16-боб. ХУСУСИЙ мУЛК
207-модда. Хусусий мулк ҳуқуқи
Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ
тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш
ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир.
Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чеклан-
майди.
1. Ўтиш даври иқтисодиёти амалда бўлган мамлакатларда бозор
иқтисодиётини барпо этиш учун хусусий мулк ҳаётий аҳамиятга эга.
хусусий мулк тадбиркорлик фаолияти учун асос бўлиб хизмат қилади
ва шу сабабдан бозор муносабатлари тизимида алоҳида ўрин тутади.
мазкур жиҳатни инобатган олган ҳолда, ЎзР Конституциясининг 53-
моддасида
«
Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган
Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк
ташкил этади... хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва
давлат ҳимоясидадир» деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасида хусусий мулкни ҳуқуқий тартибга
солишнинг ривожланиши эволюцион йўл билан содир бўлганлигини
таъкидлаш жоиз. Биринчи бор, мулкнинг бир кўриниши сифатида
хусусий мулк 1990 йил 31 октябрдаги ЎзР «мулкчилик тўғрисида»ги
қонунида кўзда тутилган эди. қонуннинг 7-моддасига мувофиқ,
хусусий мулк фуқароларнинг мулки сифатида муомалага киради,
нодавлат юридик шахсларнинг ва уларга қарашли бирлашмаларнинг
мулки эса ва шунингдек, ижтимоий ҳамда диний бирлашмаларнинг
мулки қонуннинг 8-моддасида хусусий эмас, балки жамоа мулки деб
таърифланади. Демак, мазкур қонун томонидан хусусий мулкнинг
фақат битта тури – фуқароларнинг хусусий мулки тан олинади.
Ҳаракатдаги ФКнинг қабул қилиниши ЎзРда хусусий мулк
ҳуқуқини ривожлантиришдаги ҳал қилувчи босқич бўлди. «мулк-
чилик тўғрисида»ги қонундан фарқли равишда ФК, хусусий мулк
ҳуқуқининг субъектив таркибини жиддий тарзда кенгайтирган
ҳолда, унинг таркибига нафақат фуқароларни, балки тижорат ҳамда
нотижорат нодавлат юридик шахсларни ҳам киритди. Демак, бугунги
кунда хусусий мулк ҳуқуқи фуқароларнинг ва нодавлат юридик
шахсларнинг мулк ҳуқуқи сифатида муомалага кирмоқда.
2. хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари, яъни фуқаролар ва
нодавлат юридик шахслар ўз хоҳишларига кўра ва ўз манфаатлари
520
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
йўлида, ўзларига тегишли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ва шунингдек, мулк ҳуқуқининг
ҳар қандай бузилишларини, улар ким томонидан содир этилишидан
қатъий назар бартараф қилишни талаб этишга ҳақлидирлар (бу ҳақда
батафсилроқ ФКнинг 164-моддасига шарҳда келтирилган).
3. хусусий мулк эгалигида мавжуд бўлган мулкнинг миқдори
ва қиймати чекланмайди. масалан, Уй-жой Кодексининг 11-модда-
сининг тўртинчи қисмига мувофиқ, уй-жойларга, хонадонларга,
уйнинг бир қисмига, хонадоннинг бир қисмига мавжуд хусусий
мулк эгалиги миқдор, ўлчам ва қиймат бўйича чекланмайди. Лекин,
шу билан бирга, қонунчиликда белгиланган ҳолларда, хусусий
ва ижтимоий манфаатларини кўзлаш мақсадларида баъзи бир
чеклашлар ўрнатилиши мумкин. масалан, ЎзРнинг
«Гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»га қонунининг 22-
моддасига мувофиқ, юридик шахслар ўзларининг ишлаб чиқариш
фаолиятида фойдаланиш учун, кўрсатилган фаолият тури учун
лицензиянинг мавжудлиги ва йиллик ишлаб чиқариш эҳтиёжларидан
ортиқ бўлмаган миқдорда, прекурсорларни сотиб олишлари мумкин
ва сотиб олинган ёки буюртирилган прекурсор миқдори мазкур
эҳтиёжлардан ортиб қолган ҳар бир ҳолатда махсус ваколатли
органни шу ҳақда хабардор қилишга мажбурдирлар. монополистик
фаолиятни чеклаш ва унга чек қўйиш ҳамда рақобатни
ривожлантириш мақсадларида, монополияга қарши қонунчилик
томонидан акцияларни маълум миқдорда сотиб олиш учун тегишли
давлат органидан рухсатнома олиниши шартлиги кўзда тутилган.
Жумладан, ЎзР «Товар бозорларидаги рақобатни ривожлантириш ва
монополистик фаолиятнинг чекланиши тўғрисида»ги қонунининг
154-моддасига мувофиқ, шахс, шахслар гуруҳи томонидан хўжалик
субъектининг устав капиталидаги овоз ҳуқуқига эга бўлган
акцияларнинг, улушларнинг сотиб олиниши ва шундай шахс
кўрсатилган акциялар, улушларнинг ўттиз беш фоизидан ортиқроқ
кисмини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлиши имконининг эҳтимоли
пайдо бўлганида, уларни сотиб олиш монополияга қарши давлат
органининг олдиндан розилигини олган ҳолда хўжалик юритувчи
субъектнинг тақдимномаси асосида амалга оширилади.
521
16-боб. хусусий мулк
Do'stlaringiz bilan baham: |