17-боб. ОммАвИЙ мУЛК
213-модда. Оммавий мулк тушунчаси
Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан
(муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир.
Қорақалпоғистон Республикасида мулкчилик муносабатлари,
шу жумладан, оммавий мулк муносабатлари ушбу Кодекс билан,
шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан
тартибга солинади.
1. Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларида давлат (яъни оммавий-
ҳуқуқий тузилма) юридик шахслар ва фуқаролар билан биргаликда
анъанавий тарзда алоҳида, мустақил ҳуқуқ субъекти бўлиб чиқади.
Давлат нафақат оммавий муносабатларнинг иштирокчиси сифатида
балки, оммавий мулкдан фойдаланган ҳолда, ўз ихтиёрида хўжалик
юритиш субъекти бўлиш имкониятини сақлайди.
Оммавий мулкка нисбатан ЎзР ФКнинг 213-моддаси қўллан ган
тақдирида, мазкур модданинг нормалари оммавий мулк субъект-
ларининг кўп сонлилиги тўғрисидаги қоидани мустаҳ камлайди ва
мазкур мулк субъектлари сифатида бевосита Ўзбекистон Респуб-
ликаси (республика мулкини ташкил этувчи мулкка нисбатан) ва
унинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари (муниципал туман, шаҳар
мулкини ташкил этувчи мулкка нисбатан) чиқадилар. Улар мулкий
539
17-боб. Оммавий мулк
муомалада тегишли давлат тузилмаси номидан чиқадилар ҳамда
ўзларининг мутасаддилигига мувофиқ тарзда оммавий мулкдорнинг
у ёки бу ваколатларини амалга оширадилар.
Давлат мулки таркибида мавжуд мулк икки қисмга бўлинади.
Унинг бир қисми хўжаликни юритиш ёки оператив бошқарувнинг
чекланган лекин тўла даражали мустақил ашёвий ҳуқуқлари
асосида давлат юридик шахсларига, корхоналарга ва муассасаларга
бириктирилади. Бу «тақсимланган давлат мулки» деб номланган
мулк мазкур ташкилотларнинг мустақил юридик шахслар сифатида
муомалада бўлиши учун асос бўлиб хизмат қилади. У давлатнинг
мажбуриятлари ва қарзларини қоплашни таъминлаш учун хизмат
қилаолмайди, чунки корхоналар ва муассасалар, юридик шахслар
сифатида юридик шахснинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган давлат
қарзлари бўйича ўз мол-мулки билан жавоб берамайдилар. мазкур
мулк билан улар ўз кредиторлари олдида ўз қарзлари бўйича жавоб
берадилар.
Оммавий мулкнинг иккинчи таркибий қисми бу давлат кор-
хона ларига ва муассасаларига бириктирилмаган мулк ёки «тақсим-
ланмаган» деб аталмиш давлат мулкидир. Бу энг аввал, тегишли
бюджетнинг маблағлари, олтин заҳираси, валюта жамғармаси
ва бошқа ҳар хил давлат жамғармаларидир. Бу мулк мулкдор
давлатнинг мажбуриятлари бўйича унинг кредиторлари томонидан
ундириш объектига айланиши мумкин бўлган мол-мулкдир.
2. Оммавий мулк субъектлари бу умуман олганда Ўзбекистон
Республикаси (республика мулки) ёки тегишли маъмурий-ҳудудий
тузилмалар (муниципал мулк)дир. Бунда, ЎзР ФК оммавий мулки
объектларининг доирасини чекланмаганлигини унутмаслик керак.
Унинг таркибида ҳар қандай мол-мулк мавжуд бўлиши мумкин.
муниципал мулк объектларининг доираси бирмунча торроқ. Унинг
таркибига, хусусан, мутлоқ республика мулки объектлари кириши
мумкин эмас.
3. Ҳуқуқни белгилаш йўсинида республика ва муниципал омма-
вий мулкини чегаралаш масаласи ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида
республика ва муниципал оммавий мулки объектларини чегаралаш-
нинг ҳар томонлама тартибини белгилайдиган махсус ҳужжат
мавжуд эмас.
540
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг мавжуд бўлмаганлиги
сабабли умумий ва турдош масалаларни тартибга солувчи ҳужжат
лардан фойдаланиш лозим.
мазкур масалани тарихий ўтмишга расм солиш нуқтаи назаридан
кўриб чиқилганида, 1992 йил 23 сентябрь куни Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар маҳкамаси томонидан «маҳаллий саноат,
аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва ижтимоий
овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан
чиқариш чоралари тўғрисида»ги қарор қабул қилинганлигини ва
унда мазкур меъёрий ҳужжатнинг ижро этилишини таъминловчи
муваққат меъёрий ҳужжатлар тасдиқланганлигини таъкидлаш лозим.
Натижада, «Ўзбекистон Республикаси давлат мулкининг давлат
мулки тасарруфидан чиқарилишига ва хусусийлаштирилишига
ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида»ги муваққат
Низом республика мулки объектлари бўйича мавжуд мулкни давлат
тасарруфидан чиқаришга ва хусусийлаштиришга бериладиган
аризаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси орқали,
муниципал мулк объектлари бўйича эса Давлат мулк қўмитасининг
ҳудудий органлари орқали расмийлаштириш тартибини белгилар
эди. шундай қилиб, оммавий мулк тоифасининг миқёсида
республика мулкини муниципал мулкдан расмий идора мезони
бўйича чегаралаб қўйишга уриниш ҳаракати мавжуд бўлган эди.
1992 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
маҳкамасининг қарори билан «Республика давлат мулкининг
республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг (муни-
ципал) мулкига бўлиниши тартиби» тасдиқланган эди. мазкур
қарорга мувофиқ, давлат мулкини республика ва муниципал мулкка
бўлиниши Ўзбекистон Республикаси балансидан қорапақалпоғистон
Республикаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг
балансига мулкнинг тўловсиз ўтказиш асосида амалга оширилади.
Бунда бўлиниш пайтида маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг
балансида мавжуд бўлган объектлар, уларнинг мулки таркибига
низосиз тартибда ўтади.
«Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги «мулкчилик
тўғрисида»ги қонунига ўзгаришлар ва қўшимчаларни киритиш
тўғрисида»ги қонунининг 22-моддаси вилоят, туман, шаҳар ёки
бошқа маъмурий-ҳудудий тузилманинг мулки объектлари сифатида
маҳаллий бюджет ҳисобига ташкил этилган ва сотиб олинган мол-
541
17-боб. Оммавий мулк
мулкни ва шунингдек давлат мулкидан берилган ва маҳаллий
аҳамиятга эга бўлган мол-мулкни белгилади. Ўша ҳужжатнинг ўзи
билан давлатнинг мутлоқ мулкига тааллуқли объектлар муниципал
мулк таркибига кирмаслиги таъкидланди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябр-
даги «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш
тўғрисида»ги қонунининг 7-моддаси «республика мулки объектла-
рини давлат тасарруфидан чиқариш ва уларни хусусийлаштириш
тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳуқуқига Ўзбекистон Респуб-
ликаси Вазирлар маҳкамаси ёки унинг томонидан ваколат лан-
ган давлат бошқаруви органлари эга бўлиши»ни кўзда тутади.
муниципал мулк объектларини давлат тасарруфидан чиқариш ва
уларни хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш
ҳуқуқига маҳаллий ҳокимлик ва бошқарув органлари эга бўлади.
мазкур модданинг 3-қисми: «Ўзбекистон Республикаси давлат
мулкини республика мулкига ва маъмурий-ҳудудий тузил маларнинг
мулкига (муниципал мулкка) бўлиниши Ўзбекистон Республикаси
Олий мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
маҳкамасининг таклифи бўйича амалга оширилади» деб аниқлик
киритади.
Ушбу ҳужжатда шунингдек, республика мулки таркибида мавжуд
бинолар ва иншоотларнинг Рўйхатини (9-сонли Иловани) ҳамда
муниципал мулкни ташкил қиладиган бинолар ва иншоотларнинг
Рўйхатини (11-сонли Иловани) юритиш тартибини кўзда тутадиган
«Бинолар ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
тўғрисида»ги йўриқномани қайд қилиш даркор (1997 йил 2 сен-
тябрда Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 04–0183
рақами билан, 1997 йил 17 декабрда Давмеъморқурилиш қўмитаси
томонидан, макроиқтисодстат вазирлиги томонидан 1997 йил 10 де-
кабрда, Давлат мулк қўмитаси томонидан 1997 йил 29 декабрда ва
Геодезия, картография давлат кадастри Бош бошқармаси томонидан
1997 йил 2 сентябрда тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси
Адлия Вазирлиги томонидан 1997 йил 7 январда №387 рақам билан
рўйхатга олинган).
Бироқ, аввал таъкидланганидек, қонун ҳужжатлари даражасида
республика ва муниципал мулкини чегаралаш мезонлари ва тартиби
назарда тутилмаган ва қоида тариқасида, бундай вазифа асосан
идоралар, муассасалар даражасида амалга оширилади.
542
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
шунга асосланган ҳолда, икки кўринишидаги оммавий мулк-
нинг юридик жиҳатдан, яъни республика ҳамда муниципал
тоифаларга чегараланиши масаласи ҳамон тортишувларни келтириб
чиқараётганлигини ва қўшимча тарзда аниқлик киритишни талаб
қилганлигини таъкидлаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |