O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/225
Sana25.02.2022
Hajmi2,6 Mb.
#303787
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   225
Bog'liq
2. Falsafa 60-215 (20)

O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FALSAFA 
1/5/1 2021 
- 132 -
ривожланаётган 
тармоқларидан 
бирига 
айланиб 
бораётганлигини кўрсатади. Туризм хизматлари жаҳон 
ЯИМ даги ҳиссаси 10 фоизни ташкил этмоқда. 
Тадқиқотларга асосан Ўзбекистонда зиёрат туризмини 
жадал ривожлантириш, унинг ижтимоий-маънавий ҳамда 
иқтисодий имкониятларидан самарали фойдаланишда 
қуйидаги омиллар муҳим рол ўйнашини тасдиқлади. Улар 
қуйидагилардир:
1. 
Мамлакатда 
ўрнатилган 
тинчлик 
ва 
осойишталик;
2. Халқнинг кўп асрлик тарихи;
3. Ўзбекистоннинг меҳмоннавоз халқи;
4. Тарихий шаҳарлар, моддий маданий ва 
археологик 
ёдгорликлари 
ва 
ноёб 
табиатининг 
мавжудлиги.
5. Мамлакатда туристлар учун яратилган шарт- 
шароитлар.
Сўнгги йилларда мамлакатмизда зиёрат туризми 
салоҳиятини 
кўтариш, 
биринчи 
навбатда, 
инвестицияларни фаол жалб қилиш, соҳага инновацион 
ғоя ҳамда технологияларни жорий этиш, шунингдек, бой 
табиий, маданий ва тарихий меросимизнинг мавжуд 
ресурслари ҳамда имкониятларидан ҳар томонлама 
фойдаланиш ҳисобига юксалтириш учун янада қулай 
шароит яратилди. Шу пайтга қадар ечимини топмай 
келаётган, туризм соҳаси тараққиётига жиддий соя 
солаётган масалалар, жумладан, турзмнинг молиявий- 
иқтисодий салоҳиятидан унумли фойдаланиш, хорижий 
фуқаролар 
учун 
виза 
ва 
паспорт 
режимини 
либераллаштириш 
ишлари 
силжимаётгани, 
уларга 
электрон кириш визаларини расмийлаштириш имконияти 
йўқлиги каби муаммолар мавжуд эди.
Ўзбекистонда 
туризм 
индустрияси 
жадал 
ривожланиши учун қисқа муддатда энг қулай шарт-
шароит, иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳит 
яратилди. Айниқса 2021-2025 йилларда – мамлакат 
иқтисодиётида туризм саноати улушини ошириш
шунингдек, мамлакат ялпи ички маҳсулотида туризм 
улушини 5 фоизгача етказиш (2017 йил якунлари бўйича – 
2,3 фоиз) ҳамда 9 млн.дан ортиқ, жумладан узоқ хориждан 
2 млн. нафар туристни жалб этиш, 2025 йилда туризм 
экспорти ўсишини 951 млн.дан 2,2 млрд. АҚШ 
долларигача етказиш режалаштирилган[1. 2019.].
Туризм сегментига инвестиция киритиш борасида 
2018 йил ноябрь ойида ўтказилган биринчи халқаро 
инвестиция форуми муҳим аҳамиятга эга бўлди. Форумда 
36 давлатдан 200 яқин вакиллар иштирок этиб, 123 та 
жами 
401,1 
миллион 
долларлик 
келишув 
ва 
меморандумлар имзоланди. Айниқса, Туркия, Хитой, 
Сингапур ва Германия давлатлари инвесторлари фаол 
иштирок этди. Жумладан, Франциянинг Консорциум 
компанияси билан тузилган инвестицион шартномага кўра 
750 минг АҚШ доллари Тошкент вилояти Бўстонлиқ 
тумани 
туристик 
ҳудудини 
ривожлантиришга 
йўналтирилган[2.-Б 34.]. 
Бу 
борада 
зиёрат 
туризми 
иқтисодий 
имкониятлардан ташқари аҳолини иш билан таъминлаш, 
кенг миқёсида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, каби қатор 
ижтимоий-иқтисодий 
вазифаларни 
ҳам 
бажаради. 
Юқорида келтирилган бу муаммоларни ҳал қилиш, яъни 
уларнинг ечимларини топиш ўз-ўзидан ҳал бўлмайди. 
Бунинг учун уларни ҳал қилиш усул ва механизмларини 
тўғри танлаш, туристлар эҳтиёжларини тўла қондириш 
йўлларини излаш, юқори самарали хизматлар яратишни 
ташкил қилиш ва уни бошқаришни тўғри йўлга қўйиш, 
жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт ва шу каби 
туризм фаолияти билан шуғулланувчи ташилотлар билан 
алоқаларни 
йўлга 
қўйиш 
ва 
яхшилаш, 
хизмат 
кўрсатувчилар ва туристлар ўртасидаги муносабатларни 
такомиллаштириш каби бир қатор масалаларни ҳал қилиш 
зарур.
Бу борада сўнгги йилларда республикадаги йирк 
зиёрат масканлари ва туристик салоҳияти юқори бўлган 
жойларнинг инфратузилмавий шароитларини замонавий 
талаблар даражасига етказиш бўйича чора-тадбирлар 
белгиланди. Уларда Wi-Fi зоналарни ташкил этиш, 
транспорт инфратузилмаси, жаҳон туристик меъёрлари ва 
гигиена нормаларига мувофиқ келадиган санитария-
гигиена 
тармоқларини, 
туризм 
инфратузилмаси 
объектларини–тарихий 
ва 
меъморий 
ёдгорликлар, 
музейлар, театрлар, маданият уйлари, умумий овқатланиш 
пунктлари, хизмат кўрсатиш объектлари, автомобилларга 
ёқилғи қуйиш шохобчалари, автомобиллар учун вақтинча 
тўхташ жойлари, йўлбўйи инфратузил-масининг сервис 
хизматлар кўрсатиладиган ҳудудлари, бозорлар, расталар, 
дўконлар ва одамлар гавжум бўладиган бошқа жойларда 
замонавий туристик инфратузилмани жорий этиш бўйича 
сезиларли қадамлар қўйилди.
Шуниндек, туризм соҳасига хизмат қилувчи 
бизнес субъектлари сони ҳам 2016 йилдан бошлаб кескин 
ўзгаришни 
қайд 
этиб 
келинмоқда. 
Хусусан, 
туроператорлар ва гид-экскурсоводлар сони 2018 йилда 
2016 йилга нисбатан қарийб 2,1 баробар кўпайган. 
Туристик трансорт фирмалари сони эса 2,5 баробар 
кўпайган. Ушбу жадвал маълумотларидан шуни кўриш 
мумкинки, 
туризмга 
хизмат 
қилувчи 
бизнес 
субъектларининг сони ортиши мамлака-тимизда янги 
туристик бизнес субъектларининг шаклланишига шароит 
яратилмоқда. Ушбу кўрсаткичларнинг 2019 йилдаги 
прогнози эса соҳага катта инвестициялар жалб этилишини 
ва шу асосда янги иш ўринларини яратувчи бизнес 
субъектларининг пайдо бўлишини назарда тутади [3.Б 
194]. 
Ш. Жумаеванинг қайд этишича, зиёрат туризмини 
ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар 
билан бир қаторда барча соҳаларда бўлгани каби зиёрат 
туризми йўналишида ҳам муаммо ва камчиликлар йўқ 
эмас. Жумладан,
– зиёрат туризми объектларининг кўпчилиги собиқ 
Совет тузими даврида даҳрийлик сиёсати туфайли ўз 
тарихий-меъморий қиёфасини йўқотганлиги; 
– зиёратгоҳларнинг географик жойлашуви (асосан 
тоғ ва тоғолди ҳудуларида жойлашгани) зиёрат туризми 
ривожланишига тўсқинлик қилувчи омиллардан биридир:
– 
ҳаво 
қатновларининг 
юқори 
нархи, 
инфратузилмаларнинг 
ривожланмаганлиги, 
малакали 
кадрлар етишмаслиги;
– туризм ва меҳмонхона индустриясини ҳуқуқий 
тартибга 
солишдаги 
муаммолар; 
– 
меҳмонхона 
саноатидаги 
нархлар 
ва 
хизмат 
кўрсатишдаги 
номутаносибликнинг мавжудлиги;
– турмаҳсулотлар сифати ва нархлари ўртасида 
фарқлар, зиёрат туризмининг мавсумийлиги, хизматлар 
соҳаси турлари кесимида статистик маълумотларнинг 
йўқлиги кабилардир [4. Б 33]. 
Юқорида қайд қилинганидек, кейинги йилларда 
зиёрат туризмининг иқтисодий ва инвестициявий 
салоҳиятини оширишдаги муҳим муаммоларидан бири, 
уни диверсификациялаш масаласидир. Чунки, чипталар 
нархи қимматлигига қарамасдан, дунё мамлакатларидан 
Ўзбекистонга ташриф буюрувчи туристлар сонини янада 
ошириш долзарблигича қолмоқда. Бунинг учун энг 
авваломбор ташкил этилган меҳомонхоналар жаҳон 
талабларига жавоб бериши, улар шарт шароитларини 
янада яхшилаш зарур.
Яъни, зиёрат туризми ривожланиши учун муҳим 
жиҳат унинг нарх-наво тизимини ҳал қилишдир. Масалан, 
ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий зиёратчиларни 



Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish