Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   407
206-модда. мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб 
қўйишга қаратмаган ҳолда мулк ҳуқуқининг 
бекор қилиниши
Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга 
бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан 
мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар 
жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори 
муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунларда 
белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга 
олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк берилади ва унинг кўрган 
бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан 
етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади.
мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга 
мулкдор рози бўлмаган тақдирда, бу қарор низо суд томонидан ҳал 
қилингунича амалга оширилиши мумкин эмас. Низони кўриб чиқиш 
вақтида мулкдорга етказилган зарарни тўлаш билан боғлиқ барча 
масалалар ҳам ҳал қилинади.
1. Турли хил объектив сабабларга кўра, кўчмас мулк жойлашган 
ер участкалари давлат ёки ижтимоий эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши 
мумкин. Давлат эҳтиёжлари деганда, давлат вазифаларини амалга 
ошириш учун зарур бўлган ва эҳтимол фақат ер участкаларини 
олиб қўйиш йўли билан қондирилиши (йўлларнинг, электр 
узатиш линияларини, алоқа тизимларини, магистрал қувурлари 
узатмаларини, шунингдек давлат аҳамиятига эга бўлган бошқа 
объектларнинг қурилиши) мумкин бўлган эҳтиёжларни тушуниш 
керак.
Бу ҳолда, давлат органи мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши 
тўғрисидаги қарори, мулк ҳуқуқи бекор қилинишини мусодара 
қилиш, национализация, эгасизларча сақланаётган маданий 
бойликларни сотиб олиш ва ш.ў. каби бошқа усулларидан фарқли 
ўлароқ, ер участкасида жойлашган мол-мулкни олиб қўйишга 
тўғридан-тўғри қаратилмаганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
2. мулк ҳуқуқининг бекор қилинишини тартибга солувчи 
шарҳланадиган модданинг меъёрларини ер ва турар жой 
қонунчилигининг тегишли меъёрлари билан биргаликда кўриб 
чиқиш даркор.
ЕКнинг 37-моддасига мувофиқ, давлат ва ижтимоий эҳтиёжлари 
учун ер участкасини ёки унинг бир қисмининг олиб қўйилиши 


516
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
тегишли тарзда туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарори бўйича 
ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори 
асосида, ер мулкдорининг розилиги билан ёхуд ердан фойдаланувчи 
ёки ижарачи билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Ер 
участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор қабул қилинишининг 
тартиби «Давлат ва ижтимоий эҳтиёжлари учун ер участкаларини 
олиб қўйиш муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга 
етказилган моддий зарарнинг қопланиши тартиби тўғрисида»ги 
Низомда аниқ баён этилган. Жумладан, мазкур Низомнинг 
4-банди бўйича, мувофиқ туманлар (шаҳарлар)нинг ҳокимлари, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар маҳкамасининг, вилоятларнинг ва Тошкент 
шаҳрининг ҳокимлари ер участкасини олиб қўйиш ҳамда турар 
жой, ишлаб чиқариш ва бошқа хил биноларнинг, иншоотларнинг 
ва экинзорларнинг бузиб ташланиши тўғрисида ўзларининг 
қарорларини чиқарадилар. Бундан туман (шаҳар) ҳокимларининг 
бундай қарорлари юқоридаги қарорларни ижроси хусусиятига эга 
эканлиги ва улар ўзлари ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисидаги 
қарорни мустақил тарзда қабул қилишга ҳақли эмаслиги келиб 
чиқади.
ЕКдан фарқли равишда Низомда кўчмас мулкларнинг мулк-
дор лари ер участкаларининг келгусида олиб қўйилиши тўғрисида 
хабардор қилиш тартиби белгиланган. Тегишли туман (шаҳар)
ларнинг ҳокимликлари, ер участкасини олиб қўйиш ва ер 
участкасида жойлашган турар жой, ишлаб чиқариш ва бошқа хил 
бинолар, иншоотларнинг, экинзорларнинг бузилиши тўғрисидаги 
қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг 
ва Тошкент шаҳрининг ҳокимлари қарорларининг нусхаларини 
билдиришномага илова қилган ҳолда, турар жой, ишлаб чиқариш ва 
бошқа хил бинолар, иншоотларнинг, экинзорларнинг мулкдорларини 
қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда, тилхат асосида, 
бузилишдан камида олти ой олдин хабардор қилишга мажбурдирлар.
Туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан ер участкасини олиб қўйиш 
ва ер участкасида жойлашган турар жой, ишлаб чиқариш ва бошқа 
хил бинолар, иншоотларнинг, экинзорларнинг бузилиши тўғрисидаги 
қарорнинг қабул қилинганидан сўнг, юқорида кўрсатилган турар жой 
уйлари (хонадонлар), иншоотлар, экинзорлар бошқа шахслар учун 
ажратиб берилмайди.


517
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
Ер мулкдори, ердан фойдаланувчи ва ижарачининг тегишли 
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг ёки Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар маҳкамасининг ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги 
қарорига рози бўлмаслиги ҳолатида мазкур қарорга суд орқали 
эътироз билдирилиши мумкин. Агарда тегишли давлат асосли қўйиш 
мақсадларда олиб қўйилаётган ер участкасидан, мазкур кўчмас 
мулкка мавжуд мулк ҳуқуқини бекор қилмасдан фойдаланишнинг 
мумкин эмаслигини исботлай олмаса, бу ҳолда кўчмас мулкни олиб 
қўйиш талаби қондирилмайди. Бундан ташқари, мулкдорларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадларида, шарҳланаётган модданинг 
иккинчи қисмида, низонинг судда ҳал қилинишига қадар ер 
участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорнинг амалга оширишга 
йўл қўйилмаслиги белгиланган.
3.
 
Ер участкасининг олиб қўйилиши муносабати билан у 
жойлашган кўчмас мулкнинг бегоналаштирилиши, барча ҳолатларда 
тўловли (ҳақ эвазига) хусусиятларга эгадир. шарҳланаётган 
модда нинг биринчи қисмига мувофиқ, ер участкаларининг олиб 
қўйилиши мулкдорга тенг қийматли мол-мулкнинг берилиши ҳамда 
етказилган бошқа хил моддий зарарнинг қопланиши билан ёки мулк 
ҳуқуқининг бекор қилиниши муносабати билан унга етказилган 
моддий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши шарти билан амалга 
оширилади.
«Давлат ва ижтимоий эҳтиёжлари учун ер участкаларини 
олиб қўйиш муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга 
етказилган моддий зарарнинг қопланиши тартиби тўғрисида»ги 
Низомнинг 8-бандига мувофиқ, ер участкаларининг олиб қўйилиши 
қуйидаги компенсация турларидан бирининг берилиши билан амалга 
оширилади, чунончи:
фуқароларга мол-мулк сифатида бошқа тенг қийматли, турар 

жойлар ижтимоий меъёридан кам бўлмаган майдонли, қулай жиҳоз-
ланган турар жой биносининг берилиши ва экинзорлар қиймати 
тўловининг амалга оширилиши;
фуқароларга бузилаётган турар жой (уй)нинг, бошқа иншоот-

ларнинг ва экинзорларнинг қийматининг тўланиши;
фуқароларга, ер участкасини ўзлаштириш даврига, ижара шарт-

номаси асосида икки йиллик муддатга вақтинча турар жой бериш 
ҳамда бузилаётган уйлар (хонадонлар), иншоотлар ва экинзорлар 
қийматининг тўлиқ ҳажмда қопланиши билан шахсий турар жой 


518
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
қурилиши учун белгиланган меъёр миқёсида ер участкасининг 
ажратиб берилиши;
юридик шахсларга тенг қийматли мол-мулкни тақдим этиш 

ҳамда давлат ва ижтимоий эҳтиёжлар учун ер участкасини олиб 
қўйиш орқали етказилган бошқа хил моддий зарарни қоплаш;
давлат ва ижтимоий эҳтиёжлар учун ер участкасини олиб 

қўйиш орқали етказилган моддий зарарни тўлиқ ҳажмда қоплаш;
фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бўлган, бузила-

диган турар жой уйларини, биноларни ва иншоотларни кўчи риш 
ҳамда янги жойда тиклаш;
янги жойда турар жой уйларини, иншоотларни қуриш ва 

уларни фуқароларга ва юридик шахсларга топшириш.
Фуқаролар ва юридик шахсларга бериладиган компенсация 
тўловининг миқдори ва тури хусусида норози бўлган тақдирда судга 
мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жой, ишлаб чиқариш ва 
бошқа хил иморатларнинг ва иншоотларнинг қиймати қопланмас-
лигини таъкидлаш жоиз.
4. Давлат ва ижтимоий эҳтиёжлар учун ер участкасини олиб 
қўйиш орқали етказилган моддий зарар тўлиқ ҳажмда қопланади. 
Ер участкасини олиб қўйиш оқибатида етказилган моддий 
зарарнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг қопланиши 
тегишли туманлар (шаҳарлар)нинг ҳокимликлари томонидан, йил 
чораги якунлари бўйича прогноз (кутилган)дан ташқари тушаётган 
маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмининг маблағлари, 
қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри 
бюджетларининг захира фонди маблағлари ва (ёки) қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
ҳокимликлари тегишли ҳисоб рақамларига давлат мулкини 
давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушаётган 
ва тақсимланаётган маблағларнинг бир қисми ҳисобидан амалга 
оширилади. Олиб қўйиладиган ер участкаларининг корхоналарга, 
муассасаларга ва ташкилотларга ажратиб берилиши ҳолатида моддий 
зарарнинг қопланиши тўловлари, турар жой биноларини бериш, 
вақтинча турар жойлар билан таъминлаш ва янги жойга мол-мулкни 
ташиб етказиш харажатлари кўрсатилган корхоналар, муассасалар ва 
ташкилотларнинг ҳисобидан, тегишли туман (шаҳар) ҳокимларининг 
қарори асосида амалга оширилади.


519
16-боб. хусусий мулк

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish