360
билан чатиштирилганда жуда кучли ривожланган дурагай ўсимлик
олинган. Бу ўсимлик ҳужайралари бошланғич ўсимликлар каби диплоид
тўпламдан иборат 18 та хромосомага эга бўлган. Уларнинг 9 таси турп
R.sativus
ва 9
таси карам
B.oleracea
нинг хромосомаси бўлган. Дурагай
ўсимлик қийғос гуллаган бўлса ҳам уруғ тугмаган, чунки мейоз нотўғри
кечган. Бу дурагай ўсимликлардан ҳосил бўлган гаметалар турли сондаги
(0 дан 18 тагача) хромосомаларга эга бўлган ва улар ҳаётчан бўлмаган.
Аммо айрим эркак ва урғочи жинсий ҳужайралар ҳар икки турга хос
хромосомаларнинг 9R+9B тўпламига эга бўлган.
Бундай диплоид жинсий
ҳужайраларнинг ўзаро қўшилишидан уруғ ҳосил бўлган ва улардан
туркумлараро маҳсулдор (9R+9R)+(9B+9B) аллотетраплоид ўсимликлар
ҳосил бўлган. Бундай ўсимлик ҳар икки турнинг белгиларини ўзида
мужассамлаштирган ҳолда турғун ва маҳсулдор бўлган, унинг соматик
ҳужайраларида 36 тадан хромосомалар бўлиб, унинг 18 таси турпга ва 18
таси карамга тегишли бўлган. Иккита тур геномларининг қўшилишидан
ҳосил бўлган бу янги ўсимлик турпкарам (
Raphanobrassica
) дурагайи деб
аталди. Турпкарам дурагай ўсимлиги ва унинг дуккаги 103-расмда
(иловада) кўрсатилган. Бу ўсимликда дуккак кўриниши комбинирланган
ҳолатда, яъни дуккак меванинг юқори қисми турп ва пастки асос қисми эса
карам дуккагига ўхшаш бўлган.
Турпкарам дурагай ўсимлигида гаметогенез жараёнида баъзан турли
хилдаги гаметалар – диплоид (9R+9B), тетраплоид (18R+18B) каби
гаметалар ҳосил бўлади. Бундай гаметалар бошланғич формалар бирининг
нормал гаметаси билан қўшилса ёки турпкарам тетраплоид гаметалари
билан қўшилса, соматик ҳужайраларида ҳар хил хромосомалар тўплами
бўлган формалар ҳосил бўлади (9R+9R)+(9B+9B) - тетраплоидлар,
(18R+18B)+9R - пентаплоидлар, (18R+18B)+(18R+18B) - октаплоидлар.
Шуни
таъкидлаш керакки, аллополиплоидларда белгиларнинг
фенотипда ривожланишига хромосомалар тўпламларининг қандай
нисбатдалиги ҳам таъсир қилиши мумкин. Аллополиплоидлар бошқа
ўсимликларда ҳам, масалан, тамаки ўсимлигида ҳам олинган. Тамакининг
диплоид турларида хромосомалар тўплами 2n=24 бўлса, тетраплоид
турида 2n=48 га тенг. Бу турларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган
аллогексаплоидда хромосомалар тўплами 2n=72 га тенг. Ҳозиргача кўплаб
бошқа ўсимликларда ҳам аллополиплоидлар олинган. Экспериментал
тажрибалар полиплоид қаторлар табиатда турларнинг ўзаро чатишишлари
натижасида ва кейинчалик ота-она хромосомалар тўпламининг мартага
ортиши туфайли келиб чиққанлигини кўрсатади.
Табиатда мавжуд айрим
турларни ресинтез қилиш йўли билан ҳам олиш мумкинлиги исбот
этилган.
Буғдой, ғўза, кўпгина мевали дарахтлар айрим турларининг шундай
йўл билан келиб чиққанлиги аниқланган. Қуйида шулар устида тўхталиб
ўтамиз. Ўсимликларнинг аллополиплоид турлари беқиёс бой ирсий
ахборотга эга бўлади. Чунки уларнинг генотипидаги генлар сони ва улар
361
функциясининг ҳар хиллиги қуйидаги иккита муҳим босқичда
амалга
ошириладиган генетик ва цитогенетик тадбирлар натижасида кўпаяди,
бойийди:
1) Ўзаро генетик узоқ бўлган ўсимлик турларини ўзаро чатиштириб
олинган дурагайда ота-она турлари генотипидаги генлар бирлашиб F
1
генотипи бой генетик ахборотга эга бўлади;
2) Турлараро дурагайлаш натижасида олинган F
1
авлоди наслсиз
бўлади. Уларнинг хромосомалар сони аллополиплоидия
методи билан
икки ҳисса кўпайтирилиб аллополиплоид ўсимликлар олинади. Бундай
ўсимликларда насл бериш қобилияти тикланади, ҳаётчанлик, маҳсул-
дорлик ва ҳар қандай шароитга мосланиш хусусиятлари намоён бўлади.
Шундай қилиб, жамланган ота-она турларининг генетик ахбороти
аллополиплоидия натижасида икки ҳисса кўпаяди. Оқибатда улар бойити-
лган ирсиятга эга бўладилар. Шунинг учун аллополиплоидия дурагайлар-
даги гетерозис ҳодисасини уларнинг авлодлариаро сақлаб қолишнинг
муҳим генетик методидир.
Юқорида баён этилган сабабларга биноан ўсимликларнинг аллополи-
плоид турлари табиий шароитда, ҳатто экологик ноқулай муҳитда ҳам кенг
тарқалган бўлади. Ўсимликларнинг сунъий шароитда экиб ўстириладиган
аллополиплоид турлари ҳам дунё ўсимликшунослигининг асосий майдон-
ларини эгаллайди. Чунки улар ҳосилдор, юқори сифатли маҳсулот берувчи
агроэкологик технология тадбирларига мослашган бўладилар.
Академик
П.М.Жуковский бу масала ҳақида шундай деган эди: «Инсоният, асосан
аллополиплоид маданий ўсимликларнинг маҳсулоти ҳисобига овқатланади
ва кийинади».
Маданий ўсимликларда аллополиплоидиянинг қанчалик муҳим ўрин
эгаллаганини буғдой (
Triticum L.
) ва ғўза (
Gossypium L.
) туркумларидаги
турлар ичидаги полиплоид қаторлар ва уларнинг келиб чиқишидаги
генетик ва цитогенетик жараёнлари билан танишамиз.
Triticum L.
туркумидаги турлар орасида қуйидаги полиплоид қатор
борлиги аниқланди:
1) Диплоид тур -
Triticum monococcum
2n=14 (2х), геном АА.
2) Тетраплоид тур -
Triticum durum
2n=28 (4x), геном ААВВ.
3) Гексаплоид тур -
Triticum aestivum
2n=42 (6x), геном ААВВDD.
Triticum
туркумидаги полиплоид қаторни ташкил этувчи турларнинг
келиб чиқишининг генетик ва цитогенетик асосини қуйидаги схемада
келтирамиз:
Do'stlaringiz bilan baham: