TECHNOLOGY FOR THE DEVELOPMENT OF WRESTLERS' STRENGTH ENDURANCE BASED ON THE USE OF SPECIAL SIMULATORS AND EXERCISES IN FREESTYLE WRESTLING Annotation
This article based on the effectiveness of the technology of developing strength endurance of wrestlers based on the use of
special simulators and exercises in freestyle wrestling. The strength endurance of the wrestlers was measured using special
equipment (ZK) and a three-month study was carried out. As a result, it turned out that the strengths and strengths of the wave
style wrestlers increased due to special exercises, and these indicators are given in the table.
Key words: Strength endurance, wrestlers, athletes, training, physical, research, competition, improvement, barrier, effective,
development.
Долзарблиги. Ўзбекистонда кураш спорт тури
кенг оммалашган бўлиб, спортчиларимиз халқаро
майдонларда катта натижаларга эришган ва эришиб
келмоқдалар.
Юқори малакали спортчиларни тайёрлаш спорт
ривожланишининг
ҳозирги
замон
босқичи
тенденсияларини инобатга олишни тақозо этади. Жаҳон
спорт майдонларида юксак натижаларга эришиш учун
спорт тайёргарлигини мунтазам назоратга олиш, таҳлил
этиш, тайёргарлик технологияларини ўқув-машғулотлар
жараёнига тадбиқ этиш талаб қилинади. Курашчиларнинг
мусобақа фаолиятини янада такомиллаштириш учун ўқув-
машғулотлари жараёнининг самарадорлигини ошириш
янги, ноёб, методикасини татбиқ этиш долзарб
масалалардан ҳисобланади.
Курашчиларнинг жисмоний куч чидамлилиги ва
психологик
тайёргарлигини
мукамаллаштириш,
ватанимиз ва хорижий мутахасислар томонидан ҳар
томонлама ўрганиб тадқиқ қилиб келинади. Машғулот ва
мусобақа фаолияти жараёнидаги турли-туман ҳаракат
фаолияти
курашчидан
юқори
координатсион
қобилиятларни доимо намоён этишни талаб қилади.
Спортчилар кураш беллашувларида кўпгина техник
ҳаракатларни уларнинг йўналишини куч беришни
ўзгартириш билан қисқа вақт ичида бажаришларига тўғри
келади. Ғалабага эришишда муваффақият кўп жиҳатдан
турли-туман
техник
ҳаракатлар
кўникмалари
ва
малакаларининг эгаллаганлик ҳажми ҳамда барқарорлиги
билан аниқланади. Ҳаракатларни мувофиқлаштириш
қобилиятини юқори даражада ривожланиши аниқ
лаҳзаларда ҳужум ёки қарши ҳужум усулини амалга
ошириш учун самарали реаксия топишга ёрдам беради.
Юқоридаги
фикрларимиз
мазкур
масаланинг
долзарблигини белгилаб беради.