, ҳалоллик, диёнат, собр-тоқат, ишонч, қут-барака,
адолат, ҳалимлк, эзгулик каби хусусиятлар билан
уйғунлашиб, оила аъзоларининг кундалик фаолияти,
инсоний муносаатининг асосини ташкил қилади.”[5] Айни
пайтда оилавий тадбиркорлик жамият маънавияти ва
маданияти ривожланишига жиддий таъсир ўтказади.
Тадқиқолар
шуни
кўрсатадики,
оилавий
тадбиркорлик бир қанча салбий омилларни бартараф
этишга сабаб бўлиши мумкин:
- психологик омил — оиладаги оғир психологик
муҳит, ўзаро тушунишнинг йўқлиги, оиладаги доимий
низолар,
ота-оналарнинг
ёш
эрхотин
ҳаётига
аралашишлари, ёш эр-хотинларни бегоналаштириб
қўйиш, бирбирига бефарқлик;
-
ижтимоий
омил
—
ичкиликбозлик,
фарзандсизлик, эр ёки хотиннинг саломатлиги яхши
эмаслиги;
-
маънавий-ахлоқий омил — эр-хотиндан
бирининг узоқ вақт давомидаги никоҳдан ташқари
алоқалари;
- иқтисодий омил — турар жой шароитларининг
қониқарли эмаслиги, моддий етишмовчилик, ишсизлик,
эрнинг оилани таъминламаслиги, меҳнат мигранти
сифатида чет элга кетган эр-хотиндан бирининг оиласи
билан алоқаси узилгани, қарзларни узолмаслик. Бундай
салбий
омилларни
бартараф
этишда
оилавий
тадбиркорликнинг ўрни жуда муҳимдир.
Шу билан бирга кузатув натижасига кўра оилавий
тадбиркорликнинг зарурияти, аҳоли бандлиги масалалари
борасида қуйидаги ҳолатлар ва муаммолар аниқланган:
-
муносиб
ҳақ
тўланадиган
доимий
иш
ўринларининг етишмаслиги, ёшларни жумладан, олий
маълумот ёки иш стажига эга бўлмаган ёш кадрларни
ишга жойлашишларидаги қийинчиликлар;
- давлат рўйхатидан ўтмасдан норасмий равишда
тадбиркорлик
фаолият
турлари
(озиқ-овқат
маҳсулотларини тайёрлаш, ширинликлар ва миллий
таомлар, мева ва сабзавотларни консервация килиш, уйда
нон ёпиш ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш,
мебелларни таъмирлаш, дераза ва эшик ромларини
тайёрлаш,
қурилиш
ишлари,
хизматлар
амалга
оширувчилар, жумладан: хонадонларда чакана савдо,
автомобиллар, сантехника ва бошқа турли маиший хизмат
техникаларини таъмирлаш, косибчилик, бичиш-тикиш
каби хизматлари ва бошқалар) билан шуғулланиши
кузатилди;
Do'stlaringiz bilan baham: |