Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   407
208-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари
Фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, 
жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва давлатга қарашли 
бўлмаган бошқа юридик шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъект-
лари ҳисобланадилар.
1. Жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги туб ўзга-
ришлар бевосита фуқароларнинг мулк ҳуқуқининг қонунчилик 
томонидан белгиланишида ҳам намоён бўлди. маълумки, собиқ 
совет фуқаролик қонунчилиги, фуқароларнинг қатъийян истеъмол-
чилик хусусиятига эга бўлган фақат шахсий мулк ҳуқуқини тан 
олар эди. шахсий мулк ҳуқуқининг истеъмолчилик хусусиятига эга 
бўлганлиги туфайли, фуқаролар ўзларига тегишли мулкдан фақат 
ўзларининг шахсий, уй-рўзғор, оила эҳтиёжларини қондириш учун 
фойланардилар. мол-мулкдан тадбиркорлик асосида даромад олиш 
мақсадида фойдаланиш, унинг мусодара қилиниши таҳдиди билан 
тўғридан тўғри таъқиқланарди (ЎзССР ГКнинг 124-моддаси), бундай 
фойдаланишдан олинган даромадлар эса «меҳнатсиз топилган 
даромадлар» деб эълон қилинарди.
шарҳланаётган моддага мувофиқ, фуқаролар ўзларига тегишли 
мол-мулкнинг хусусий мулкдорларидир ва шу сабабли улар ўзларига 
қарашли мол-мулкка нисбатан ўз хоҳишларига қўра қонунга ва 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга зид бўлмайдиган ҳар қандай ҳаракат-
ларни содир этишлари мумкин. хусусий мулк субъекти сифатида 
ҳар қайси фуқаро, ҳам шахсий тарзда, ҳам умумий улушли мулк 
асосларида хусусий мулк субъекти сифатида фаолият кўрсатиши 
мумкин. Фуқароларнинг хусусий мулки ишлаб чиқаришда 
иштирок қилишдан олинган даромадлар, меҳнат қилиш ҳуқуқини 
бошқа хил тарзда тасарруф этиш, тадбиркорлик фаолияти, ўз 
хўжалигини юритиш ва кредит муассасаларига, акцияларга ва 
бошқа хил қимматли қоғозларга сармоя қилинган воситалардан 
олинган даромадлар, мулкни мерос ҳуқуқи бўйича қўлга киритиш 
ва қонунга хилоф бўлмаган бошқа асослар ҳисобига яратилади ва 
кўпайтирилади.
Амалдаги қонунчилик фуқароларга, хусусий мулк ҳуқуқи 
асосида уларга тегишли ҳар қандай мулкдан, ҳам шахсий истеъмол 
учун, ҳам тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун фойдаланиш 
ҳуқуқини беради, мазкур ҳолат фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг 


522
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
мазмунида тадбиркорлик фаолияти, шунингдек қонун томонидан 
таъқиқланмайдиган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиш 
ҳуқуқи элементларида ўз мужассамини топган. Фуқаролар 
тадбиркорлик билан якка тартибда ёки юридик шахс ташкил этган 
ҳолда шуғулланишлари мумкин (ЎзР «Тадбиркорлик фаолияти 
эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 6–7-
моддалари). хусусий тадбиркорлик якка тадбиркор томонидан 
мустақил тарзда, ишчиларни ёллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи 
бўйича ўзига тегишли мол-мулк асосида ва шунингдек, мол-мулкка 
эгалик қилишга ва ундан фойдаланишга йўл қўядиган бошқа 
хил ашёвий ҳуқуқ асосида амалга оширилади. Фуқароларнинг 
биргаликдаги тадбиркорлик фаолияти, юридик шахсни ташкил 
қилмаган ҳолда оила тадбиркорлик шаклида, оддий ширкат 
ёки деҳқон хўжалиги кўринишида амалга оширилиши мумкин. 
Тадбиркорлик фаолиятининг субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган 
маҳсулотнинг (бажарган ишларнинг хизматларнинг) ва уларни 
сотишдан олинадиган даромадларнинг (фойданинг) мулкдорларидир. 
Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг, ишлаб чиқариш сарф 
харажатларининг қопланишидан, солиқлар, йиғимлар ва барча 
мажбурий тўловлар тўланишидан қолган даромадлари (фойдаси), суд 
тартибида мажбурий тарзда қарзларни ундириш ҳолларидан ташқари, 
уларнинг ўз хоҳиши билан тасарруф этилади (ЎзР «Тадбиркорлик 
фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 
20-моддаси).
Фуқаролар хусусий мулки ҳуқуқининг объектлари деб ер 
участкалари, турар жой уйлари, хонадонлар, дала ҳовлилар, 
гаражлар, уй-рўзғор ашёлари, шахсий истеъмол ашёлари, пул 
маблағлари, қимматли қоғозлар ва шунингдек, корхоналар ҳамда 
ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бошқа хил мулкий мажмуалар, 
бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, ишлаб чиқаришнинг 
бошқа воситалари тан олинади. мол-мулкнинг миқдори ва қиймати, 
агарда у мулк сифатида қонунга ёки шартномага мувофиқ олинган 
бўлса, чекланмайди.
2. хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат 
бирлашмалари, жамоат фондлари ва бошқа нодавлат юридик 
шахслар юридик шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи субъектлари 
деб тан олинади. Иштирокчилар, таъсисчиларнинг улушлари, 
хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ва бошқа қонун 


523
16-боб. хусусий мулк
томонидан йўл қўйилган асослар бўйича олинган мол-мулклар 
нодавлат юридик шахслар мол-мулки шаклланишининг асосларидир. 
Давлат мақомидаги юридик шахслардан (унитар корхоналар, давлат 
корхоналари) фарқли равишда, мазкур юридик шахсларнинг мулки 
уларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишлидир.
қонун томонидан кўзда тутилган ҳоллардан ташқари, юридик 
шахсларнинг хусусий мулки тасарруфида муомаладан чиқарилмаган 
ҳар қандай кўчмас ва кўчар ашёлар бўлиши мумкин.
Ҳаракатдаги фуқаролик қонунчилиги бўйича, барча юридик 
шахслар юритаётган фаолиятининг мақсадига боғлиқ ҳолда 
тижорат ва нотижорат тоифаларга бўлинади. Тижорат юридик 
шахс сифатида ўз фаолиятининг асосий мақсади сифатида фойда 
олишни кўзлаган ташкилот тан олинади, нотижорат ташкилот деб 
эса шундай мақсад сифатида фойда олишни мақсад қилиб қўймаган 
ташкилот ҳисобланади (бу ҳақда батафсилроқ ФКнинг 40-моддасига 
келтирилган шарҳни қаранг).
Юридик шахсларнинг шаклига қараб, юридик шахснинг мулкига 
нисбатан таъсисчилар (иштирокчилар) ҳуқуқларининг хусусияти 
ҳам фарқ қилади. хўжалик ширкатларида ва жамиятларида ҳамда 
кооператив (ширкат)ларда таъсисчилар (иштирокчилар) юридик 
шахснинг мулкига нисбатан ҳеч қандай ашёвий ҳуқуқларга эга 
эмас ва фақат мажбурият ҳуқуқларига эгадирлар. Таъсисчилар 
(иштирокчилар)нинг улушлари ҳисобига яратилган мулк, ва 
шунингдек хўжалик ширкати томонидан фаолият юритиш жараёнида 
ишлаб чиқарилган ва сотиб олинган мол-мулк, мулк ҳуқуқи асосида 
унга тегишлидир (ФКнинг 58-моддасига келтирилган шарҳни 
қаранг). Барча устав фонд битта ягона жисмоний ёки юридик 
шахсга (масалан, 100%ли давлат иштирокидаги АЖ ёки битта 
шахс томонидан яратилган мЧЖ) тегишли бўлишига қарамай, 
тижоратчи юридик шахсларнинг мулки таъсисчиларга эмас, балки 
мулк ҳуқуқи асосида фақат шу юридик шахсларга тегишли бўлади. 
Таъсисчиларга мулк ҳуқуқи асосида фақат акциялар ва тегишли 
юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушлари тегишлидир.
Тижоратчи юридик шахснинг тугатилишида кредиторлар 
талаблари қондирилганидан сўнг, қолган мол-мулк, мазкур мулкка 
нисбатан мажбурият ҳуқуқларига эга шахслар бўлмиш, унинг 
таъсисчиларига топширилади. (ФК 55-моддасининг 9-қисми).


524
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
Нотижорат юридик шахсларнинг мулки таркибига топширилган 
мол-мулкка нисбатан таъсисчилар на мажбурият, на ашёвий 
ҳуқуқларни сақлай олмайдилар ва юридик шахснинг тугатилиши 
ҳолатида улуш олишга ҳам ҳақли эмаслар. масалан, ЎзР «Нодавлат 
нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунининг 36-моддасига 
мувофиқ, кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин, қолган 
мол-мулк ташкилотнинг иштирокчилари (аъзолари) ва шунингдек, 
нодавлат нотижорат ташкилотнинг раҳбарияти органларининг 
аъзолари ўртасида тақсимланиши мумкин эмас ва белгиланган 
тартибда тасарруф этилади.
3. хўжалик жамиятлари ва ширкатлари фаолиятининг мулкий 
асосини устав (низом) фонди ташкил қилади. Акциядорлик 
жамиятларида устав фонди акциядорлар томонидан сотиб олинган 
жамият акцияларининг номинал қийматидан шаклланади (ЎзР 
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларининг 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 19-моддаси), масъулияти 
чекланган жамиятларда ва хўжалик ширкатларида эса улардаги 
иштирокчилар улушларининг номинал қийматларидан ташкил 
топади (ЎзР «масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли 
жамиятлар тўғрисида»ги қонунининг 14-моддаси, ЎзР «хўжалик 
ширкатлари тўғрисида»ги қонунининг 8, 14-моддалари).
Кооперативлар (ширкатлар) фаолиятининг мулкий асосини пайли 
(улушли) жамғарма ташкил қилади. ширкатнинг мулки аъзоларнинг 
пулли ва моддий бадаллари, банк кредитлари, ишлаб чиқарилган 
маҳсулот, унинг сотилишидан олинган даромадлар, ширкат низомида 
кўзда тутилган бошқа фаолиятни юритиш ва қонун ҳужжатларида 
маън этилмаган бошқа манбалар ҳисобига шаклланади.
4. Нодавлат нотижорат ташкилот – ўзини ўзи бошқарадиган, 
жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ташкил этилган, 
ўз фаолиятининг бош мақсади сифатида даромад (фойда) олишни 
кўзламайдиган ва олинган даромадларни (фойдани) ўзининг ишти-
рок чилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ташкилотдир 
(ЎзР «Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида» қонунининг 
2-моддаси). Нодавлат нотижорат ташкилотлар жамоат бирлашмалар, 
жамоат фондлари, муассаса кўринишларида ва шунингдек, қонун-
чилик ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа шаклларида ташкил 
этилиши мумкин.


525
16-боб. хусусий мулк
Нодавлат нотижорат ташкилоти мулкини шакллантиришнинг 
манбалари сифатида қуйидагилар бўлиши мумкин, яъни:
аъзолик бадаллари, агарда улар низомда кўзда тутилган бўлса;

таъсисчилар (иштирокчилар)дан тушадиган бир маротабали ва 

мунтазам пул тушумлари;
ихтёрий мулкий бадаллар ва ҳайр-эҳсонлар;

тадбиркорлик фаолиятидан олинган ва фақат низом устав 

вазифаларни бажариш учун фойдаланиладиган даромадлар (фойда);
қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа тушумлар.

Нодавлат нотижорат ташкилот ўз мулкининг таркибида 
бинолар, иншоотлар, жиҳозлар, асбоб анжомлар, пул маблағлари, 
шу жумладан чет эл валютасидаги маблағлар, қимматли қоғозлар ва 
бошқа мол-мулкка эга бўлиши мумкин. мулкдори бевосита нодавлат 
нотижорат ташкилотининг ўзи ва юқорида кўрсатилганидек, унинг 
иштирокчилари (таъсисчилари) мазкур мулкка ҳеч қандай, яъни 
на ашёвий ва на мажбурият ҳуқуқларига эга бўлмайдилар. мулк-
дорнинг ҳуқуқларини нодавлат нотижорат ташкилотлар уставларида 
(низомларида) кўрсатилган, мазкур ташкилотларнинг доимий раҳ бар 
органлари амалга оширадилар.
Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мулкидан устав (низомий) 
мақсадлар ва вазифаларнинг бажарилиши учун фойдаланиш лозим.
Нодавлат нотижорат ташкилот, қонунчиликка мувофиқ, ўзининг 
устав (низомий) мақсадлари доирасида тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланиши мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish