O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/225
Sana25.02.2022
Hajmi2,6 Mb.
#303787
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   225
Bog'liq
2. Falsafa 60-215 (20)

Таҳлил ва натижалар
Субъектларнинг табиатни 
муҳофаза қилиш мақсадида амалга оширган экологик 
муносабатлари турли кўринишга эга бўлиши мумкин. 
Масалан, 
мутахассислар бундай 
муносабатларнинг 
табиий-илмий, техник ишлаб чиқариш, иқтисодий, 
маъмурий-ҳуқуқий 
жиҳатларини 
тилга 
оладилар. 
Шунингдек, бу муносабатлар субъектларнинг мамлакат, 
минтақа ва умумсайёравий миқёсдаги саъй-ҳаракатларини 
қамраб олишини ҳам таъқидлаб ўтмоқ лозим. Кўриниб 
турибдики, экологик муносабатларнинг мазкур шакли 
ўзига хос мазмун, мураккаб таркиб ва жиддий кўламга 
эга. Умуман, экологик муносабатларнинг уч асосий шакли 
мавжуд: биринчиси, табиий ресурслардан оқилона 
фойдаланишни йўлга қўйишга қаратилган экологик 
муносабатлар; иккинчиси, инсон турмуши учун зарур 
бўлган табиий шарт-шароитларни мақбуллаштириш 
мақсадида амалга ошириладиган экологик муносабатлар
учинчиси, табиатни муҳофаза қилиш мақсадида амалга 
ошириладиган экологик муносабатлар. Ушбу шакллар 
барча замонларда ҳам бир хил мазмунга эга бўлмаган. 
Улар давр нафаси, ижтимоий-тарихий заруриятлар, инсон 
эҳтиёжларини қондириш имкониятларига мутаносиб 
равишда ўзгариб борган. Лекин турли шакллардаги 
экологик муносабатлар мазмунининг ўзгаришига туртки 
берган асосий манба – объект (яъни табиат) ҳақидаги 
тасаввурларнинг бойиши билан боғлиқ. Бошқача 
айтадиган 
бўлсак, 
инсоннинг 
табиат 
ҳақидаги 
тасаввурлари тўлишгани сайин кишилар ўртасидаги 
табиат ва табиий муҳитни муҳофаза қилиш, мавжуд 
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, инсон 
турмуши учун зарур бўлган табиий шарт-шароитларни 
мақбуллаштириш 
мақсадида 
амалга 
ошириладиган 
алоқалар ҳам такомиллашиб борган. Лекин ХХ асрнинг 
иккинчи ярмига келиб, унинг нафақат мазмуни, балки 
характери ва кўлами ҳам янгича тус олди. Бир сўз билан 
айтганда, 
жаҳонда 
экологик 
муносабатларнинг 
глобаллашуви содир бўла бошлади. Бунга туртки берган 
қатор сабаблар мавжуд, албатта. Биринчидан. Экологик 
муносабатлар 
глобаллашувига 
инсон 
эҳтиёжлари 
табиатидаги ўзгаришлар сабаб бўлди. Ижтимоий-тарихий 
тараққиёт мобайнида инсон эҳтиёжлари муттасил ўсиб ва 
мураккаблашиб борганини яхши биламиз. Бироқ ХХ 
асрнинг иккинчи ярмида унинг ошиши мутлақо ўзгача 
хусусият ва кўлам касб қилди. Жамият аъзоларининг 
турли маҳсулот ва хизматларга, турмуш даражасини 
оширишга хизмат қиладиган нарсаларга, табиий шарт-
шароитларини мақбуллаштирадиган товарларга эҳтиёжи 
шиддат билан ўса бошлади. Эҳтиёжларни қондириш учун 
тобора кўпроқ экин майдонлари, сув ресурслари, ўсимлик 
ва ҳайвонот олами билан боғлиқ ресурслар, табиий 
бойликлар сарфланадиган бўлди. Мисолларга мурожаат 
қилсак. Кейинги 50 йил давомида жаҳондаги экин 
майдонлари ўрмон ва яйловларнинг йўқ қилиниши 
эвазига 12 фоизга ошди [3]. 
Бу майдонларнинг 11 фоизи, яъни қарийб 160 
миллион 
гектари 
генетик 
жиҳатдан 
модификациялаштирилган маҳсулотлар етиштиришга 
ажратилди [4]. Ўтган асрнинг 70 йилларидан кейинги 
даврда дунё мамлакатларида табиий ресурслардан 
фойдаланиш ҳажми 
уч 
баробарга кўпайди [5]. 
Иккинчидан. Экологик муносабатлар глобаллашувига 
янги экологик фаолият субъектларининг вужудга келиши 
пойдевор яратди. Маълумки, асрлар давомида экологик 
муносабатларнинг асосий субъектлари давлат, жамоат 
ташкилотлари, турли юридик шахслар бўлиб келган. 
Ўтган асрнинг иккинчи ярмида ва янги аср бошларида 
улар туркуми мутлақо янги субъектлар билан бойиди. 



Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish