Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлмаган



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet331/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   407
314-модда. Бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлмаган 
ҳуқуқлар
Кредиторнинг шахси билан чамбарчас боғланган ҳуқуқларнинг, 
хусусан алиментлар тўғрисидаги ва ҳаётга ёки соғлиққа етказилган 
зарарни тўлаш тўғрисидаги талабларнинг бошқа шахсга ўтишига йўл 
қўйилмайди.
шарҳланаётган моддада муайян ҳолатларда, яъни талабнинг 
ўзи кредиторнинг шахсияти билан чамбарчас боғлиқ бўлганда 
талаблардан воз кечиш тақиқланиши белгиланган.
Бундай ҳуқуқлар тоифасига алиментлар тўғрисидаги, ҳаётга 
ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талаблар 
киритилади. шунингдек, адабиёт, илм-фан ва санъат соҳасидаги 
муаллифлик ҳуқуқларига доир шахсий номулкий ҳуқуқлар билан 
боғлиқ талаблар ҳам шулар жумласига киритилади.
315-модда. Бошқа шахсга ўтадиган кредитор ҳуқуқларининг 
ҳажми
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш 
пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан 
янги кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган 
ҳуқуқлар, шунингдек, талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумла-
дан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади.
шарҳланаётган моддада кредитор ҳуқуқларини ўтказилишининг 
асосий хусусиятини очиб берилган, бу нарса дастлабки кредиторнинг 
ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда 
ва шартлар асосида ўтишида ифодасини топган. Бироқ тарафлар 
мазкур умумий қоидага ўзгартириш киритишлари ва шартномада 
талаб қилиш ҳуқуқининг бир қисми ўтказилишини кўрсатишлари 
мумкин.
Ушбу моддада янги кредиторга хусусан мажбуриятнинг бажари-
лишини таъминлайдиган ҳуқуқлар ўтиши таъкидланган.


701
23-боб. мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши
мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар қато -
рига неустойка, гаров, қарздор мол-мулкини ушлаб қолиш, кафо лат, 
кафиллик, закалат кабилар киради. Дастлабки кредитордан ҳуқуқ-
ларнинг ўтиши чоғида, шунингдек, юқорида кўрсатиб ўтилган 
талабни таъминлайдиган усуллар билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар ҳам 
янги кредиторга ўтади.
Ушбу моддада, шунингдек, талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, 
шу жумладан, тўланмаган фоизларга бўлган ҳуқуқ ҳам ўтиши 
белгилаб қўйилган.
Ҳуқуқларни ўтказиб бериш чоғида шуни назарда тутиш керакки, 
агар дастлабки кредитор тадбиркорлик фаолияти билан лицензия 
асосида шуғулланаётган бўлса ва у бошқа шахсга ўтказмоқчи бўлган 
ҳуқуқ ана шу фаолият билан боғлиқ бўлса, бунда янги кредиторга 
нисбатан дастлабки кредиторга қўйиладиган талаблар қўйилади. 
масалан, кредит шартномаси бўйича кредитор ҳисобланган банк 
мазкур кредит шартномасидан келиб чиқадиган ўз ҳуқуқларини 
фақат банкка ёки тегишли лицензияга эга бошқа кредит ташкилотига 
ўтказиб бериши мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish