325
Спорт фаолияти, аҳолини соғломлаштириш, катта ва кичик ёшдаги ногиронларни
реабилитация қилиш мақсадида қуриладиган сузиш бассейнларини қиздириш тизимида
муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия сарф-харажатларини камайтиришда
муҳим аҳамиятга эга.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги
"Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 333-сон Қарорида
бассейнлардаги сувни қиздириш ва фильтрлаш жараёнларини муқобил энергия
манбаларидан (қуёш батареяларидан) фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий
этиш белгилаб берилган [1].
Бугунги кунда дунёдаги купгина ёпиқ сув спорти саройларида қишда ва
йилнинг
совуқ иқлим шароитларида уларни қиздиришда табиий газ ва электр энергияси
ресурсларидан фойдаланилади.
Грециядаги (Мusia ва Dimoudi) очиқ сузиш бассейнларини қиздиришдаги энергия
сарфи тадқиқот натижасида аниқланди. Уларни қиздириш учун анъанавий ёқилғи турлари
табиий газ ва мазутли қиздириш технологияларидан фойдаланилган. Натижалар шуни
кўрсатдики, очиқ сузиш бассейнлари сувининг юза қисмида иссиқлик изоляция қопламаси
бўлмаганда ўртача йиллик энергия сарфи 2456,16 кВт / м
2
ни, иссиқлик изоляцияси
қопламаси бўлганда эса 1827,45 кВт / м
2
ни ташкил этган [2].
Сузиш бассейнларида сувни қиздиришда унинг ҳарорати санитария-гигиена
қоидалари асосида белгиланади. Унга кура ёпиқ сузиш бассейнларида хона ҳарорати сув
ҳароратидан 2-3 даража ортиқ бўлиши керак. Катталар учун ҳарорати 23-25
даражагача
бўлган сув қулай ҳисобланади. 7 ёшгача бўлган болалар учун сувни 30-32 даражагача
қиздириш керак.7 ёшдан катта болалар учун эса сув ҳарорати 29-30 даражада бўлиши керак
[3].
Замонавий қиздириш технолгогиялари очиқ ва ёпиқ сузиш бассейнлари учун фарқли
бўлади. Биринчидан очиқ сузиш бассейнларининг фаол мавсуми одатда субтропик иқлим
минтақаларида фақат майдан сентябргача давом этади. Иккинчидан, ёпиқ сўзиш
бассейнларини қиздириш техникаси нафақат бассейн сувини иссиқлик билан таъминлаш,
балки бино ичидаги қиздириш ва вентиляцияга бўлган эҳтиёжни қондириш учун ҳам
қўлланилади. Тегишли натижалар шуни кўрсатадики, ёпиқ сўзиш бассейнларининг энергия
сарфи бир хил ўлчамдаги очиқ сўзиш бассейнлари энергия сарфидан уч баравар кўпдир [4].
Сузиш бассейнларида ҳарорат энг муҳим иссиқлик-техник параметр ҳисобланади.
Сузиш бассейнларида оптимал ҳарорат режимини таьминлаш, бошқариш пассив ва актив
усуллар орқали амалга оширилади.
Сузиш бассейнлари учун энг кўп ишлатиладиган пассив усул - бу иссиқлик исроф
бўлишини, айниқса, буғланиш орқали иссиқликни исрофини олдини олишда самарали
бўлган иссиқлик изоляция қопламасидан фойдаланишдир. Бассейнда иссиқлик изоляция
қопламаларини ишлатиш таклифи биринчи бўлиб Америкалик
олим Brooks томонидан
1955 йилда таклиф қилинган [5]. 1960 йилда бошқа Америкалик олим Root сузиш бассейни
учун шишириладиган пластик қопламани таклиф қилди [6]. Czarnecki 1963 йилда
Австралиянинг Мелбурн шаҳридаги очиқ сузиш бассейнида 0,02 см қалинликдаги ПВХдан
тайёрланган шиширилган қопламанинг ишлашини жойида синовдан ўтказди. Аммо у
синовдан ўтказган қопламанинг чидамлилиги қониқарли эмас деган хулосага келди ва
қалинлиги 0,05 см бўлган қопламадан фойдаланишни таклиф қилди [7].
Ёпиқ сузиш бассейнларини ҳарорат режимини қиздириш ва вентиляция тизимлари
орқали ҳосил қилиш ҳамда бошқариш эса актив усул ҳисобланади. Сузиш бассейнларини
анъанавий қиздиришнинг кенг тарқалган усуллари электр ва газ иситгичлари ҳисобланади.
Бассейнни табиий газ билан қиздириш тизими самарали усул ҳисобланади,
лекин
бугунги кунда табиий газ заҳираларининг камайиб бораётганлиги ва унга тўланадиган
сарф-ҳаражатнинг қимматлиги бу тизимнинг энг муҳим камчиликларидир (1-расм).