Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-боб. мАЖБУРИЯТДАГИ ШАХСЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet330/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   407
23-боб. мАЖБУРИЯТДАГИ ШАХСЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ
313-модда. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиш 
асослари ва тартиби
мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) 
унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан 
бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга 
ўтиши мумкин.
Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки 
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг 
розилиги талаб қилинмайди.
Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги 
ҳақида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор 
шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз 
зиммасига олади. мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга 
нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб 
ҳисобланади.
Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши ҳақидаги қоидалар 
регресс талабларга нисбатан қўлланилмайди.
мазкур боб мажбуриятларнинг муҳим бир жиҳати мажбу-
риятдаги шахсларнинг ўзгаришига бағишланган. шарҳланаётган 
моддада кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши ҳақида 
гап бормоқда. мазкур модданинг 1-қисмига мувофиқ кредитор 
ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши икки усулда: битим бўйича 
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ёки қонун асосида 
амалга ошиши мумкин.
Битим бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечишда 
дастлабки кредитор ўзига мажбурият асосида тегишли бўлган 
ҳуқуқини (талабни) ўтказиб бераётган шахс билан шартнома тузади, 
натижада ўша шахс аввалда мавжуд бўлган мажбурият юзасидан 
янги кредиторга айланади. Бу ҳолда талабни ўтказиб берилиши 
натижасида мажбурият бўйича кредитор ўзгаради, аммо мазкур 
вазият тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳажмига ҳамда 
мажбуриятнинг моҳиятига таъсир кўрсатмайди.


699
23-боб. мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши
2. шарҳланаётган моддада ҳуқуқ ва талаб тенглаштириб 
ифодаланган, чунки кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқи 
қарздордан муайян хатти-ҳаракатларни бажаришни ёки бажаришдан 
тийилишни талаб қилишдан иборат. масалан, тижорат фирмаси 
битим юзасидан кредитор бўлиб ҳисобланади. Тижорат фирмаси 
талабдан воз кечиш тўғрисидаги шартнома асосида ўзининг 
қарздорга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини бошқа юридик шахсга 
ўтказиб бериши мумкин. Фуқаролик ҳуқуқи илмида талабдан 
воз кечиш атамаси билан бирга рим ҳуқуқшунослигидан кириб 
келган «цессия» атамаси ҳам ишлатилади. мазкур ҳолатда, тижорат 
фирмаси томонидан қарзни ундириб олиш талабининг ўтказиб 
берилиши цессия бўлиб ҳисобланади, зеро дастлабки кредитор, яъни 
тижорат фирмаси цедент деб, янгиси, яъни бошқа юридик шахс эса 
цессионарий деб аталади. Талабдан воз кечишнинг шартлари ва 
шакли мазкур Кодекснинг 319, 320-моддаларида белгилаб қўйилган.
Кредитор ҳуқуқлари, шунингдек, қонун асосида ҳам ўтиши мум-
кин. қонун бўйича ҳуқуқларнинг ўтказилиши тўғрисида Кодекснинг 
318-моддасига шарҳда батафсил сўз юритилган.
Кредитор шахсияти қарздор томонидан ўз мажбуриятини бажа-
ришига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги сабабидан, кредитор 
ҳуқуқларининг бошқага ўтказилишида қарздор розилигини олиш 
талаб этилмайди. Бу борада қонунда ёки шартномада алоҳида шарт 
кўзда тутилган бўлиши мумкин.
3. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтганлиги тўғрисида 
қарздорни ёзма равишда хабардор этиш даркор. Бу ҳолда кодексда 
қарздорга ҳуқуқлар ўтказиб берилгани тўғрисида ким хабар бериши 
лозимлиги, дастлабки кредиторми ёки янги кредитор эканлиги аниқ 
кўрсатилмаган. Кредитор ҳуқуқларининг бошқага ўтказилганлиги 
тўғрисида хабар бермаслик шарҳланаётган модданинг 4-қисмида 
назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. хусу-
сан, қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги 
ҳақида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор 
шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз 
зиммасига олади. қарздор томонидан мажбуриятнинг дастлабки 
кредиторга нисбатан бажарилиши ана шундай оқибатлардан бири 
саналади. Бу ҳолда ижро лозим даражада бажарилган деб ҳисоб-
ланади ва мажбурият бекор бўлади.
Регресс талаблар бўйича ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўткази-
лишига йўл қўйилмайди. Бунинг маъноси шу-ки, регресс мажбурият 


700
III бўлим. мАЖБУРИЯТ ҲУқУқИ
бўйича (масалан, мажбуриятда бир неча қарздор мавжуд бўлиб, 
қарздорлардан бири уни бажарган ҳолатда, ФК 254-м.) кредитор ўз 
ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиб беришга ҳақли эмас.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   326   327   328   329   330   331   332   333   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish