362
F
1
2n=14 (7A+7B) ўсимликлар пуштсиз
2. F
1
ўсимликларида аллополиплоид методини қўллаб хромосомалар
сони икки ҳисса кўпайтирилади. Бу цитогенетик жараён натижасида
олинган F
1
ўсимликларининг хромосомалар сони икки ҳисса кўпайиб
уларнинг гомологиклиги ва авлод қолдириш қобилияти тикланади.
Бунинг
натижасида ҳосил бўлган
Triticum durum
геном
группалари ва кариотипи
бўйича қуйидаги ҳолатга келади:
Triticum durum
2n=28 (4x), геном ААВВ.
II. Аллогексаплоид тур –
Triticum aestivum
нинг келиб чиқиш
схемаси:
1.
Турлараро дурагайлаш методи
♀
Triticum durum
х ♂
Aegilops squarrosa
2n=28 (4x), 2n=14 (2x),
геном AABB геном DD
↓
F
1
2n=21 (7A+7B+7D) ўсимликлар пуштсиз
2.
F
1
ўсимликларида аллополиплоид методини қўллаб хромосомалар
сони икки ҳисса кўпайтирилади. Оқибатда
уларда хромосомаларнинг
гомологиклиги ва авлод қолдириш қобилияти тикланади. Бунинг
натижасида ҳосил бўлган
Triticum aestivum
геном группалари ва кариотипи
бўйича қуйидаги ҳолатга келади: Triticum aestivum 2n=42 (6x), геном
AABBDD.
Буғдойнинг бу турига мансуб навлар энг юқори ҳосилдорликка эга
бўлиб, юқори сифатли маҳсулот беради. Шунинг учун улар дунё
дончилигининг асосий майдонларини эгаллайди.
Дунё деҳқончилигида етакчи ўринни эгаллаб
турган аллополиплоид
маданий ўсимликлар қаторига ғўза ўсимлиги туркуми (
Gossypium L.
) нинг
турлари ҳам киради. Бу ғўза турларида қуйидаги 2 та полиплоид қатор
мавжуд: 1) диплоид турлар 2n=26 (2x). Улар жумласига аксарият ёввойи ва
маданий ғўза турлари киради. Масалан, диплоид маданий турлар қаторига
Gossypium herbaceum
ва
Gossypium arboreum
киради. 2) аллотетраплоид
ғўза турлари гуруҳига
Gossypium hirsutum
ва
Gossypium barbadense
турлари киради. Уларнинг навлари дунё пахтачилик майдонининг асосий
қисмини эгаллайди. Уларнинг кариотипи ва геном гуруҳи қуйидагича
2n=52 (4x), геном AADD (иловада 104-расм). Ғўзада аллотетраплоид
турлар келиб чиқишининг генетик ва цитогенетик
асосларининг схемаси
қуйидагича:
1)
Турлараро дурагайлаш методи
♀
G.herbaceum var.africanum
х ♂
G.raimondii
2n=26 (2x), геном AA 2n=26 (2x), геном DD
↓
F
1
2n=26 (13A+13D) ўсимликлар пуштсиз
363
2)
F
1
ўсимлигида аллополиплоид методини қўллаб хромосомалар
сони икки ҳисса кўпайтирилади. Оқибатда уларда хромосомаларнинг
гомологиклиги ва авлод қолдириш қобилияти тикланади. Бунинг
натижасида ҳосил бўлган
G.hirsutum
ва
G.barbadense
турлари
аллотетраплоид ҳолатга келиб пуштлилиги тикланиб қуйидаги кариотип ва
геном группалари билан характерланади: 2n=52 (4x), геном AADD.
Ғўзанинг бу турларига мансуб навлари дунё пахтачилигининг асосий
майдонини эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: