Кириш.
Ўтган асрнинг иккинчи ярмида авж олган
экологик
глобаллашув
энг
аввало
экологик
муносабатларнинг глобаллашувида намоён бўлмоқда.
Айнан
турли
субъектлар
ўртасидаги
экологик
муносабатларнинг умумбашарий тус олиши аввал
экологик вазиятнинг, сўнгра эса экологик муаммоларнинг
ҳам глобаллашувига сабаб бўлди. Шу сабабдан ҳам
экологик глобаллашув моҳияти таҳлилини экологик
муносабатлар
бобида
рўй
берган
ўзгаришларни
аниқлашдан бошламоқ даркор. Бундай ёндашув бугунги
куннинг муҳим тенденцияларидан бири – экологик
глобаллашувни яхлит ижтимоий жараён сифатида талқин
қилиш имконини яратади. Экологик муносабатлар
ижтимоий муносабатларнинг алоҳида соҳасидир. Шу
боисдан уни ижтимоий муносабатлар контекстида
ўрганмоқ мақсадга мувофиқ. Маълумки, ижтимоий
муносабатлар
моддий
ва
маънавий
эҳтиёжларни
қондириш мақсадида турли субъектлар ўртасида амалга
оширилган алоқалардан таркиб топади. Бу алоқалар турли
муддаоларга бўйсундирилган бўлиши мумкин. Масалан,
иқтисодий эҳтиёжларни қондириш илинжида йўлга
қўйилган турфа алоқалар иқтисодий муносабатлар, сиёсий
эҳтиёжларга
бўйсундирилган
алоқалар
сиёсий
муносабатлар дейилади. Экологик муносабатлар эса
ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос соҳаси бўлиб,
субъектлар ўртасида мавжуд табиий ресурслардан
оқилона фойдаланиш, инсон турмуши учун зарур бўлган
табиий шарт-шароитларни мақбуллаштириш, табиат ва
табиий муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида амалга
оширилган
алоқаларни
ифодалайди.
Ижтимоий
муносабатларнинг барча шакллари ва соҳалари каби
экологик муносабатларда ҳам субъект вазифасини
индивид, турли ижтимоий гуруҳлар, ташкилот ва
ижтимоий институтлар, миллат ва элатлар, давлат ва
жамиятлар ўтайди. Унинг объектини ер, ундаги табиий
бойликлар, ўсимликлар дунёси, ҳайвонот олами, сув,
атмосфера ҳавоси, сайёра атрофидаги макон ташкил
этади.
Шунингдек,
муайян
табиат
ҳудудлари,
ландшафтлари, иқлим ва шу кабилар ҳам субъект
вазифасини ўташи мумкин. Биз келтирган таърифга
чуқурроқ разм солсак, экологик муносабатлар бир неча
шаклда юз беришига амин бўламиз. Жумладан, табиий
ресурслардан оқилона фойдаланишни йўлга қўйиш
мақсадида амалга оширилиши мумкин. Маълумки, табиий
ресурслар деганда тирик ва нотирик табиатга оид бўлган
ва инсоннинг моддий ҳамда маданий эҳтиёжларини
қондириш мақсадида ишлатиладиган объектлар, табиий
муҳит элементлари назарда тутилади. Бу ресурсларнинг
айримлари (масалан, минераллар, ер ресурслари)
тикланмас, бошқалари (ўсимликлар ва ҳайвонот олами
билан боғлиқ ресурслар) тикланувчан ҳисобланади.
Табиий ресурсларнинг яна бир тури (экин майдонлари,
ўрмонлар, сув ресурслари) тўлиқ тикланмайдиган (яъни
истеъмол маромидан сустроқ тикланадиган) объектлар
туркумига киритилади. Улардан оқилона фойдаланиш
деганда табиий экологик тизимлар, табиий ва табиий-
антропоген объектлар барқарорлигини сақлаган ҳолда
ишлатиш тушунилади [1].
Do'stlaringiz bilan baham: |