205-модда. мол-мулкни олиб қўйиш чоғида унинг
қийматини аниқлаш ва зарарларни ундириб
олиш ҳуқуқи
мулк ҳуқуқи бекор қилинганида олиб қўйилаётган мол-мулк
қиймати, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, мулк ҳуқуқи бекор бўлган пайтда амал қилиб турган шу ёки
шунга ўхшаш мол-мулкнинг баҳоси асосида белгиланади.
Олиб қўйилган мол-мулкнинг қийматини мулкдорга тўлаш баҳоси
ҳақида мулкдор судга эътироз билдириши мумкин.
мулкдор мол-мулкининг олиб қўйилиши муносабати билан
етказилган бошқа зарарларни тўлашни ҳам талаб қилишга ҳақли.
1. мулкдорлардан мулкни тўлов асосида олиб қўйишда,
низоларнинг аксарияти олиб қўйиладиган мулкнинг қиймати ва
шундай олиб қўйиш билан боғлик зарарнинг қопланиши хусусида
пайдо бўлади. Умумий қоидага мувофиқ мулкдордан мулкнинг олиб
қўйилишида, унга адолатли миқдорда компенсация тўлови тўлиқ
тўланиши керак. муаммонинг мазкур жиҳатини инобатга олган
ҳолда, қонун чиқарувчи шарҳланаётган моддада мулкнинг олиб
қўйилишида унинг қийматини аниқлаш масалаларини тартибга
солади ва мулкни олиб қўйиш оқибатида келтирилган зарарни
қоплаш ҳуқуқини белгилайди.
2. шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида келтирилган
меъёрларнинг таҳлили, олиб қўйиладиган мулкнинг қиймати
унинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши кераклиги
тўғрисида айтишга имкон беради, чунки бозор иқтисодиётида
«мазкур ёки тенг қийматли мулкнинг нархлари
»
ҳар доим айнан
товарлар, меҳнат ва хизматлар бозорида ўрнатилади. Олиб
қўйиладиган мулкнинг бозор нархи ёки қиймати қандай тарзда ва
514
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
қайси мезонлар асосида белгиланиши масаласи баҳолаш фаолияти
тўғрисидаги қонун ҳужжатларида аниқланган. ЎзР «Баҳолаш
фаолияти тўғрисида»ги қонунининг 7-моддасига мувофиқ,
баҳолаш объектининг бозор нархи деб, мазкур объект очиқ бозорда
рақобат шароитида, томонлар оқилона ва ихтиёрий равишда, барча
зарурий ахборотга эга бўлган ҳолда ҳаракат қилганларида ва битим
қийматининг миқдорига хеч қандай фавқулодда вазиятлар, шу
жумладан бир томон учун мазкур битимга кириш мажбурияти,
таъсир қилмаган шароитда, белгиланиши мумкин бўлган энг
эҳтимолий нарх тушунилади.
шу билан бирга, шарҳланадиган модданинг биринчи қисмида
келтирилган якуний қайд, яъни
«агарда конун ҳужжатларида бошқача
тартиб белгиланган бўлмаса» ибораси фуқаролик қонунчи лигининг
бош тамойилларига зид келишини ва бошқа қонун ҳужжатларга кўра
олиб қўйиладиган мулкнинг қийматини ихтиёрий тарзда белгилаш
(пайсатириш) учун имконият яратиб, мулкдорнинг ҳуқуқларини
бузишини таъкидлаш лозим. Бизнинг фикримиз бўйича, мазкур
қайд, Конституцияга ва ФКнинг мулк ҳуқуқи тўғрисидаги асосий
ҳолатларига зид келган норма сифатида бекор қилиниши керак.
мулкдор олиб қўйиладиган мулк учун бериладиган компенсация
миқдорига рози бўлмаган барча ҳолларда, судга мурожаат қилишга
ҳақлидир. Бундан ташқари, ЎзР «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги
қонуни 11-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, давлат эҳтиёжлари
учун мол-мулкни мулкдорлардан олиб қўйилишининг, яъни
национализация ва унинг сотиб олиниши ёки қонунчиликда кўзда
тутилган бошқа хил кўриниши амалга оширилганида объектнинг
қиймати хусусида низо келиб чиққан ҳолатда баҳолашнинг
ўтказилиши мажбурийдир. Бу ҳолларда, олиб қўйиладиган мулкнинг
қиймати касбий баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи шахслар
томонидан аниқланади.
3. мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ, мулкдор мол-
мулкнинг олиб қўйилиши билан боғлиқ келтирилган моддий
зарарни қоплаш талабини қўйишга ҳақлидир. ФК 14-моддасининг
мазмунидан келиб чиққан ҳолда, мулкдор нафақат реал зарарни,
яъни мулкнинг олиб қўйилиши муносабати билан ўзи қиладиган
ёки қилиши зарур бўладиган сарф-харажатларнинг қопланишини
талаб қилишга, балки бой берилган фойдани, яъни олинмаган
даромадларни қоплаш талабини ҳам кўрсатишга ҳақлидир.
515
15-боб. мулк ҳуқуқининг вужудга келиши ва унинг бекор бўлиши
Do'stlaringiz bilan baham: |